ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Парламентларнинг давлат ишларига ва маъмурият ншларига аралашишларини ман қилувчи эдикт (1641 й.)


Download 1.44 Mb.
bet83/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Парламентларнинг давлат ишларига ва маъмурият ншларига аралашишларини ман қилувчи эдикт (1641 й.)234

Биз, бизнинг кенгашимизнинг фикрига биноан, бизнинг аниқ ишончимиз бўйича ва бизнинг қироллик ҳокимиятининг кучига ва обрўсига таяниб, шуни айтамиз ва эълон қиламизки, бизнинг Париж парламенти ва шунга ўхшаган бизнинг трибуналларимиз бизнинг фуқароларимизга адолатни (одил судни) тарғиб қилиш ва уни кузатиб бориш учун таъсис қилинганлар. Биз келгусида уларнинг давлат маъмурияти ёки ҳукуматга тегишли бўлган қандайдир ишларни ўз қўлларига олишларини қатъий равишда ман қиламиз. Агар, биз, бизнинг ҳокимиятимиз ёрлиқлари ёки махсус буйруқлари билан бу ишлар ҳақида мамлакатимиз равнақини кўзлаб, парламент билан маслаҳатлашишни зарур деб топмасак, у ҳолда бу ишларни бутунлай ўзимизнинг ва ворисларимизнинг қўлида қолдирамиз...


IV. Биз шуни истаймизки ва буюрамизки, бу форма бўйича (қироллик кенгашида бизнинг иштирокимизда) реестрга кирити-ладиган эдиктлар ва декларациялар ўз шакли ва мазмуни билан бутунлай бажариладигаи бўлсинлар. Бизнинг парламентимизни ва бошқа трибуналларни уларга қарши ҳар қанақа ҳаракат қилиш-ларини қатъий ман қиламиз. Аммо парламент ва трибуналлар-даги мансабдор шахсларимизга, агар улар зарур деб топсалар ва уларнинг бу таклифлари мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилса, биз эдиктларнинг тўла бажарилишига оид бунақа таклиф ва мулоҳазалар билан чиқишларини ман қилмаймиз. Бу таклиф ва қўшимчалар билан қайта ишланган эдиктларга агар биз буюрсак ҳеч сўзсиз бўйсунишларини зарур деб топамиз.
V. Уларга ҳукумат ва давлат маъмурияти томонидан юборилган эдиктлар ва декларациялар хусусига келсак, биз бую-рамизки, уларни ҳеч қанақа муҳокама қилмасдан ва текшир-масдан дарҳол рўйхатдан ўтказсиилар ва эълон қилсинлар. Биз-нинг молиямизга тааллуқли бўлган эдиктлар ва декларациялар хусусига келсак, агар улар рўйхатга олинаётган пайтда қандайдир қийинчиликларни туғдирса, биз истаймизки ва буюрамизки, улар дарҳол бизга қайтариб юборилсинлар. Биз ўзимиз тузатиш зарур деб топган ерларига ўзгариш киритиб тузатамиз.
Уларнинг эса ушбу эдикт ва декларацияларга ҳеч қанақа ўзгариш киритишларига ҳақлари йўқ. Давлатимиз «обрўсига ҳақоратли бўлган «биз мажбур эмасмиз», «биз қила олмаймиз», деган сўзларни ишлатишларига ҳақлари йўқ.
VI. Биз эдиктларни қай шаклда юборган бўлсак ҳамда шу ҳолда қабул қилиниши ва рўйхатга олиниши лозим деб топсак, бу ҳақдаги бизнинг топшириғимиз. олингач, истардикки ва буюрамизки, улар бошқа барча ишларини тўхтатиб, ушбу эдиктларимизни рўйхатга олишга киришсинлар.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling