ЎҚув ва тарбиявий мақсадлар


Download 207.33 Kb.
bet8/12
Sana24.03.2023
Hajmi207.33 Kb.
#1292781
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
м 3. з 4-5

III. ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ

БИРИНЧИ ЎҚУВ САВОЛИ.


Жанг мобайнида ҳаракатланиш усуллари”
Ҳужум – жангнинг асосий тури бўлиб, душман устидан ғалаба қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ҳар бир аскар ҳужумни бор кучи ва имконияти билан олиб бориб, жангда мардлик, топқирлик, ташаббускорлик кўрсатиб, ўз қуролларидан ўт очиб мудофаадаги душмани йўқ қилиши керак. Ҳужум душман марралар оралиғида қаршилик кўрсатишни уюштира олмайдиган даражада шиддатли ва тўхтовсиз бўлиши керак.
Мудофаада турган душман устига ҳужум юзага келган вазиятга қараб ҳаракат мобайнида ёки душман билан бевосита тўқнашув ҳолатида олиб борилиши мумкин.
Аскар жанг майдонида шахдам қадам билан ёки югуриб (тикка ёки энгашиб), тўхтаб-югуриб ва эмаклаб, алоҳида холларда жанговар «иккилик», «учлик» ва бутун секция жанговар тартибини бузмасдан сакраб-сакраб (тезликда кўчиб) ҳаракатланиши мумкин.
Ҳаракатланиш ўзаро бир-бирини ўт очиб паналаш орқли амалга оширилади. Ҳаракатланиш усули жойнинг релефига, душман ўтини қамровига (зичлигига) ва бошқа холатларга боғлиқ бўлади.
Душман кузата олмайдиган пана жойлар, уни ўти билан қопланмайдиган участкалар юриб ёки югуриб босиб ўтилади. Шахдам (тез-тез) юргандаги тезлик 1 дақиқада 130—150 қадам, югурганда эса 165—180 қадамни ташкил этиши мумкин.
Атака ва ҳужум мобайнида тикка туриб ҳаракатланиш, душмандан узоқда бўлганда ёки душман кузата олмайдиган жойларда (кўкаламзор, бутазор, пастлик ерларда, жарликда) қўлланилади. Душман ўт очиб турган очиқ ер участкаларидан тўхтаб-югуриб кўчиш (перебежка) усули билан ўтилади. Тухтаб-югуриб кўчиб, бир пана жойдан иккинчисига тезлик билан 7—5 секунд ичида югуриб бориш, яни душман мўлжалга олишга улгумайдиган даражада бажарилиши керак. Тўхтаб-югуриб кўчишлар узунлиги жойларнинг характери ва душман ўтига қараб белгиланади ва 20—40 қадам ўртасида бўлади. Бир жойдан иккинчисига кўчиш учун аввал, қайси пана жойда тўхташ кераклигини чамалаб олинади (чукурлик, дўнглик орти, пана жой). Душман мўлжалга олиб аскарни отишга улгурмаслиги учун чамаланган паналикка 2— 3 метр қолганда ерга ётиб олиб, яширинча эмаклаб паналикка борилади. 5—10 секунд кутиб, командир кўрсатган маррага етиб боргунча, юқоридаги тартибда келгуси жойга кўчилади ва ҳоказо.
Душман ўт очиб турганда унча катта бўлмаган участкаларни эмаклаб босиб ўтиш мумкин. Вазиятга, майса ва ўсимликларни баландлиги ва қалинлигига қараб, унча катта бўлмаган, эмаклаб ўтиладиган жойлардан ёнбошлаб ва ерга ёпишиб эмаклаб (по-пластунски) ўтиш мумкин.
Эмаклаш усули душман ўқотар қуролидан ўт очиб турган, паналиги оз, кам ниқобланган участкалардан ҳамда саёз ариқлардан, чуқур бўлмаган даралардан, бутун бўй билан тикка юриб бўлмайдиган траншеяларни йўлакчаларида ҳаракатланганда қўлланилади. Эмаклаш учун оёқ тиззалари ва иккала қўл тирсаги ёки бармоқларда энгашиб турилади, қуролни ўнг қўл билан қўл тирсагига яқин ушланади. Шундан сўнг тизза билан турган ўнг (чап) оёқни кўкрак тагига хракатлантирилади, бир вактда ўнг (чап) қўл хам олдинга ҳаракатлантирилиб (худди қадам ташлагандек иккала қўл ва оёқ билан юрилади), гавдани олдинга ташланади ва ҳаракат шу тарзда, яъни иккала қўл ва оёқлар билан эмаклаб давом этгирилади.
Ерга ёпишиб эмаклаш душман ўқотар куроллардан отиб турган ва паналиклари йўқ участкаларда қўлланилади.
Ерга ёпишиб эмаклаш учун ерга тўлиқ ётиб олинади, қуролни тасмани юқорисидан, ўнг қўл билан тирсак ёнида ушланади. Эмаклаш қўл ва оёқларни ерга ёпиштириб, иккала қўл ва оёқларни навбатма-навбат ҳаракатлантириш билан амалга оширилади. Ерга ёпишиб эмаклаганда бош юқорига кўтарилмайди.
Ёнбошлаб эмаклаш, одатда, қорда, қумли жойларда, пулемётни судраб кетаетганда, ўқ-дори олиб борганда, озиқ-овқат ва ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқкишда қўлланилади. Ёнбошлаб эмаклаш учун чап елкага ётилади, чап оёқни эгилган ҳолда олдинга суриб, чап елкага гавдани ташланади, ўнг оёқни тизза билан букиб, оёқ товони билан ерга босиб, гавда олдинга ташланади, ўнг оёқ тўғриланади ва шу тартибда ҳаракат давом эттирилади. Қуролни ўнг қўлда ушлаб, чап оёқ болдир қисмида тутилади.

ИККИНЧИ ЎҚУВ САВОЛИ.


Тунги ҳужум пайтида аскарларнинг ҳаракати”.


Тунда ҳужум уюштиришнинг афзаллиги шундаки, қоронғилик душманлардан қўшинлар ҳаракати ва фаолиятини яширади, нишонга тўғри отишини қийинлаштиради, бундан ташқари, тўсатдан ҳужум қилишга имкон яратади, душманни вахимага солиб, ташкилий мудофаа ва қаршилик қилишдан махрум қилади.


Ҳужумга тайёргарлик ёруғ вақтларда ўтказилади. Барча аскарлар ҳужум йўналишини ўрганиб, ҳужум мўлжаллари ва азимутини ёдда сақлаб қолиши керак. Ҳужум тўсатдан бўлиши учун тунда товушни ва ёруғликни ниқоблаш қоидаларига қатъий амал қилиш керак. Аскарнинг асбоб-анжомлари, қимирламайдиган қилиб жойланган бўлиши, бел тасмаси тортилган, пиёдалар кичик кураги, сувдон (фляга), граната сумкаси ва захира ўқдон (магазин) шарпа чиқармайдиган бўлиши керак.
Қоронғида ўзиникиларни таниб туриш мақсадида қўлга боғланадиган оқ матоли боғич, тўрт бурчакли, учбурчакли ёки доира шаклида оқ матодан орқага ёки каскага ёпиштириб олинадиган белги тайёрланади. Қишда оқ халатга қора рангли боғич боғлаб олиш мумкин. Ҳужумга тайёргарлик ишларини, ниқоблаш қоидаларига амал қилиб бажарилади. Тундаги ҳужум ёритиш воситалари қўллаб ва танклар мададида амалга оширилади. Ҳамланинг тўсатдан бўлишини таъминлаш мақсадида ўт очиш тайёргарлиги ўтказилмаслиги ҳам мумкин. Бундай холатда душман мудофааси олдинги чизиғига ҳаракатланаётган аскар у ҳаракатланаётган жой ёритилиши билан ерга ётиб, қимирламаслиги керак. Агар душман сезиб қолса ёки жойни тўхтовсиз ёритиб турса, у холда аскарлар тўхтамайди, аксинча, ҳаракатни тезлаштириб, кундузгидаги каби фаолият кўрсатади. Жанговар тўқнашув чизиғидаги аскарлар ўртасидаги масофа 3-4 қадамгача қисқаради Секциянинг марказида, командир ёнида, битта аскар компас билан ҳаракатланади, у ҳужум йўналишини кузатиб боради ва бошловчи ҳисобланади. Тунги ҳужум нинг муваффақиятли бўлиши аскарларни шиддатига, дадиллигига, бир-бирини қўллашига, қоронғида найза, қўндоқ, курак билан душманни йўқ қилиш малакаларига боғлиқ бўлади.

УЧИНЧИ ЎҚУВ САВОЛИ.


Душман ўт очиб турганда ҳандақ қазиш ва ниқобланиб ҳимояланиш”.


Ҳужум мобайнида тўхташга мажбур бўлиб қолганда аскар ўт очиш учун жанг майдони кўринадиган, душманни тўғри нишонга олиб ўт очиш осон бўладиган ва душман кузата олмайдиган пана жойларни танлаши керак.


Эгалланган марраларни мустахкамлаш, душманни қарши ҳужум ини қайтариш учун ҳамда жанг вақтида тўхтаганда ҳамма ҳандақ қазишга мажбур. Бунда хар бир аскар пиёдалар кичик курагидан фойдаланиб, ўт очиш учун якка окопини қазиб, жихозлаши шарт.
Душман ўт очиб турганда аскарлар биринчи ўринда бирор пана жойдан фойдаланиб, ётиб ўт очиш учун ҳандақ қазийди, Ковлаётганда душманни кузатиб, унга ўт очишга тайёр холда, яширинча ишлайди.
Душман ўқ ёғдириб турганда ётиб олган аскар, якка холда ўт очиш ҳандагини қуйидаги тартибда ковлайди: аскар танлаб олган жойга ётганча автоматини ўнг томонга, қўли автомат стволига етадиган масофага қўяди, кенглиги 60 см узунлиги 170 см, чуқурлиги 30 см бўлган ҳандақ қазилади.
Бошни кўтармасдан душманни кузатиб туриб ишлаш керак. Ҳандақни олди қисми 30 см бўлгач, орқага сурилиб ҳандақни талаблар даражасида бўлгунча қазишни давом этади.
Окоп (ҳандақ) қазиб бўлгандан сўнг, ҳандақни олд томонидаги дунглик, (бруствер) курак билан текисланади ва ниқобланади.

Download 207.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling