Ўқув предмети: Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси. Мавзу: Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш. Кейснинг асосий мақсади
Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейснинг тавсифномаси
Download 153.5 Kb.
|
25 Касбга йўллаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЕЙС: Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш. Кириш.
Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейснинг тавсифномаси:
Ушбу кейснинг асосий манбаи кабинетли, лавҳали бўлиб, ҳаётий вазиятлар асосида баён этилган. Кейснинг асосий объекти шахсга йўналтирилгандир. Бу ташкилий институционал кейс бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган. Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, тренингга мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган. Ушбу кейсдан “Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси”, фойдаланиш мумкин. КЕЙС: Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш. Кириш. Касбга йўналтириш ишига комплекс ёндашиш ўқувчиларни ҳар томонлама ўрганишни ҳам кўзда тутади. Бу тадбир ўқувчилар шахсининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга, улар билан бундан буён ишлашнинг тўғри шакллари ва методларини қидириб топишга ёрдам беради. Ўрганишни турли методлар билан ўтказиш, энг муҳими- бу ишни мунтазам равишда ва собитқадамлик билан амалга ошириш керак. Кузатиш- ўқувчиларни ўрганишнинг кенг оммалашган методидир. Бу метод муайян мақсадни кўзлайди, иш режа асосида олиб борилади, кузатишнинг якунловчи натижалари қайд қилинади. Меҳнат таълими дарслари кузатиш ўтказиш учун кенг имкониятлар яратиб беради.Диагностик суҳбатлар ўтказиш ҳам қўлланилади. Бундай суҳбатлар якка тартибда ёки жамоа тарзида ўтказилиши мумкин.Қуйи синфларда ўтказиладиган меҳнат дарсларида ўқувчилар фаолияти натижаларини таҳлил қилиш учун яхши имкониятлар мавжуд. Чунки меҳнатнинг турли объектларини тайёрлаш чоғида ҳар бир боланинг шахсий хусусиятлари ғоят равшан намоён бўлади: бир хил бола техник конструкторни яхши билади, иккинчи хил бола тикишда маҳорат кўрсатади, учинчи бола эса мактаб участкасида ўз қобилиятларини намоён этади ва ҳоказо. Ўқувчиларнинг ҳужжатларини ва амалий иш-ҳаракатларини таҳлил қилиш ҳам бола шахсини ўрганишда ўқитувчига ёрдам бериши мумкин. Ўқувчиларнинг шахсини ўрганиш уларни тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқдир. Ўқитувчи ўқувчининг алоҳида хусусиятларини пайқаб, унда мавжуд истеъдод нишоналарини ривожлантириш методларини топа олиши, унинг хулқ-атворидаги салбий жиҳатларни бартараф этиши мумкин ва ҳоказо. Баъзи болаларда касбга мойиллик яхши намоён бўлади, кўпчилик болаларда бу нарса бирданига аниқланмайди. Ўқитувчининг боладаги истеъдод нишоналарини аниқлаши, буларни ўқувчининг ўзига ва унинг ота-онасига айтиб бериши, боланинг қобилиятини ривожлантириш ва шаклантиришда кўмаклашиши муҳаимдир. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, касбга йўналтириш иши- ўқув жараёнининг узвий таркибий қисмидир. Қуйи синфлардан бошланадиган бу иш жамият учун зарур, ҳар бир кишининг хусусиятларига мос касбларга барқарор қизиқишни тарбиялашга ёрдам беради. Меҳнатга қизиқишнинг мавжудлиги ва меҳнат қилишга шайлик-шахс етуклигининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Синфдан ва мактабдан ташқари иш ўқувчиларни касб-корни онгли равишда танлашга, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, моддий ишлаб чиқариш, фан, техника борасида ва шу каби соҳаларда уларда ишга қизиқишни шакллантиришга кўп жиҳатдан ёрдам беради. Синфдан ташқари машғулотларда олиб борилаётган касбга йўналитириш ишида ўқувчиларнинг ё шва билиш хусусиятларига қараб бир неча босқични кўрсатибўтиш мумкин. Биринчи босқич (I-IV синфларнинг ўқувчилари билан ишлаш) – моддий ишлаб чиқариш соҳасида меҳнатга бўлган ижтимоий қизиқишларни шакллантиради, ўқувчиларда умуман меҳнатга ижобий муносабатда бўлишни, энг муҳими-жисмоний меҳнатга шундай муносабатда бўлишни, ишчи деган номни ҳурмат қилишни, қўлидан келадиган ўз меҳнати билан атрофдаги кишиларга қувонч бағишлашга ва бундан маънавий қониқиш олишга интилишни шакллантиради. Бу борадаги ишлар олдиндан тузилган режа асосида олиб борилади. Бу режага мувофиқ экскурция уюштириш ва энг оммалашган касблар тўғрисида қишлоқ мактабларининг ўқувчилари учун жамоа хўжалигида, шаҳар мактабларининг ўқувчилари учун корхоналарда, ота-оналарнинг ишлари ва уларнинг меҳнатда эришган муваффақиятлари ҳақида суҳбатлар ташкил қилиш кўзда тутилади. Анна шу ёш гуруҳидаги ўқувчилар учун мактаб ошхонасига, ўқув устахоналарига, меҳнат кабинетига, кутубхонага, мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинатига, қишлоқ ҳунар-техника билим юртига, корхоналарга, алоқа бўлимига, жамоа хўжалиги фермасига, жамоа хўжалиги гаражига ёки таъмирлаш экскурция ташкил қилиш мумкин. Бу экскурциялар чоғида ишлаб чиқириш жараёнида қатнашаётган одамларнинг меҳнатига, хом ашёдан тайёр маҳсулот олишга ёрдам бераётган меҳнат қуролларига асосий эътибор берилади, жамият ва айрим одамлар турмушида меҳнатнинг роли уқтириб ўтилади. Иккинчи босқич (V-VII синфларнинг ўқувчилари билан ишлаш) – Бирон иш қилишга ундайдиган босқич. Маълумки, таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларда билишга бўлган қизиқиш, одатда, касбга бўлган қизиқишдан олдин шаклланади. Шу босиадан Ушбу босқичда касбга йўналтириш соҳасида олиб борилаётган ишда ўқувчиларда иш турлари (техника билан ишлаш, табиат объектлари ва шу кабилар билан ишлаш)ни билишга бўлган қизиқишни уйғотиш муҳимдир. Касбга йўналтиришнинг ана шу босқичида техникага ва меҳнатга (техника ижодкорлиги ва қишлоқ хўжалик тажрибачилигига) оид синфдан ташқари машғулотлар, пионерларнинг тематик йиғинлари, викториналар, ўйинлар катта роль ўйнаши лозим. Бу босқичда ўқувчиларда ижтимоий мақсадларнинг шаклланиши давом этади, шу билан бирга касбга йўналтириш ҳам бошланади.Учинчи босқич (асосан VIII-IX синфларнинг ўқувчиларини қамраб олади)-бу босқичда ўқувчилар ўз кучларини конкрет меҳнатда текшириб кўрадилар, ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишлари ва майллари янада шаклланади. Ўқувчилар бу босқичда ўз касбий ниятларини бирмунча умумий касблар бўйича амалий кўникма ва малакалар билан мустаҳкамлайдилар. Бу босқич конкрет касбни танлаш, уни ўзлаштириш йўлларини белгилаш билан тугайди. Ўқувчиларнинг турли клублар ва қизиқишлар (предметлар, предмет-техника, ишлаб чиқариш-техника ва шу кабилар) бўйича ва тўгаракларда ишлаши Ушбу босқич учун диққатга сазовордир.Дарсдан ташқари вақтда ўқувчиларни касбга йўналтириш иши қуйидаги мақсадларда: - меҳнатга муҳаббат, меҳнат аҳлига ҳурмат ҳисларини сингдириш, унумли меҳнатга ижтимоий майлларни шакллантириш; - барқарор касбий қизиқишлар ва майлларни шакллантириш ва ривожлантириш; - мутахассисликни, касбни танлаш ва уни ўзлаштириш йўлларини танлаш мақсадида ўтказилади. Техника тўгаракларидаги машғулотларда олиб бориладиган касбга йўналтириш иши мазмуни ўқувчиларни тўгарак йўналишига мувофиқ касблар, предметлар ва меҳнат технологияси билан, ишчи шахсига нисбатан қўйилаётган талаблар, мазкур касбга оид мутахассислар тайёрлаш шартлари билан, ижодий иш ва анна шу касбдаги меҳнатчиларнинг касбий ўсиш истиқболлари билан, бутуниттифоқ ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти ўқувчилар ташкилотларида, техник ижодкорлик тўгаракларида, халқ хўжалиги муаммоларини ижодий ҳал қилиш масалалари билан таништиришни ўз ичига олади.Ўқувчиларни таништириш учун меҳнат соҳалари ва касб доиралари рўйхатини тузган чоғда ишлаб чиқариш учун зарур кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжларга амал қилиш ва Айни вақтда яқин атрофдаги ҳунар-техника билим юртларида, техникумларда ва олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш йўналишларини ҳисобга олиш зарур.Тўгаракларда ўтказиладиган машғулотлар ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини, қизқишларини, шунингдек халқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда уларни касбга йўналтириш учун кенг имкониятлар очиб беради. Бу нарса ўқувчиларнинг муайян ёшига мўлжалланган ва политехник мазмун касб этган техника ижодкорлиги тўгаракларининг тегишли дастурлари билан таъминланади. Чунончи, одатда, таълимнинг биринчи йили дастури VI-VII синфларнинг ўқувчиларига, таълимнинг иккинчи йили дастури VIII-IX синфларнинг ўқувчиларига мўлжаллангандир, X-XI синфларнинг ўқувчилари эса кўпгина ҳолларда шахсий (якка тартибдаги) дастур асосида шуғулланадилар. III-V синфларнинг ўқувчилари бошланғич техник моделлаштириш тўгараклари дастурлари асосида иш кўрадилар. I-II синфларнинг ўқувчиалри ўзлари учун махсус ташкил қилинадиган «МоҳИр қўллар», «Ўйинчоқлар фабрикаси», «Ёш техник», «Кичик ўқувчиларнинг эркин устахонаси» тўгаракларида ва бошқа шу каби тўгаракларда шуғулланадилар. Бу тўгараклар ўз ишини бошланғич синфларнинг меҳнат хонаси негизида олиб борилади. Ҳар бир тўгарак бўйича намунавий дастурлар назарий материални ва амалий ишларнинг етарли даражадаги рўйхатини ўз ичига олади. Бу дастурларга дастурда кўзда тутилмаган, лекин у ёки бу мавзуга мувофиқ бўлган конструкциялар ёки моделларнинг иш режасини ҳам киритиш мумкин. Маҳаллий шароитларга ва тўгарак аъзоларининг қизиқишларига қараб ўрганиладиган материални қисқартириш ёки кўпайтириш мум арзда электор токининг табиати µақида сўзлаб беради. Айнан ана шу муаммоларни олдини олиш йўлларини ишлаб чиқиш “Кейс стади”га асосланаган ўқитиш технологиясининг асосий мақсади ҳисобланади. Ушбу технология амалий вазиятларни ҳал этиш жараёнида ўрганилган ўқув мавзуси бўйича билимларни мустаҳкамлашга, муаммоларни таҳлил қилиш ва қирраларни якка тартибда ёки гуруҳларда қабул қилиш кўникмаларини эгаллашга, ижодий ва ўрганиш қобилиятлари, мантиқий фикрлаш, нутқ ва муҳит шароитларига мослашиш қобилиятларини ривожлантиришга ҳамда қарорларни мустақил қабул қилишга ва ўз-ўзини назорат қилишга ёрдам беради. Қуйидаги кейс - Тавсия этилган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон яратади: ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш; муаммонинг ҳамда қабул қилинган ечимнинг индивидуал ва гуруҳий таҳлилида билим ва кўникмаларни қайта топшириш; мантиқий фикрлашни ривожлантириш; мустақил равишда қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллаш; ўқув ахборотларини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш. Download 153.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling