ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Ипак йигирувчилар (1412—1413 йиллар)


Download 1.44 Mb.
bet39/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Ипак йигирувчилар (1412—1413 йиллар)102

Бизга (Кёльнга) Вальтер Кальтер Кезенгнр келиб, ипакни йигириш ва титишга чарх қуришни тавсия қилди. Лекин ўз ўртоқларимиз билан ўйлаб, маслаҳатлашиб, кснгашда шундай хулосага келдикки, бу ҳолда шу ҳунар билан кун кечирувчи бизнинг шаҳардаги кўп кишилар ҳалок бўладилар.


Шунинг учун шунга қарор қилиндики, ўша чарх ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам ҳеч қачон қурилмайдц ва қўйилмайди.


Кёльнда103 хотин-қизларнинг шойи тўқиш ва ипак йигириш цехи (XV аср)104
Шойи буюмлар тўқишнинг 1469 йил 20 июлдаги 3-цехи устави.
Биз бургомистрлар ва Кёльп шаҳар кенгаши ҳаммага эълон қиламизки, келгусида кимга эшитиш ва кўриш мумкин бўлган бу ёрлиқ қуйидагича.
Бизнинг авлодларимиз — бургомистрлар ва Кёльн шаҳар кенгаши ҳукмдорининг туғилган куни 1437 йил май ойи, душанба кунининг келгуси купи муқаддас Люция кунидан кейинги душанбада хотин-қизларнипг шойи тўқиш цехини ташкил қилади. У мустаҳкам асосда қонунлаштириб, қабул қилинган тўқувчиларга шаҳар
муҳрини босиб устав берилади, бу уставда шундай шарт ҳам бўлиб, агар бургомистрлар ва кенгаш уии ҳамманинг маифаати учун мос келмайди деб топсалар, истаган пайтда цехни қисқартириш ёки кеигайтириш ҳуқуқига эгалар. Устав бизнинг ишончли ва ҳурматли бюргер аёлларимиз ва шойи буюмлар тўқувчиларининг илтимоси билан берилган. Улар шуғуллана-ётган ҳунарлари узоқ йиллар мобайнида шуҳрат ва мақтовга сазовор бўлиб кейинги пайтда сезиларли даражада тушкунликка тушаётганлигидан ҳаяжонланиб бунинг сабаби бир томондан, баъзи янгиликлар105 туфайли бўлса, иккинчи томондан, уларда шу вақтгача бошқа ҳунармандлар эгалик қилаётган ёзилгаи қонуннинг йўқлиги натижасида рўй бераётганлигини айтганлар...
1. Ушбу цехга тегишли бирор асл шу цехда уч йил ишламасдан ва ҳунарни ўрганмай, ипак ишлаб чиқариш бўйича асосий уста мавқеини эгаллаш ҳуқуқига эга эмас. У цехнинг асосий устаси қўлида ҳунар ўрганиши лозим, агар у битта уста қўлида ўргана олмаса, таълим олишни бошқа устада давом эттириши мумкин, лекин фақат цехнинг рухсати билан.
2. Бу цехда уч йил ишлаганлар чиқнб келиши жи- ҳатидан қопунийми, қонунсизми барибир ипак ишлаб чиқариш бўйича уста бўла олади. Асосий уста ўз уйида кўрсатилган муддатда ўз болаларини ҳунарга ўргатиш ҳуқуқига эга; сўнгра улар битта Рейн гульденини106 топшириб цехга кира оладилар.
3. Цехнинг асосий устаси бир вақтда. ўз болалариии ҳисобга олмаганда, 4 тадан ортиқ шогирд ушлаш ҳуқуқига эга эмас.
7. Юқорида айтилган аёл усталарга ва уларнинг эрларига, Кёльнда тайёрланмаган ип билан ипак буюмлар ишлаб чиқариш ва уларни бўяшга бериш ман этилади. Бупдай тартибни бузувчилариинг инаги олиниб, ярми шаҳар кенгаши ва бургомистр фойдасига, ярми цехнинг оқсоқоли (эркак ва аёл жинсининг) фойдасига ўтади. Бунга қўшимча равишда уидай шахслар келгусида ипак буюмлар ишлаб чиқариш ҳуқуқиии йўқотадилар.
8. Бизнинг шаҳримизда ипак буёқчилари бўлиб, фақат белгиланган аёл усталаргина ишлаш ҳуқуқига эга.
Бундай қарор бизнинг бюргерларимизнинг ва шаҳар аҳолисининг озиқ-овқат манбаини сақлаб қолиш учун чиқарилган. Ипак бўёқчиси бу пинктни бузса, 100 марка жарима тўлайди ва бир ой шаҳар минорасига қамаб қўйилади. Усталарга жаримани тўлаб тугатгунча уни ишга олиш ман этилади.
10. Агар бизнинг Кёльн шаҳримизда яшовчи венециялик ёки верденлик аёллардан бирортаси қуруқлик ёки сув йўли орқали бўялган ёки бўялмаган ипак (хом ипак) олиб келиб, хом ипакни қайта ишлаш учун уста қидириб топиб устага бермоқчи бўлса... усталарга ундан ипак олиш ман этилади. Бу тартибни бузган усталар 1 000 марка жарима тўлайдилар.
12. На ипак буюмларни тўқувчилар ва на уларнипг топшириғи билан бошқа бировлар парча тайёрлаш ҳуқуқига эга эмаслар. Бизнинг шаҳримизда қабул қилинган тартибга биноан парча тайёрлашда танда олтин ва кумушдан бўлиши керак. Бу тартибни бузгаилар 5 марка жарима тўлайдилар...
13- Ипак тасмаларнинг тандаси (уток) парчалик ипакдан бўлиши лозим, истаги билан тасмалик яхши ипакдан аралаштирилиши мумкин. Бу қарорми бузганлар 5 марка жарима тўлайдилар.
14. Парча ёки тасмага бўялган ёки бўялмаган ипни аралаштириш ман этилади. Бу тартибни бузганлар ипак буюмлар ишлаб чиқариш ҳуқуқини йўқотадилар, буидай йўл билан тайёрлангаи маҳсулот ёқиб ташланади.
15. Кимга бўлмасин ипакни тугунли қилиб йигириш ман этилади, бундай ишни қилганнинг ипаги олиниб ёқиб ташланади. Бунинг устнга у ҳар бир фунт ипак учун 40 марка жарима тўлайди.
21. Агар цех оқсоқоли томонидан тайёрлапган маҳсулот сифатсиз, тўғри бажарилмаган деб топилса. у ҳолатда уидай товар устадан олиниб, ҳукуматга топширилади. Бундай буюмлар кимдан топилса, унинг ўзи буюмни бўлакларга қирқиб ташлаши лозим, бунинг устига ҳар бир лотага 2 шиллинг жарима тўлаши лозим.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling