Кёльн шаҳар кенгаши этикдўз халфаларга турли янгиликлар киритишни ман этади (1491 й.)107
Бизнинг этикдўзлар цехининг, азиз ва содиқ бюргерлари, бизга маълум қилдиларки, бу цехнинг хизматкорлари ўзларининг усталари билап бўлган муносабатларида жуда кўп вақт бўйсунмаслик одатларини қила ётган экан. Масалан, улар илгари мавжуд бўлмаган алоҳида байрамларни ўз одатларига киритиб, кечаси усталарнинг уйидан чиқиб кетиш ва бошқа шу каби ножўя ишларни қилишар экан. Бундай воқеаларнннг олдипи олиш учун, цех китобига қуйидаги бандларии киритишни лозим деб топдик. бу бандларни ҳар ярим йилда сайлов кунлари ёки қандай бўлмасин бошқа вақтда эълон қилиб, кимки кўрсатилган бандларни бузса, жарима тўлаши талаб қилинади.
1. Юқоридаги цехларнинг халфалари устанинг розилигисиз ва рухсатисиз кечалари чиқиб кетишни ўйласа, у ҳолда ҳар бир бундай ҳаракати учун цехга 3 кёльн альбус108 жарима тўлайди.
2. Агар хизматкор ёки шогирд илгари қабул қилинмаган байрамларни киритишга журъат этса ва талаб қилгандек ишлашни истамаса, у ҳолда ҳар бир шундай сабабсиз иш қолдиргани учун цех фойдасига 3 альбус жарима тулаши лозим.
Вильштет мўйнадўз халфаларининг, Страсбург мўйнадўз халфаларига забастовкага
чақириқ-мурожаати (1470 й.)109
Страсбург мўйнадўзлик цехининг виждонли, азиз, халфа дўстларига самимий салом! Биз сўраймизки, азиз халфа дўстлар, Сиз страсбургли усталар бизнинг эски одатларимиз, тасдиқланган ёрлиқларимизга амал қилишга розилик билдирмагунларича ишни тўхтатиб туринг. Агар сиз бизнинг сўраганларимизга амал қилмасангиз, у ҳолда билингки, ҳамма виждонли халфалар буни сизга айб қилиб қўйишади ва Сиз бунинг учун жавоб беришингиз керак бўлади... Биз ишонамизки, Сиз ҳамма виждонли халфаларга қарши бормайсиз ва ўзиигизни куч билан кўндиришга мажбур этмайсиз. Агар бу воқеа содир бўлса. унда халфалар
10—20 йил буни эсдан чиқармайдилар. Сизни бундац худо сақласин. Бизнинг усталаримиз ўрнатмоқчи бўлган тартиб ҳеч қаерда йўқ. Биз халфалар бир-биримизга маҳкам жипсла-шишимнз лозим, акс ҳолда бошқа шаҳарларнинг усталари Страсбург усталарини қувватлашадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |