Ўқув предмети: Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси. Мавзу: Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш. Кейснинг асосий мақсади


Download 153.5 Kb.
bet11/12
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1526518
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
25 Касбга йўллаш

Эксперимент-тажриба-синов усули - ушбу тажриба таълим-тарбия жараёнига алоқадор илмий фараз ёки амалий ишларнинг тадбиқий жараёнларини текшириш, аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Статистика маълумотларини таҳлил қилиш усули – таълим соҳасидаги, жумладан, ажратилган маблағларнинг доимий ўсиб бориши, дарслик ва ўқув қўлланмалари, кўргазмали қуроллар, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, таълим муассаларининг қурилиши, хўжалик шартномалари ва улардан тушаётган маблағлар статистика усули орқали аниқланади.
Математика ва кибернетика усуллари — ўқитиш назарияси, амалиётида ҳисоблаш математикаси ва кибернетикаси машиналари ёрдамида бир тилдан иккинчи тилга таржима, дастурли таълим ва уни машина орқали бошқариш, ўқитишни мустаҳкамлаш, баҳолаш орқали таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, дифференциал ва индивидуал таълим бериш каби жараёнлардир.
Ижтимоий тадқиқот усули — анкетага саволлар киритилади. Бундан мақсад талаба-ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини, талабалар орасидаги дўстлик муносабатларини, ўқув юртидаги шарт-шароитларни билиш, ютуқ ва камчиликларни, динга, хусусан, тасаввуф илмига қизиқишларини аниқлаш, талабаларнинг маънавий сифатларини, билим олишга иштиёқи, адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, ўқув тақсимоти, ўқитувчиларнинг билим бериш даражаси, ўқув қўлланмаларининг сифати, компьютерда машғулот ўтказиш турларини ўрганиш, илмий ва касбий маҳоратни оширишдаги машғулотлар тури, стипендиялар миқдори, стипендиялар талабаларнинг харажатини қанчалик қоплаши, талабаларнинг ҳақ тўланадиган ишларда қатнашиши, ота-оналарининг моддий ёрдами, уларнинг маълумоти, иш жойи, талабалар кўп борадиган жамоат жойлари, яшаш жойи, илмий дунёқарашининг шаклланишига таъсир этувчи, мутахассис бўлиб етишишида ҳал қилувчи омиллар, талабаларнинг онглилик даражаси, комил инсон бўлиш учун керакли бўлган маънавий сифатлар, ўзлаштирганлик даражаси ҳақидаги саволлар анкетага киритилади. Савол-жавобларнинг барчаси компьютерда қайта ишланади ва хулосалар чиқарилади.



7-илова





Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling