Мен отам ҳохлаган касб эгаси бўламан?
(2-вазият)
Ҳар қандай касбда энг муҳими - унинг меҳнат мазмунига эга бўлишидир. Шу боисдан меҳнатсеварликни, яхши урф-одатларни тарбиялаш ва уларни меҳнат жўшқинлигига кўчириш болаларни касб танлашга тайёрлашнинг бош негизидир. Оилада болани меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш одатда мактабгача бўлган ёшдан бошланади. Ана шу пайтдан эътиборан болаларни бўлғуси касбни танлашга тайёрлаш амалга оширилиши лозим. Бунда болаларнинг қизиқишлари, майллари, қобилиятлари ва имкониятларини мунтазам равишда ўрганиш зарур. Касб танлашда хато қилмаслик учун болаларга аввало мактаб ва оила ёрдам бериши керак.
Ҳар бир шахс ҳар томонлама камол топиши лозим, бунинг учун мактабларда барча имкониятлар мавжуд. Болалар яхши, ақлий, жисмоний, ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбияни ва шу билан бирга политехник маълумотни ола туриб, шу асосда ўзларини касбий фаолиятга тайёрлашлари мумкин. “Ким бўлсам, экан?” муаммоси “Қандай одам бўлиш керак” муаммоси билан биргаликда ҳал қилиниши лозим. Мактаб ўқувчиларини касбга йўналтиришга оид ишларни таълим йўллари орақил мутассил ва изчиллик билан олиб бориш керак.Қандай қилиб? Ота – она ўзлари туққан боласини еру жаҳонга ишонмай бу дунёнинг марказига айлантириб оладилар. Болага буни (дунёнинг маркази бўлишни) ўргатишади. Бола нима қилсин? Ўрганади. Бундай ота – оналар тарбиясида: “Фақат менинг боламга яхши бўлиши керак. Болам бахтли бўлиши керак” деган тамойилга амал қиладилар ва ... қаттиқ адашадилар. Боласининг истаган, ҳатто истамаган, сўрамаган нарсаларни ҳам уюб ташлашади. Меҳнатни, бировга ғамҳўрликни, бошқалар ҳам худди ўзи каби одам эканлиги, уларнинг ҳам ҳурмати, манфаатлари борлигини эслатмайдилар.
АМАЛИЙ ВАЗИЯТНИ БОСҚИЧМА – БОСҚИЧ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
Талабаларга йўриқнома
Иш босқичлари
|
Маслаҳатлар ва тавсияномалар.
|
1. Кейс ва унинг ахборот таъминоти билан танишиш
|
Аввало кейс билан танишинг. “Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш” ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан ўқиб чиқиш лозим. Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга шошилманг
|
2. Берилган вазият билан танишиш
|
Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун муҳим бўлган сатрларни белгиланг. Бир абзацдан иккинчи абзацга ўтишдан олдин, уни икки уч маротаба ўқиб мазмунига кириб борамиз. Кейсдаги муҳим фикрларни қалам ёрдамида остини чизиб қўйинг. Вазият тавсифида берилган асосий тушунча ва ибораларга диққатингизни жалб қилинг. Ушбу вазият тавсифида берилган далилларни санаб ўтинг ва қайсиси аниқлаштирилиши лозимлигини аниқланг
|
3. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш
|
Асосий муаммо ва кичик муаммоларга диққатингизни жалб қилинг.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |