Ўқув предмети: Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси. Мавзу: Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш. Кейснинг асосий мақсади


Касбни нотўғри танланиши (1-вазият)


Download 153.5 Kb.
bet3/12
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1526518
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
25 Касбга йўллаш

Касбни нотўғри танланиши (1-вазият)

Муаммонинг муҳимлиги, ёшларни касбга йўналтиришга оид бир қанча амалий масалаларни шошилинч равишда ҳал қилишнинг зарурлиги ҳозирги вақтда кўплаб мутахассислар: педагоглар, психологлар, врачлар, иқтисодчилар, социологлар ва ғоят хилма-хил соҳаларида ишловчи амалиётчи ходимларнинг эътиборини ўзига жалб этди. Бу борада кўплаб мутахассисларнинг иштирок этиши ва иш олиб бориши муаммони тўғри ва комлекс тарзда ҳал этиш учун замин ва шароитлар яратиб беради, албатта.


Шу билан бирга бу мутахассисларнинг ҳар бири тўла аниқ маълумот олган, муайян иш тажрибасига эга ходимлардир. Шу боисдан улар касбга йўналтириш соҳасидаги ўз фаолиятида ўзларига маълум бўлган методларга, муаммога ёндашув усулларига ҳамда идрок қилиш услуби ва шу кабиларга таянадилар. Бу эса баъзан уларда тушунчаларнинг айрим атамаларидан фойдаланишда зиддиятлар туғдирибгина қолмай, касбга йўналтириш мақсад ва вазифаларининг қўйилишида бир қанча амалий масалаларини тушуниб олишда бу борада якдилликнинг бузилишига ҳам олиб келмоқда. Шу сабабдан ҳам касбга йўналтиришга оид билимлар мазмунининг ягона тизимини ҳамда касбга йўналтириш методологиясини ишлаб чиқиш касбга йўналтириш соҳасида бундан буён муваффақиятли иш олиб боришнинг муҳим шартиди
Мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш муаммосига оид эълон қилинган асарларнинг танқидий таҳлили ва оммавий мактаблар тажрибасини умумлаштириш асосида ўқувчиларнинг эътиборини ёш авлодга меҳнат тарбияси бериш ва уларни касбга йўналтиришга доир етарли даражада яхши ишлаб чиқилмаган бир қанча муаммоларга алоҳида қаратиш лозим. Жумладан, минтақа шароитларини, миллий анъаналарини ҳисобга олиб ўқувчиларни касбларга учун таълим муассассининг касбга йўналтириш бўйича комплекс тадбирларини ишлаб чиқиш, касбга йўналтириш вазифаларини амалга ошириш билан ўқувчиларнинг умуммеҳнат ва касбий тайёргарлиги ўртасида узвий алоқадорликни таъминлаш алоҳида долзарблик касб этади .
Республикамизда етарли даражада назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқилмаган бу каби муаммоларни ҳал қилишда мамлакатимиз минтақа хусусиятларини, миллий анъаналарини ва тарихий тажрибасини ҳисобга олиш лозим бўлади. Иккинчи томондан эса фан-техника тараққиётининг ҳозирги талабалари асосида мактаб ёшларига меҳнат тарбияси бериш ва уларни ишчи касбларини эгаллашга йўналтириш шакл ва методларини такомиллаштиришнинг янги йўлларини қидиришга тўғри келади.



Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling