ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


XXIX титул. Майиб қилганлиги ҳақида


Download 1.44 Mb.
bet12/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

XXIX титул. Майиб қилганлиги ҳақида
4-қўшимча. Агар кимки бировнинг кўзини ўйиб олса, солид тўлашга ҳукм этилади.
5-қўшимча. Агар бурнини узиб олса, 45 солид тўлашга ҳукм қилинади.
6-қўшимча. Агар қулоғини узиб олса, 15 солид тўлашга ҳукм этилади.


XXX титул. Сўз билан ҳақорат қилганлиги ҳақида
1-§. Агар кимки бировни бадбашара деб атаса, 3 солид тўлашга ҳукм этилади.
2-§. Агар кимки бировни ифлос деб атаса, 3 солид тўлашга ҳукм қилинади.
4-§. Агар кимки бировни бўри деб атаса, 3 солид тўлашга ҳукм қилинади.
5-§. Агар кимки бировни қуён деб атаса, 3 солид тўлашга ҳукм қилинади.
7-§. Агар кимки бировни сўз юритувчи ёки ёлғончи деб атаса ва уни исбот қилолмаса, 15 солид тўлашга ҳукм этилади.
XXXIV титул. Тўсиқ-қўрани ўғирлаганлиги ҳақида
1-§. Агар кимки 2 та ёки 3 та тўсиқ боғланган ва юқоридан ушлаб турадиган новдани қирқса ёки 3 та қозиқни снндирса ёки ковлаб олса, 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.
2-§. Агар кимки бировнинг моли билан ҳайдалган еридан аравасини олиб ўтса, 3 солид тўлашга ҳукм қилинади.


XXXV титул. Қулларни ўлдирганлиги ёки ўғирлаганликлари ҳақида

1-§. Агар қандайдир қул қулни ўлдирган бўлса, хўжайинлар жиноятчини ўзаро бўлиб олсинлар29.


2-§. Агар қандайдир эркин киши бировнинг қулини ўлдирса, жиноятга тортилиб, 30 солид тўлашга ҳукм қилинади.
4-§. Агар қандайдир эркин киши бироанинг литини ўғирласа, жиноятга тортилиб, 35 солид тўлашга ҳукм қилинади.
5-§. Агар бировнинг қули ёки лити эркин кишини ўлдирса, ўлдирилган кишининг оиласига жиноятчининг ўзи виргильднинг ярми сифатида топширилади, қулнинг хўжайини эса виргильднинг қолган ярмини тўлайди.
6-§. Агар кимки ҳовли хизматкорини ёки темирчини, заргарни ёки чўчқабоқарни, токчини ёки отбоқарни ўлдирса, жиноятга тортилиб, 30 солид тўлашга ҳукм этилади.
XXXVIII титул. От ўғирлаганлиги ҳақида

1-§. Агар кимки энг арзон отни ўғирласа, жиноятга тортилиб, ўғирланганнинг баҳоси ва зарарни қоплаш ҳисобланмай, 45 солид тўлашга ҳукм қилинади.


2-§. Агар кимки зотли от болаларининг 12 та биялик подасиии ўғирласа, ўғирланганнинг баҳоси ва зарарни қоплаш ҳисобга олинмай, 63 солид тўлашга ҳукм қилинади.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling