Ўқув предмети: Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси. Мавзу: Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш. Кейснинг асосий мақсади


Download 153.5 Kb.
bet9/12
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1526518
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
25 Касбга йўллаш

Назарий усул — адабиётлардан ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда педагогик тажрибалар асосида олиб бориладиган изланишлар. Адабиётлар устида ишлашда китоб ва журналлар, мақолалар ва патентлар, илмий ишлар, тўпламлар ва каталоглар, интернет тизимидан олинган маълумотлардан фойдаланилади.

Суҳбат усули — сўрашнинг бир тури бўлгани ҳолда тадқиқотчининг жиддий тайёргарлик кўришини талаб этади. Чунки у текшираётган шахс билан бевосита алоқада бўлиш вақтида оғзаки суҳбат тарзида, суҳбатдошининг жавобларини ёзмасдан, эркин муомала шаклида қўлланилади.
Суҳбат усулида - ўқитувчилар ва талабалар жамоаси билан ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан якка ва гуруҳ тарзида иш олиб борилганда қўлланилади. Суҳбат усулидан фарқли равишда интервью олиш усули олдиндан белгиланган саволларни изчиллик билан баён қилишни назарда тутади. Бунда жавоблар магнит тасмасига ёки кассеталарга ёзиб олинади. Ҳозирги кунда оммавий сўраш назарияси ва практикасида интервью олишнинг кўп усуллари мавжуд. Булар:
- гуруҳлар тарзида;
- интенсив;
- синов ва ҳ.к.
Талабалар ижодини ўрганишда – уларнинг ўзига хос индивидуал тартибдаги фаолиятларига доир омиллар таҳлил қилинади, хулосалар ясалади.



4 - илова





Педагогик сўраш усули – тадқиқотчининг бошқа кишилардан педагогик тажрибанинг бирор томони ёки ҳодисалари ҳақида ахборот олиш жараёни бу усулнинг асосини ташкил қилади. Сўраш усулида саволларнинг мантиқий ўйланган тизимини, уларнинг аниқ ифодаланишини, нисбатан камчилиги (3-5та) назарда тутилади. Шунингдек, қатъий шаклдаги жавобни ("ҳа","йўқ") ҳам тақозо этиши мумкин.
Тест, сўровномалар — сўровнома, яъни анкета усули илмий фаразнинг янгилигини аниқлаш, якка ёки гуруҳ ҳолдаги талабаларнинг фикрларини, қарашларини, қандай касбларга қизиқишларини, келажак орзу-истакларини билиш ва тегишли хулосалар чиқариш, тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.
Тест саволларидан кўзланган мақсад оз вақт ичида талабаларнинг билимларини ёппасига баҳолашдир.
Мутахассисларнинг билимини ва дунёқарашини аниқлаш услубларидан бири — бу тест ёрдамидаги синовдир.
Тест ёрдамида синов талаба ёки мутахассиснинг билими, илми, маънавияти ҳамда ёшларнинг қайси йўналиш ва мутахассисликка лаёқати борлигини, иқтидорини зудлик билан аниқлаш ёки баҳолашга имкон беради. Тест ёрдамида Билимларни баҳолашнинг педагогика нуқтаи назаридан ютуқлари ва камчиликлари келтирилган ва баҳолаш жараёнини ЭҲМ ёрдамида автоматлаштириш мумкинлиги таъкидланган. Тест саволлари ва масалаларининг аниқлигига сабаб, унинг қисқа ва лўндалиги, умумий жавоблар ичида тўғри жавобнинг борлиги ва уларнинг талабаларга кўрсатма бўлиб хизмат қилиши,унинг топишмоқли ўйинга ўхшашлиги ва жавобни топишда хотира, ички туйғу ва топқирликлар қўл келишидир. Тест саволларини чоп этиш талабаларнинг мустақил ишлашини янада фаоллаштиради.
Тест синовлари усули —ёзма жавобларни оммавий равишда йиғиб олиш усулидир. Тест сўровларини (анкеталарини) ишлаб чиқиш мураккаб илмий жараён. Пировард натижада Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги анкеталар мазмунига, берилаётган саволлар шаклига, тўлдирилган анкеталар сонига боғлиқ бўлади. Одатда тест саволлари компьютерда маълумотларни математик статистика методлари билан ишлаш имконини берадиган қилиб тузилади.



5-илова




Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling