ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


-мавзу. XIII—XIV АСРЛАРДА ФРАНЦИЯ ДЕҲҚОНЛАРИНИНГ АҲВОЛИ ВА ЖАКЕРИЯ


Download 1.44 Mb.
bet41/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

8-мавзу. XIII—XIV АСРЛАРДА ФРАНЦИЯ ДЕҲҚОНЛАРИНИНГ АҲВОЛИ ВА ЖАКЕРИЯ

Бу мавзуни тахминан қуйидаги режа асосида ўрганиш тавсия этилади:


1. Ёзма манбаларга характеристика.
2. Франция деҳқонларинииг аҳволи.
3. 1358 йилда деҳқонлар қўзғолони (қўзғолончилар таркиби, ҳаракатнинг бориши, дастурлари ва ҳоказолар).
4. Қўзғолончи деҳқонлар ва шаҳарликлар ўртасидаги муносабатлар.
5. Тарихчилар қўзголоннинг енгилиш сабаблари ҳақида


Методик кўрсатмалар

XI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ғарбий Европа давлатларида товар-пул муносабатларининг ривожланиши заминида халқларнинг сиёсий марказлашишга интилиши бошланди. Тарқоқ давлатларни бирлаштириш, қирол хокимиятини мустаҳкамлаш ва кучайтириш жараёни рўй берди. Тарқоқ феодал монархия аста-секин марказлашган ва тартибга солинган сословияли монархияга, XV—XVI асрларга борганда абсолют монархияга айланди.


Биринчи Капетинглар ҳокимияти дастлабки вақтларда жуда ҳам заиф эди. Франция X—XI асрларда Ғарбий Европадаги энг тарқоқ монархиялардан бири эди. Қирол хокимияти XII асрнинг биринчи ярмида бир қадар юксала борди. Шу даврда баршчина тартибинипг йўқолиб бориши билан деҳқопларнинг озод бўлиш жараёни бошланди. XIII асрга келиб у яна кучайди. Филипп II Август қироллиги даврида Франция ерларининг каттагина қисми бирлаштирилди. Капетинглар династиясидан бўлган Людовик IX ва Филипи IV Чиройлилар ҳам (XIII—XIV асрларда) Францияни марказлаштириш ишларини давом эттирдилар. Лекии
Франция билан Англия ўртасида юз йиллик уруш (1337 — 1453) деб ном олган урушнинг бошланиши францияни бирлаштириш ва қирол ҳокимиятини мустаҳкамлаш масалаларини ниҳоят даражада қийинлаштириб юборди.
Юз йиллик уруш натижасида вужудга келган иқти- содий танглик, фёодал зулмнинг тобора кучайиши, ёлланган аскарларнинг талон-торожи хўжаликни хонавайрон қилди. Бу даврда натурал оброкни пул рентаси билан алмаштириш кенг тарқалди. Бу ҳол деҳқонлариинг аҳволини янада ёмонлаштирди. Чунки илк ўрта асрлар даврнда баршчина мажбуриятлари ва натурал оброк миқдори феодалнинг эҳтиёжи билан чегараланган бўлса, эидиликда эса баршчина мажбуриятларипи ва натурал оброкнинг пулга айлантирилиши ренталарни кўпайтиришдаги феодалларнинг очкўзлик ҳаракатларини келтириб чиқардп. Францияда коммутация (баршчинани пул тарзда тўланадиган оброк билан алмаштириш) жарасни билан боғлиқ равишда эксплуатация формалари алмашиниб, феодал зулми янада кучайди.
Юз йиллик уруш натижасида ҳар хил мажбурият ва солиқлар янада оширилди. Деҳқонлар ҳам маҳаллий, ҳам ажнабий ҳукмдорлар томонидаи таландилар. Бундан ташқари 1348 йилда Францияда вабо тарқалиб, кўпгина деҳқои хужаликларипи хонавайрон қилди. Шу вақтлардаги халқ қўшиқларида сеньорларнинг халқни талаши, жангларда хиёнат қилиши. фақат оддий деҳқон оммасининг уруш майдонидан қочмаслиги ва ўз ватанини сақлаши ифода қилинган.
Қўзғолонпинг бошланишига 1358 йили вайрон қилинган қаср ва қалъаларни қайта қуриш учун жорий этплган баршчина баҳопа бўлди. 28 майда Бовези вилоятида Сен Ле-д Эссеран деган жойда 100 га яқин деҳқоп қишлоқларни талаётган бригандалар отрядига қарши ҳужум бошлаб, 4 рицарни ва 5 қуролбардории ўлдирдилар.
Мана шундай воқеалар содир бўлиб турган пайтда XIV асрда Франция тарихида йирик деҳқон ҳаракати — Жакерия қўзғолони бошлаиди. Қўзғолончилар феодаллар томонидан «Жакбоном» (содда Яшка, Жак – Гўл) деб берилган жнрканч пом билан аталади. Қўзғолон стихияли равишда бошланиб, Иль де-Франс, Вермандуа Бри, Пикардия, қисман Пормандия, Шампань вилоятларини ўз ичига олган. Қўзғолончилар дворян-
лар мулкига қарши ҳаракат бошлаб дворянларни ўл- дирганлар, мулкларини талаганлар, қасрларипи, қўрғонларини ёндирганлар ва феодал мажбуриятлар қайд этилган ҳужжатларни йўқ қилганлар. Ана шу асосда қўзғолончи деҳқонлар феодаллардан қасос олганлар.
Тарихий манбаларнинг кўрсатишича қўзғолонга биринчи кундан бошлаб раҳбарликни Бовэзи вилоятининг Мело қишлоғида деҳқон оиласидан чиққан ҳарбий ишни яхши билувчи собиқ аскар Гильом Каль олиб борган. Қўзғолончиларнинг сони 100 мингга яқин киши бўлиб, қўзғолонга шаҳар камбагаллари. баъзи майда рицарлар, қисман халқ орасидан чиққан қишлоқ руҳонийлари ҳам қўшилган. Қўзғолон стихияли равишда бошланган бўлиб, қўзғолончилар аниқ бир дастурга эга бўлмаганлар. Улар томонидан «зодагонларни битта қолдирмай қириб ташлаш керак», деган шиорнинг қўйилиши ҳаракатнинг феодалларга қарши қаратилганлигини ифодалайди. Қўзғолон-чилар байроғидаги қирол ҳокимиятининг эмблемаси уларнинг қиролга содиқлигини ифодалайди. Қўзғолончилар Гильом Каль бошчилигида ўзларини феодаллардан мудофаа қилиш учун қуролли отрядлар ташкил қилиб, ҳар бир отрядга бошлиқлар тайинлайдилар. Ҳоким синфни биргина деҳқонлар кучи билан бир ёқли қила олмасликни тушуниб Гильом Қаль шаҳарликларни ўз томонига тортиш учун ёрдам сўраб шаҳарларга мурожаат қилган. Узига тўқ бўлган Этьен Марселни қувватлаган шаҳарликлар қирол қўшииларига қараганда деҳқонлар қўзғоло-нидан қўрққанлар. Деҳқоллар ҳаракатидан ўз манфаати учун фойдаланмоқчи бўлган Этьен Марсель деҳқонларнинг мақсад-лари шаҳарликларнинг хоҳишига тўғри келмаслигига қатъий ишонч ҳосил қилиши биланоқ деҳқонлар ҳаракатидан юз ўгира-ди, деҳқонларнинг оғир аҳволга тушиб қолган бир вазиятида илгари ёрдамга юборган 300 кшпилик қўшинини чақириб олади. Шаҳарларнинг кўпчилиги (Компьен, Клермон, Руан ва бошқа-лар) қўзғолончиларни қувватламадилар. Амьен шаҳрида меҳнат-каш омма қўзголончилар тарафида туриб, фақат шаҳарлик юқори табақа қўзғолончиларга қарши чиққан- Баъзи шаҳарлар Бове, Мо қўзғолончиларга қўши ган. Деҳқон қўзғолонларидан қўрқиб қолган дворянлар Наварра қироли Карл Ёвуз бошчили-гида ўз кучларини тўплади, уларнинг қўшини 1000 кишидан ошиб кетади. Гильом Каль бундай тайёргарликдан хабардор бўлгач,

Париждан ёрдам олишга умид қилиб, деҳқон қўзголончилардан шаҳарга юбормоқчи бўлади. Лекин қўзғолончилар ўз кучларига инюниб бундан бош тортганлар. Шундан кейин Гильом Қаль Мело ва Клермон оралиғидаги баландликда ўз қўшинларини жангга ҳозирлай бошлайди. Икки кун давомида (8—9 июнь) бир-бирига қарама-қарши душман кучлари ҳарбий ҳаракатни бошламай турган.


1358 йил 10 июнда Мело ёнида деҳқон отрядлари ва феодал лашкарлари (француз рицарлари ва инглиз ёлланма қўшинлари) ўртасида кучли жанг бўлиб, деҳқонлар қулай позициянц ишғол қилганлар. Карл Ёвуз бошчилигида феодаллар қабиҳлик мақсадида ярашишни сўраб, келишиш учун Гильом Кальни ўз ҳузурига чақирганлар. Гильом Каль феодаллар лагерига келган, уни ушлаб занжир кишанларга солиб, калласини олган- лар. Сўнгра феодал отлиқ қўшиилари қўзғолончиларга қарши кучли ҳужум бошлаганлар. Алданган ва раҳбаридан маҳрум қилинган деҳқон отрядлари енгилган. Франциянинг шимолидаги қишлоқлар таланган ва ниҳоят даражада қашшоқлантирилган.
Бутун ёз ойлари давомида қўзғолончи деҳқонлардан ўч олиниб, манбаларнинг кўрсатишича, 20 мингдан ортиқ деҳқон ўлдирилган. Қўзғолоннинг еигилишига — деҳқонларнинг уюшмаганликлари, ҳаракатнинг стихиялилиги, режа ва дастурнинг йўқлиги, қуролларнинг етарли миқдорда бўлмаганлиги, шаҳарликлар билан мустаҳкам иттифоқнинг йўқлиги сабаб бўлган. Лекин қўзғолон енгилган бўлса-да, у Франция тарихида ўчмас из қолдириб. деҳқонларпи шахсий қарамликдап озод қилиш ишига катта ҳисса қўшган. Феодаллар қўзголоннинг ямгидан бошланиб кетишидан хавфсираб деҳқонларни шахсий қарамликдан озод қилишни тезлатганлар.
Талабалар ушбу мавзуга тайёрланишда Франциядаги деҳқонлар қўзғолонига оид марксизм-ленинизм классикларинипг асарларидан (К. Маркс ва Ф. Энгельснинг «Немис идеологияси», Ф. Энгельснинг «Германияда деҳқонлар уруши», «Феодализм давридаги Франция ҳақнда» ва бошқа.) фойдаланиб ва қуйидаги тарихий манбаларни ҳар томонлама ўрганиб, илмий хулосалар чиқариб олиши лозим.
Тахминан XIII асрнинг таниқли ҳуқуқшуноси Филипп де Бомануар томонидан (тахминан 1280 й.) ёзил-
ган «Кутюм Бовэзи» ҳужжати, XI—XIII асрлардаги монастирь картуляриясига кирган ёрлиқлардан олинган парчалар, XIII—XIV асрларда қиролнинг ордонанслари — қўзғолоини ҳар томонлама ўрганишда муҳим манбалардап ҳнсобланади. Деҳқон қўзғолонлари тарихинн ўрганишда, талаба хроникалардан — йилномалардан олинган маълумотлардан ҳам фойдаланиши лозим. Қиролнинг канцлери Пьср д'Ортемон томонидан ёзилган «Больших французских хроник» («Катта француз хроникаси») манбаидан олинган парчалар, авторнинг деҳқон қўзғолонларига нисбатан душманлик муносабатида бўлишига қарамай, деҳқон қўзғолони ҳақида бирмунча материаллар беради. Лекин унииг Жакерия ҳақидаги маълумоти жуда қисқа ва гаразли характерда бўлиб, воқеаларни бузиб кўрсатади. Нормандия руҳонийси томонидан ёзилган «Хроники первцх четырёх Валуа» («Биринчи тўртта Валуа хроникаси») қўзголон ҳақида анча мукаммал маълумотларга эга. Талаба Жакерия ҳақидаги баъзи маълумотларни Фруассара ва Жана де Венетт «Хроника» ларидан олади.
Фруассара «Хроника»си рицарларни мақтаб, деҳ- қонларга нисбатан нафрат руҳида ёзилган. Жана де Венетт «Хроника»си бўлса, деҳқонларнинг қўлларига қурол олиб ҳаракат олиб борганлигини айбласа ҳам. деҳқонларнинг оғир аҳволига ачиниш руҳида ёзилган. Яна Париж қўзғолончиларининг бошлиги Этьен Марселнинг хати ҳам сақланган. Умуман Жакерия ҳақидаги ҳужжатларнинг кўпи бизгача етиб келган, лекин улар турли хил шаклда турли вақтда ёзилган, кўпинча бир-бирига қарама-қарши, бир воқеанинг ўзиии турлича ёритадилар. Шунинг учун ҳам талаба уларпи солиштириб ўрганиши зарур.
Фрапциядаги қарам деҳқоннинг кўпчилигини ташкил қилган сервларнинг аҳволини, уларнинг ҳуқуқсизлигиии аниқлаш алоҳида аҳамиятга эга. Турли вилоятларда сервларнинг қарамлиги ҳар хил кўринишда бўлган.
Бомануаранинг «Кутюм Бовэзи» ҳужжатининг 1452 параграфида ёзилишича «Сервларнинг аҳволи ҳар хил, сервларнинг бир хиллари ўзларининг сеньорларига шундай боғланганки, сеньорнинг ҳамма мулкларида ишлайди, сеньор сервни истаса ўлдириши, қамаши мумкин, сеньор сервни ўлдиргапи учун худодан бошқа ҳеч ким олдида жавоб бермайди. Сеньорларнинг баъзила-
ри ўз сервлари билан одамийлик нуқтаи назаридан тўғри муносабатда бўлиб, агар серв сеньорга ўз вақтнда солиқ ва мажбуриятларни тўлаб турган бўлса бошқа нарса талаб қилмаган, улар эркин аёлга уйлансалар, хамма мулклари сеньорлар қўлига ўтади. Ёки эркин аёлга уйланган серв сеньорнинг пстагига қараб пул тўлаши керак. Агар серв ўлса, унинг меросхўри сеньор булиб, сервнинг болалари бегона одамлар каби сеньорга пул тўламасалар, меросдан ҳеч нарса ола олмайдилар.» («Хрестоматия по истории средних веков», II том, Соцэкгиз, М., 1963, 360-бет).
Манбаларни ўрганиш натижасида талаба сервлар билан вилланлар аҳволини солиштириб кўриш имконига эга бўлади.
Бу даврдаги маибаларни ўргапиш билан талаба бир томондан эксплуатациянинг бир формаси иккннчн формаси билан алмашганлигига, феодал зулминииг янада кучайганлигига ишонч ҳосил қилади. Талаба манбалар асосида бу икки жараённи аниқ тушунибгина қолмай, балки янги ренталарнинг қандай йўллар билан жорий этилганлигини ҳам англаб олади.
Қўзғолон тарихига доир манбаларни ўрганиш асосида талаба хроника муаллифларинннг сиёсий қарашларини кузатади, манбалардан танқидий фойдаланиш зарурлигини пайқаб олади. Қўзғолоииинг бошланиш арафаси ва қўзғолон давомида Франциянинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, юз йиллнк уруш ва унинг оқибатлари, қўзғолонда қатнашган деҳқонларнинг қандай йўллар билан қуролланганликлари, қўзғолончиларнинг таркиби, шаҳарликлар билан деҳқонлар ўртасидаги муносабат масалалари ҳамда қўзғолоннинг енгилиш сабаблари каби саволларпн аниқлашда манбаларни ҳар томонлама синчиклаб, диққат билан ўрганиб чиқишлари лозим.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling