ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


-статут. Париж тасмачилари, уларнинг халфалари ва шогирдлари ҳақида


Download 1.44 Mb.
bet35/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

87-статут. Париж тасмачилари, уларнинг халфалари ва шогирдлари ҳақида90

3. Тасмачилардан бирортаси, агар у ўзининг ўғли бўлмаса, биттадан ортиқ шогирд олиши мумкин эмас.


4. Тасмачилардан бирортаси беш йил муддат билан 40 су дан кам пулга шогирд олиши мумкин эмас.
6. Агар қандай бўлмасин бирор тасмачининг етим қолган ўғли камбағал бўлса, лекин тасмачилик ҳунарини ўрганишни истаса, цех оқсоқоли уни июгиолликка ўргатиш ва сақлаш учун устага беради, оқсоқол ўзипинг бу иши учун 3 су кириш бадали ва 5 су шогирддап олади.
7. Ҳеч ким шогирдликка аёллардан олиши мумкин эмас, агар у тасмачининг қизи бўлмаса.
10. Парижда ёки бошқа жойда ўз устахонасини бир йилу, бир кун ишлатмаган усталардан бирортаси шогирд олиши мумкин эмас. У буни цех оқсоқоли олдида исбот қилиши лозим.
Кёльн сартароши уста Михель томонидан шогирдликка ёллаш ҳақида шартнома91
1483 йилда Дранггасседа яшовчи уста Михель рек- лингаузенлик Дерих Смединг исмли одамни шогирдликка олди. Уз устасига хизмат қилувчи ҳамма шогирдлар сингари у ҳам устасига 8 йил хизмат қилиши лозим.
Дерих Смединг муқаддас Павел кунидан сўнг се-
шанбадан бошлаб, ўз устасига ҳалол ва виждонан 8 йил хизмат қилиши ҳақида цех устасига сўз берди. Маросимда қуйидаги оқсоқоллар иштирок этишди: Неергаеседан Земан ва Геймарктдан уста Клейс; гувоҳлардан: Бахарахадан Петр, Эйгельштейндан Симон, муқаддас Северина кўчасидан уста Герар ва уста Эвальд... в. б.


1351 йилда Чепида сифатсиз тайёрланган қўлқоп, белбоғ, ҳамёнларнинг ёндирилиши92

Муқаддас Папа Григорий байрамидан сўнг душанба куни (12 мартда) қирол Эдуард III ҳукмронлигининг 24-йилида, ҳунармандчилик гильдиясининг ҳамма қарорларига амал қилиш ҳақида қасам ичган қўлқоп ишлаб чиқарувчи ҳунармандчилик гильдиясининг аъзолари мэр ва олдерменга Норсемптонли Джондан топилган 17 жуфт қўлқопни келтиришди. Қўлқопчилар гильдиясининг шу ҳунармандлари турли ҳунармандлардан (10 исм келтирилади) топилган 28 белбоғни ҳам келтиришди. Улар кўрсатилган белбоғ ва қўлқоплар аҳолига зарар, ҳунарманд-чиликка иснод келтирарли даражада сифатсиз хом ашёдан тайёрланган, деб маълум қилдилар.


Мэр ва олдермен иштирокида қўлқоп ва белбоғлар текшириш натижасида аникландики, ҳамма келтирилган қўлқоп ва белбоғлар ҳақиқатан сифатсиз тайёрланган.
Шунинг учун кўрсатилган қўлқоп ва белбоғларни Че- пининг (Лондондаги районлардан бири) асосий кўчаси Стоун Кросса ёнида ёндириб ташлашга қарор қилинди.
Ўша душанба куниёқ кўрсатилган қарорга биноан улар ҳаммаси ёндирилди.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling