ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Любек кигиз қалпоқчи мастерлар уставидан


Download 1.44 Mb.
bet38/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Любек кигиз қалпоқчи мастерлар уставидан
(1570 й.)99

Мустақил уста унвонини олишни истаганлар 4 та буюм тайёрлашлари лозим... кенг қалпоқ, бир парча кигиздан силлиқ қалпоқ ва тукли қалпоқ...




Любек мўйнадўзларининг уставидан (1409 й.)100

Хизматкор ёллашни истаганлар буни қонун билан белгилаган вақтда — Мартин куни, рождествода, тангрининг сретениеда қилишга мажбурдир. Хизматкор ёзда ишлаган ҳақи учун сретениеда муқаддас Мартин кунигача — 4½ марка, муқаддас Мартиндан срете-


ниегача 24 шиллинг олади. Хизматкорга кўп тўлаш ёки тақдирлаш, ишни ташлаб кетиш ман этилади. Ушбу қа- рорни бузувчилар кумуш билан 3 марта жарима тўлаб, яна бундан ташқари хизматкорни ишдан бўшатишгача мажбурдир.




Любек рассом ва ойначиларининг уставидан (1425 й.)101

Рассомчилик ва ойначилик билан мустақил шуғулланишни истовчи киши ўзининг хулқ-атвори, одамлар олдидаги қадр-қиммати, санъати билан ушбу номга лойиқ бўлиши керак. У цех йиғилишида икки мартаба бу номни олиш учун талабгор эканлигини эълон қилиши керак. У бюргер бўлиши лозим ва ҳурматли икки киши гувоҳлигида — 10 любик маркага тенг мулкка эга бўлиб, ўз санъатини усталар олдида исботлаб, уларга зиёфат бериши лозим. Уста ўз хизматчиси билан яширин (исполу) ишлаш ҳуқуқига эга эмас, хизматчи эса устасининг ўз розилигисиз ўз ҳисобига ишлаш ҳуқуқига эга эмас.


Агар хизматчи уста томонидан топширилган ишида сифатсизликка йўл қўйса, ундай ҳолатда уста унинг маошидан шиллинг олиб қолади. Хизматкор ўз устаси билан уришиб, устасидан кетиб қолса, бир йил мобайнида бизнинг цех аъзоларимизга ёлланиб ишлаши мумкин эмас. Шогирд бизнинг цех аъзоларимиздан кимга бўлса ҳам ишга кирса, уста ва хизматчиларнинг мотам маросимлари учун 1 марка тўлаши лозим. Ташқаридан келиб бизда шогирдликни ўтамаган кишилар, агар бу ерда мустақил ҳолда бизнинг ҳунар билан шуғулланишни исташса, шам сотиб олиш учун 8 шиллинг, усталарга эса 6 пфеннинг тўлаб, юқорида кўрсатилган талабларни бажариши лозим.
...Агар хизматкор ўзининг устасидан қарз бўлиб қолса, ундан кетгунча қарзини тўлаши лозим. Агар хизматкор юқоридаги белгиланган муддат тугагунча шу жойда, шаҳарда богақа устага ўтишни истаса, устасипинг розилиги билан ундан кетаётган бўлсагина уни бошқа устага қабул қилишга рухсат берилади. Агар хизматкор саёҳатга кетишни истаса, қарзи бўлмаса, уста унга қаршилик курсатиш ҳуқуқига эга эмас...
Агар хизматкор олти ой мобайнида қайтиб келса,
қайси устадан саёҳатга кетган бўлса, ўша уста ишга олишга мажбур.
Агар, бизнинг цехимизда хизмат қилишни истаган, қайтиб келган хизматкор ҳақида ёмон хабар тарқалган бўлса, у ўзининг шон-шуҳратини қайта тнқлагунча ҳеч ким уни ишга ёллаш ҳуқуқига эга эмас.
Шогирдликка қонунсиз туғилганларни ва келиб чиқиши немис бўлмаганларни қабул қилиш ман этилади. Шогирдлар усталар иштирокида ёлланиб тўрт ҳафталик синашдан ўтиб, цехга юқорида кўрсатилгандек марка тўлашлари лозим.
Мустақил уста бўлишни истаганлар 24 шиллинг панцир бадалнни ва 8 шиллинг шам пулини тўлашга мажбурдирлар.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling