ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Download 1.44 Mb.
bet42/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Манбалар
1. Сервлар
Бомануаранинг «Кутюм Бовэзи»110дан

1452-§.. Сервларниг аҳволи ҳар хил. Сервларнииг бир хиллари ўзларининг сеиьорларига шундай бўйсун-


ганларки, сеньорлар уларнинг ҳамма мулкларини бошқарадилар, сеньор сервни ўз истаги билан ўлдириши, қамаши мумкин, лекин бунинг учун худодан бошқа ҳеч ким олдида жавоб бермайди. Сеньор баъзи бир сервлар билан анча инсоний муносабатда бўлади, агар серв сеньорга ўз вақтида солиқ ва мажбуриятларни тўлаб турган бўлса ҳеч нарса талаб қила олмайди. Фақат улар ўлганларидан сўнг ёки эркин аёлга уйлансалар уларнинг ҳамма мулклари сеньорлар қўлига ўтади. ЁКИ эркин аёлга уйланган серв сеньорнинг истаганига қараб пул тўлаши керак. Агар серв ўлса сеньор меросхўри бўлади, сервнинг болалари бегона одамлар каби сеньорга пул тўламасалар меросдан ҳеч нарса ола олмайдилар.
1457-§. Сервларга нисбатан бизнинг одатларимиз бошқа вилоятларга қараганда анча юмшоқ, бошқа вилоятларда сеньорлар ўз сервлари устидан истаганча ҳукмронлик ўрнатишлари, уларни ўлдиришлари, умрбод ўз ерларида яшашга мажбур қилишлари мумкин. Бовезияда улар билан анча юмшоқ муомалада бўладилар, агар улар ўз сеньорига феодал рента ва мажбури- ятларни тўласалар. бошқа сеньор ерига ўтиб, яшашлари мумкин...
Версон111 Вилланлари ҳақидаги поэма»дан
(XIII аср ўрталари)112

Самовий худонинг даракчиси бўлмиш муқаддас Михаилга барча версон вилланларига нисбатан айниқса муқаддас Михаилни хонавайрон қилишни истаётган сотқин виллаи Осберга нисбатан бўлган ўз шикоятимни олиб бормоқдаман.


Вилланлар ҳеч қанақа гап-сўз қилмасдан ва қаршилик кўрсатмасдан тош ташишлари зарур.
Деярлик ҳар куни уларнинг меҳнатига зарурат бор. Новвойхоналарда ҳам, тегирмонда ҳам вилланлар ҳамма вақт хизмат қилишга мажбурдирлар.
Буларнинг барчасиии ярамас янгилик ўйлаб топган

Осбер Пенелдан ташқари барча вилланлар бажармоқдалар: вилланлар уни сеньорни талаш учун ўзларининг ҳомийси ва йўл-бошчиси қилиб сайлаганлар, бу иш учун улар уятдан ўладилар!


Йилнинг бириичи иш кунининг бошланиши Иваново кунига тўғри келади. Вилланлар ўтлоқзорлардаги пичанларни ўришлари, уларни ғарам қилиб қўйишлари ва ундан кейин уларни хўжайиннинг ҳовлисига хўжайин кўрсатган жойга ташиб беришлари зарур. Бундан кейин улар тегирмон зовурларини ўз белкураклари билан тозалашлари зарур. Шунингдек виллан сўнгра ўз белкурагини елкасига олиб қуруқ ва ҳўл гўнгни аралаштириши керак. Мана шундай ишларни виллан бажаришга мажбурдир.
Август келиши билан янги иш бошланади. Вилланлар баршчина мажбуриятига биноан етилган донни ўриб даланииг ўртасига ғарам қилиб тўплаб қўйишлари ва хўжайин омборларига ташиб беришлари лозим. Бу хизматни вилланлар ўз авлод-аждодлари каби болалигидан бошлаб бажарадилар.
...вилланлар, ўз далаларидаги донни ҳеч қачон ташиб олиш имкониятига эга эмаслар... унинг шахсий ҳосили ёмғир тагида қолади, виллан эса далада қолиб кетган ўз дони ҳақида қайғуради, лекин иложини қила олмайди, хўжайин донини омборга келтирганда, бирор боғ дон йўлда тушиб қолган бўлса ундан жарима олинади. Виллан ўз отларини донни туширгунча боғлаб қўяди, лекин вилланнинг отига бир тутам ем беришмайди, вилланни донни ўлчаб олувчи кўрса у ҳам ундан йўқотган боғни талаб қилиб, хафа қилади. Умуман уч-тўрт приказчикка тўлаши талаб этилади, бири қабул қилувчи. иккинчиси туширтирувчи, учинчиси — ўлчовчи — камбағал бе-чорага эса фақат кўз ёши тегади. Виллан донни топшириб бўлиб, ўз тақдиридаи ўзи хафа бўлиб, ўзига-ўзи ачиниб охири кетади.
Сўнгра «яйловда» ярмарка вақти ва чўчқа болаларини олиб борадиган сентябрдаги Биби Марьям куни етиб келади. Агар вилланда саккизта чўчқа боласи бўлса ундан энг яхши иккитасини сеньорга олиб бориб беради, чунки ёмонроғини сеньор олмайди, бунинг устига қолган ҳар бир чўчқа боласига бир деньедан бериши лозим.
Виллан ўзининг ерини сотишда баҳонипг ўн уч улушини сеньорга бериши зарур, шундай қилмаса ерини
сотиши мумкин эмас. Сўигра вилланлар яна баршчина мажбуриятини тўлашлари лозим эди. Улар сеньор ерини ҳайдаб, омбордап уруғлик келтириб, зкиб, сочиб, мола бостириб берадилар. Ҳар бир виллан ҳиссасига бир акр ер тўғри келади. Шулардан кейин рождество кунидан 3 ҳафта аввал бўладиган Аидреев кунига вилланлар хўжайин дастурхонига нон олиб боришлари лозим бўлган. Рождество кунига товуқ олиб бориши лозим эди.
Агар виллан қизини сеньорнинг мулкидан ташқарига узатса, сеньор бож — «кюлаж» оларди.
Пасхага қараб вилланлар яна баршчина мажбуриятини ўташлари лозим эди. Вилланлар ерни ҳайдаб, омбордан уруғлик келтириб экиб, мола бостириб беришарди. Ҳар бир виллан бир акр ерни арпа учун тайёрларди. Шундан кейин ўрмонга ўтипга боришга тайёргарлик кўриш учун отларни темирчига олиб бориб оёқларига тақа қоқтирарди Бунинг бадалига виллан ҳар кунига икки денье ҳақ оларди...



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling