ЎҚув ва тарбиявий мақсадлар


Душман ҳужумга ўтишини сезган


Download 207.33 Kb.
bet4/12
Sana24.03.2023
Hajmi207.33 Kb.
#1292781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
м 3. з 4-5

Душман ҳужумга ўтишини сезган заҳотиёқ секция командири «Секция жангга» командасини беради, аскарлар тезлик билан секция позициясидаги ўз ўрнини эгаллайдилар. Душманлар тасирли ўт очиш масофасига яқинлашиши билан ўт очилади. Мудофаанинг оддинги чизиғига яқин келишига қараб, душманга ўт очиш бор имкониятлар билан амалга оширилади. Шахсий таркиб жанговар «иккилик», «учлик» таркибида душманни йўқ қилишдан ташқари, секциянинг асосий ўт очиш воситаси бўлган КҚП (Калашников қул пулемёти - РПК) ва гранатомётчиларнинг ҳаракатларини ўт билан паналаб турадилар.
Душман танклари ва бошқа зирҳли машиналари, пиёдалар жанговар машинаси қўл гранатомётлари ўти билан яксон қилинади. Душман пиёдалари пулемёт ва автоматлар ўти ёрдамида танкларидан ажратилиб йўқ қилинади. Душман пиёдалари 30-40 м яқин келганда аскарлар командирнинг буйруғи бўйича ёки мустакил равишда қўл гранаталари улоқтириб, душманни яксон қиладилар. Агар душман танки гранатомёт билан яксон қилинмай қолса, уни секция позициясига 25-30 м яқинлашгунча кутилади, бу масофада танкни ўти унча хавфли эмас. Танкка 15-20 м қолганда аскар танкка қарши қўл гранатасини улоқтириб, ўзи траншеяга яширинади, танк портлагандан сўнг танк ортидан келаёттан пиёдаларга ўт очиб, танкдан узоқлаштириб, йўқ қилади.
Аскар танкни портлата олмаса, у холда траншеяга яширинади, танк траншеядан ўтиши билан унинг орқа қисмига граната отиб портлатади ва пиёдаларга қарши ўт очишни давом этади. Қўшни ва ичкари позицияларга ёриб кирган душманлар, қанотдан ўт очиб ва асосий окоплардан, ҳандақ; йўллардан фойдаланиб, ўт очиб йўқ қилинади.
Аскарлар душман ҳужумини қайтариб бўлгач, ўқ-дориларни тўлдирадилар, тўсикларни, бузилган мудофаа иншоотларини тиклайдилар ва душманнинг қайта ҳужумини қайтаришга тайёр бўлиб турадилар.
Тундаги мудофаада аскарнинг ҳаракатлари. Мудофаадаги аскарларни тундаги ҳаракатларига қоронғи кеча мудофаа жангги олиб бориш учун ўзига хос қийинчиликлар туғдиради. Мудофаада турганларни ҳужумга ўтганлардан устунлиги шундаки, мудофаадагилар траншеяларда (окопда) туради, жойлардан мўлжал олиш, нишонга олиш осон ҳамда ўт очиш тизимларини оддиндан тайёрлайди.
Тунги жангнинг муваффақиятли якунланиши ўз қўшинларидаги тунги кўриш мосламаларига, ёритиш воситаларига боғлиқ бўлади. Ёруғ вақтларда ҳар бир автоматчига, пулемётчига, гранатомётчига тунда кўринадиган мўлжаллар ва жойларни ёритиш тартиби кўрсатилиб қўйилади. Шунинг учун кўриниш чекланган шароитларда қурол душман томон йўналишдан четга чиқмаслиги учун мосламалар тайёрланади (ўт очиш сектори чегараларига қозиқ қоқиб қўйилади, окоп дўнгликчаси (бруствер) тарнов шаклига келтирилади).
Пулемёт сошкаси йўналишга қараб кўчадиган қилиб қўйилади. Автоматдан қанотларга отиш учун отиш сектори четларига қозикчалар қоқилади ва баландлиги чим, тахта билан автомат тутқичи остига қўйилади. Бундан ташқари автомат, пулемётдан тунда ўт отиш учун ёруғлик чиқарадиган нуқта ва доиралар тайёрлаб қўйилади. Душманлар очиқлик жойларда ҳаракатланган, мудофаа­дагилар паналикларда бўлган шароитда ўт очиш воситаларини душмандан яшириш имкониятини беради. Жойларни ва душманларни ёритиш учун реактив ёритгич патронлар, ёритувчи ракеталарни, ёритувчи артиллерия снарядлари, ёнувчи мина, танк прожекторлари қўлланилади. Ёритиш воситалари йўқ бўлса, ёнилғи мойлаш материаллари билан ишлов берилган маҳаллий материаллардан фойдаланиш мумкин.
Тунда кузатувчи ва навбатчи ўт очиш воситалари хизматни сергак туриб ўташлари, жойларни ва душманни кузатишни кучайтиришлари керак.
Нишонни ўқ узиб чақнашидан билиб олиш учун узундан-узун сидирға ўт очилади. Ўт отишни корректировка қилиш учун чақмоқли патронлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Душмани пастлаб учувчи ҳаво нишонлари билан кураш ўтган урушлар ва ҳарбий можаролар тажрибасидан маълумки, замонавий ўт отиш воситалари, қурол-яроғлар билан жиҳозланган, вертолетлар қудратли зарба бериш воситаси ҳисобланади.

Download 207.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling