ЎҚув ва тарбиявий мақсадлар


Ҳужум вақтида душманни йўқ қилиш, ҳандақ ва траншеялардан ўт очиш ва қўл жанги олиб бориш усуллари


Download 207.33 Kb.
bet11/12
Sana24.03.2023
Hajmi207.33 Kb.
#1292781
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
м 3. з 4-5

Ҳужум вақтида душманни йўқ қилиш, ҳандақ ва траншеялардан ўт очиш ва қўл жанги олиб бориш усуллари. Ҳужум пайтида автоматдан (пулемётдан) икки усулда, яъни қурол тасмаси бўйинга илиниб қоринга қўйиб ва қўндоқни ёйиб ён биқинига тираб ўт очилади.
Қуролни бўйинга осиб, қоринга тираб ўт очиш югуриб кетаетганда ёки қисқа муддат тўхтаб амалга ошири­лади. Қисқа муддатга тўхтаб ўт очиш учун тўхтаётганда чап оёқни ерга қўйибоқ қўндоқни елкага тиралади, мўлжалга олиб, ўт очади, автоматни туширади ва ҳаракатни давом этгиради. Югуриб кетаетганда ўқ отиш учун автомат елкадан ёнга, белга туширилиб, нишонга қарата ўқ отилади ва ҳаракатни давом эттиради.
Биқинга тираш усулида ўқ отиш, одатда, бирон жойга тўхтамасдан амалга оширилади. Бунинг учун ўнг қўл билан автомат ўнг биқинга тираб олинади, чап қўл автомат цевёсидан ушлаб отилади. Пулемётдан ўқ отганда уни тасмаси чап елкадан оширилади, пулемёт нишон томонга қаратилиб, ҳаракатни тўхтатмасдан ўт очилади.
Ҳаракат давомида ўт очиб кетаётганда автоматни ўқлаш (ўқдонни тиркаш) ҳаракатни тўхтатмасдан амалга оширилади.
Аскар тўсиқдан ўтиб бўлгач, ҳаракатланиш давомида ўт очиб, душман мудофаасини олдинги чизиғига интилиши керак. Душман траншеясига 25—30 метр қолганда командирининг «Гранаталарни улоқтир» командаси билан ёки мустақил равишда гранатани траншеяга улоқтиради. Аскар траншеяда бўлган душманларни, ўқ узиб, граната отиб, найза-пичоқ санчиб ёки қўндоқ билан уриб йўқ қилади. Биринчи траншеядан унинг ичига тушмасдан ўтиш керак, кейин суратни пасайтирмасдан душман таянч пункти ичкариси томон интилади. Агар траншеядаги боғловчи ҳандақ йўллар оралиғда омон қолган душман бўлса, траншея дўнглигидан отиб, уни йўқ қилинмаган бўлса, аскарлар командирининг буйруғи билан траншеяга тушиб, душманни йўқ қиладилар.
Траншеялардаги, окоплардаги душманни йўқ қилиш, махсус тайёргарликни талаб қилади. Қийинлиги шундаки, траншеяга ёки окопга тушган аскар фақат ўзининг кучига, ўз қуролига ва ўзининг махоратига таяниши лозим бўлади.
Траншеядаги душман аскарга темир санчки (рогатка), тиканли сим ўрамини ташлаб қўйиши мумкин. Траншеядаги хар бир бурилишларда душман аскарлари бўлиши мумкин.
Траншея участкаларини душмандан тозалаганда аскар жанговар «иккилик», «учлик» таркибида ҳаракатланади. Жанговар «иккилик» траншея орқасида позиция эгаллайди, аскарлар ўзаро келишиб, бири граната улоқтиради, граната портлаши билан иккинчиси чиққан душманни ўт очиб йўқ қилади. Жанговар «учлик» таркибида ҳаракат қилганда битта аскар траншеяни тепасида туриб, траншея ичида юрган аскарларга ўт билан мадад бериб туради ва траншеяни қолган қисмлари тозаланади. Аскар қўл жанги олиб боришга доим тайёр бўлиши керак, найза-пичок., автомат қўндоғи, пиёдалар кураги ҳамда қўл ва оёғи билан зарба беришни билиши керак. Душманнинг бошига, киндиги тепасига, қўл ва оёқлари бўғимларига ва бошқа нозик жойларига қисқа йўл билан кучли зарба берилади. Зарба бергач, душманнинг қарши зарба бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, химоя чорлари кўрилади.
УЧИНЧИ ЎҚУВ САВОЛИ.

Download 207.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling