ЎҚув ва тарбиявий мақсадлар


Аскарнинг мудофаадаги ҳаракатлари


Download 207.33 Kb.
bet2/12
Sana24.03.2023
Hajmi207.33 Kb.
#1292781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
м 3. з 4-5

Аскарнинг мудофаадаги ҳаракатлари
Ҳар бир аскар мудофаада ўз қуролини унумли қўллаб, жойларнинг ҳолатидан, ўрнатилган тўсиклардан фойдаланиб, душманнинг тирик кучларини йўқ қилади.
Ҳужумга ўтган душман танклари ва бронетранспортёрларини яксон қилади. Аскар эгаллаб турган позициясини командирнинг рухсатисиз ташлаб кетишга хаққи йўқ. Мудофаа жанги олиб бориш учун ҳар бир аскар, окоп (ҳандақ) қазийди. Окоп (ҳандақ) замонавий ўт очиш воситаларидан паналайди, оммавий қирғин қуролларини талофат етказиш омилларидан анчагина сақлайди ва ўт очиш позицияси бўлиб хизмат қилади.
Окоп учун жой танлаш, қазиш ва уни ниқоблаш.
Мудофаада окоп (ҳандақ) қазиш учун шундай жой танлаш керакки, у мудофаани таъминлаши, кузатадиган ва ниқобланган, душман ўтидан паналайдиган, ҳамда ўт очиш учун қулай бўлиши керак. Агар кўрсатилган жой аскарни тўлиқ паналамаса, у холда курак ёрдами билан ёки бошқа маҳаллий материаллар ёрдамида ниқоблаши зарур.
Душман ўт очиб турганда бир кишилик окоп қазиш қўйидагича кетма-кетликда амалга оширилади: танланган жойда аскар ётиб олган холда автоматини ўнг то-монга қўл узатса етадиган масофага, стволни душман томонга қаратиб қўяди; чап томонга ёнбошлаб, пиёдалар курагини ғилофидан чиқаради, иккала қўли билан курак сопидан тутиб, ўзи томонга қаратиб, куракни ерга уриб чим ёки ерни устки қисмини ўяди ва чуқурни олди, ён чегараларини ўйиб белгилайди; кейин куракни ўзига қарши қилиб ерга уриб, чим, тупроқ кўчириб олдинга қўяди ва чуқурни кавлашга тушади.
Бир кишилик окоп (ҳандақ) тикка туриб ўқ отишга, шахсий таркибни душман ўқлари ва снаряд парча (осколка)ларидан ҳимоялайди. Масалан, 7,62 мм калибрли ўқ тупроққа 20-25 см киради; окоп олдидаги дўнглик (бруствер) тупроғи қалинлиги 50-60 см бўлганда аскар душман ўқотар қуролларидан бутунлай ҳимояланади.
Кейинчалик барча бир кишилик окоплар (ҳандақлар) бир-бирига ўзаро боғланади ва секциянинг окопи (ҳандақ) ҳосил бўлади. Окопни (ҳандақни) айланаси (девори), айниқса, қумли тупроқ бўлса, у холда хода, шохлар, ғўла, тахта ва чим билан мустахқамланади.
Секциянинг позицияси, уни барча остоналари фронт олди ва қанотлардан ўт очиш учун қулай бўлиши, бирон нарсалар билан тўсилмаган бўлиши керак, шу мақсадда жойлар кузатув олиб борадиган, ўт очадиган қилиб тозаланади, Тозалашни душман кўзига билинмайдиган қилиб амалга ошириш лозим. Душман йўналишидаги дарахтларни кесишга йўл қўйилмайди. Ўт очишга халал берадиган кичик буталарни, катта дарахтларнинг шохларини кесиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Кесилган буталар ва дарахт шохларини ерга текис сочиб ташланади. Яхшилаб ниқобланган окоп (ҳандақ) деярли билинмайди ва душманнинг мўлжалга олиб ўт очиши қийинлашади.

Download 207.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling