ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
-статут. Мовут босувчилар ҳақида
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқларда мовут ишлашнинг ман этилиши
53-статут. Мовут босувчилар ҳақида88
1. Ҳар бир киши Парижда мовут босувчи бўлишни истаса, ҳунарни қиролдан сотиб олмай, эркин ҳолда мовут босувчи бўлиши мумкин. 2. Мовут босувчи устанинг қонуний никоҳидан бўлган ўғиллари ва ака-укалари бўлмаса, иккитадан ортиқ шогирд ушлаши мумкин эмас. 3. Шогирдлар биттами ёки иккитами, улар ўз ҳунармандчилик цехидаги ҳамма ҳунарни билишлари лозим ва уста уларга ўз ҳунарлари бўйича нима ишларни буюрса, шуни бажаришлари шарт. 4. Мовут босувчи усталар ўз ҳунарига қонуний никоҳда бўлган ўз хотинининг ва ака-укаларининг болаларини ўргатишларн мумкин... 5. Агар уста ўлса, унинг хотини устахона ва шогирдларга эркин ҳолда эгалик қилиши мумкин. 6. Агар мовут босувчиларнинг устахонасига эгалик қилувчи бева хотини бошқа цех кишисига турмушга чиқса, эндиликда устахонага эгалик қила олмайди, агар у шу цех одамига турмушга чиқса, у халифами ёқи шогирдми, у эркин ҳолда устахонага эгалик қила олади. 7. Мовут босувчилардан ҳеч ким ёлғончи, ўғри ёки қотплларни ва нотўғри иши учун шаҳардан ҳайдалганларни халфа ва шогирд қилиб ишга олишлари мумкин эмас. Қишлоқларда мовут ишлашнинг ман этилиши89 Артуа ва Бургундиянинг ...графи Маго, Сент-Омсрнинг бальисига. Сент-Омер шаҳридагн бизнинг севимли ва ишончли оқсоқол ва эшевенларимиз орқали маълум бўлдики, ўша шаҳарнинг учта катта цехларининг присяжнийлари, шаҳар атрофидаги қишлоқларда мовут ишлаб чиқарувчилар ҳақида шикоят қилиб келишган. Бу Сент-Омер шаҳрида мовутчилар тушкунликка учраб, сина бошладилар, агар юқоридаги қишлоқларда мовут ишлаб чиқариш давом этса, Сент-Омер шаҳримиздаги мовутчилар цехи шундай қашшоқлашадики, ўртача мулкка эга бўлган ва ўзларини шу ҳунар билан боқиб турганлар, шаҳарни ташлаб чиқиб кетиб, яшаш эҳтиёжини қондириш учун бошқа жой қидиришга мажбур бўладилар. Шунинг учун ҳам оқсоқол ва эшевенлар бунга қарши бирор чора топишни биздан ялиниб сўрашди, ҳақиқатан ҳам, қишлоқларнинг бойиши ҳисобига шаҳарларнинг қашшоқланишига йўл қўйиб бўлмайди. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, оқсоқол ва эшевенлар айтишича, қишлоқларда мовут ишлаб чиқаришда сифат учун ҳеч қандай онт ичиш одати йўқ, улар қандай истаса шундай ишлаб чиқариб, Сен-Омер мовути номи билан сотмоқдалар. Шу сабабли Сент-Омер мовути ҳақида жуда ярамас фикрлар тарқалмоқда. Биз сизга буюра- мизки,... сиз қишлоқларда мовут ишлаб чиқаришни ман этинг, ... агар уларга илгаридан мовут ишлаб чиқариш тақиқланган бўлса, унда бизга улар белгиланган миқдорда жарима тўлашсин. Парижда бизнинг секретаримизга муҳр этиш учун 1323 йил 8 мартда берилган. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling