ЎҚув ва тарбиявий мақсадлар


Download 207.33 Kb.
bet10/12
Sana24.03.2023
Hajmi207.33 Kb.
#1292781
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
м 3. з 4-5

III. ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
БИРИНЧИ ЎҚУВ САВОЛИ.
Ҳандақдан ҳамлага тайёрланиш ва ўтиш”.
Ҳужум – жангнинг асосий тури бўлиб, душман устидан ғалаба қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ҳар бир аскар ҳужум ни бор кучи ва имконияти билан олиб бориб, жангда мардлик, топқирлик, ташаббускорлик кўрсатиб, ўз қуролларидан ўт очиб мудофаадаги душмани йўқ қилиши керак. Ҳужум душман марралар оралиғида қаршилик кўрсатишни уюштира олмайдиган даражада шиддатли ва тўхтовсиз бўлиши керак.
Мудофаада турган душман устига ҳужум юзага келган вазиятга қараб ҳаракат мобайнида ёки душман билан бевосита тўқнашув ҳолатида олиб борилиши мумкин.
Душман билан бевосита тўқнашув ҳолатидан ҳужумга тайёрланиш дастлабки холат жойини тайёрлашдан бошланади. Дастлабки холат жойи теварак-атрофдаги шароитга караб траншеялардан, окоплардан, ҳандақлардан ва бошқа пана жойлардан танланади. Траншеяларни эгаллаш, одатда, ҳандақ, (алоқа) йўллари ва бошқа яширин йўлакчалар орқали амалга оширилади.
Траншеяда аскарлар секция командирининг кўрсатмаси бўйича жанговар «иккилик», «учлик» таркибида ўт очиш жойини эгаллайдилар. Бунинг учун олдиндан тайёрланган ячейкалардан ёки яширинча жихозланган траншеядан тезда сакраб чиқиб кетадиган, баландлиги 50— 60 см бўлган чуқурчадан (устун) фойдаланиш мумкин. Дастлабки холат жойни тайёрлаш ва жихозлашга кўп вақт, мехнат талаб қилинади. Шунинг учун мотоўқчи бўлинмалар, кўпинча мудофаада турган бўлинмалар тайёрлаган тайёр позицияларни эгаллайдилар. Аскарлар траншеяда қанча вақт туришидан қатъий назар, траншеядаги олдиндан турган бўлинмаларни ўзини тута билиш тартибига қатъий амал қилишлари керак.
Ҳужум га ўтишдан олдин аскар ҳужумга тайёрланади. Ҳамлага ўтиш учун «Ҳамлага тайёрлан!» командаси берилади.
Ҳамлага тайёрланиш ўз ичига қуролни ўқлашни, ўқлар билан тўлдиришни, найза-пичоқни автоматга бирлаштиришни, қўл гранаталарини тайёрлашни (запалларни ўрнатиш), кийим-бош ва анжомларни ҳаракатланганда ҳалақит бермайдиган қилиб созлашни ҳамда траншеядан сакраб чиқиш учун пиллапоя тайёрлашни олади.
Траншеяда туриб ҳужумга ўтиш «Ҳамлага олға» командаси орқали амалга оширилади. Бу команда янграганда, аскар тезда траншеядан (ҳандақдан) сакраб чиқади ва жанговар «иккилик» ёки «учлик» таркибида тез-тез юриб ёки югуриб ҳужум объекти томонга ҳаракатланади, ҳаракат мобайнида душманга ўт очиб боради.
ИККИНЧИ ЎҚУВ САВОЛИ.
Жанг пайтида тўсиқ ва ғовлардан ўтиш. Қўл жанги олиб бориш усуллари”.
Жанг майдонида ҳаракат қилаётганда турли табиий тўсиқлар, ғовлар, мухандислик тўсиқлари ва зарарланган жойлар учраб қолиши мумкин.
Траншеялардан, траншеяларни боғловчи йўлакчалардан, кичик чуқурликлардан, иккала оёқ ва бир оёқ билан ерга тушадиган бўлиб сакраб ўтилади. Чуқур ва кенг чуқурликлар ва бошқа кенг тўсиқлар маҳаллий материаллардан ғўла, ёғоч ёки бошқа нарсалардан кўприк қилиб ўтилади.
Унча баланд бўлмаган тўсиқлар (ғиштли ёки тупроқли девор, шох-шаббалар, ғов) бирор мустахкам нарсадан таянч қилиб, уни ёрдамида ёки сакраб ўтилади.
Тиклиги баланд бўлган тўсиқлар (баланд ғиштли девор ва бошқалар) бир-бирини тортиб олиб, ўртоғи ёрдами билан ёки тирмашиб чиқиб ўтилади.
Ҳужумда тўсиқлар душман ўти панасида бўлмаса ёки ўти етмайдиган жойларда бўлса, тўсиқлардан ўтиш унча қийин эмас. Душман ўт ёғдириб турганда тўсиқлардан ўтиш анча қийин бўлади, чунки тўсиқлар ҳужумни вақтинча бўлса ҳам тўхтатиш учун қўйилади. Тўсиқлардан ўтишда сусткашликка (ушланиб қолишга) йўл қўйилиши, душман томонидан ҳужумдагиларга катта талофат етказишга олиб келиши мумкин. Шуни ҳисобга олиб, тўсиқлардан тез ва уюшган холда ўтиш керак.
Айрили тўсиқлар ва уюмлар билан тўсилган жойлардан ўтганда, аввал тўсиқлар чангаклар ёрдамида тортиб олиниб, кейин ўтилади. Агар тўсиқларни чангаклар ёрдамида тортиб олишнинг иложи бўлмаса, у холда тўсиқлар устига тўшамалар, шинеллар ташлаб ўтилади.
Душман мудофаасини олдинги чизиғига ўрнатилган тиканли сим тўсиқлардан, сапёрлар портлатилиш усули билан очган ёки танклар очган ўтиш жойлари орқали ўтилади. Бундай тўсиқлардан устига тахта, ёғочлар, ғўлалар, тўшама — мат ва бошқа маҳаллий нарсалар ёйиб ҳам ўтиш мумкин.
Жанговар тажрибалар шуни кўрсатадики, тиканли симли тўсиқлардан қўл кучи билан, темир қирқувчи қайчи ёрдамида қирқиб очилган ўтиш жойлари орқали ёки пастки қатордаги симни тиргак қўйиб кўтариш орқали ҳам ўтилади. Бундай холларда, тўсиқдан жуфт-жуфт бўлиб ўтилади, яъни бир аскар ўтаётганда иккинчиси уни ўт билан паналаб туради, ўтиб бўлган аскар шеригини ўтишини ўт билан паналайди.
Шуни ёдда тутиш керакки, барча тўсиқлар душман ўт очиш воситалари билан паналаниб турилади ёки сигналли миналар ўрнатилган бўлади.

Download 207.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling