ЎҚув ва тарбиявий мақсадлар


Мудофаа жангига тайёргарлик кўриш ва жангни олиб


Download 207.33 Kb.
bet3/12
Sana24.03.2023
Hajmi207.33 Kb.
#1292781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
м 3. з 4-5

Мудофаа жангига тайёргарлик кўриш ва жангни олиб бориш. Мудофаада ўт очиш, душманни йўқ қиладиган ва талофат етқазадиган асосий усулдир.
Мудофаа жангига тайёргарлик деганда — бу жанговар вазифани билиш, окоп қазиш ва уни эгаллаш, ўқ-дориларни олиш ва ўт очишга тайёр туриш тушунилади. Секциянинг ўт очиш чизиғини, мўлжалларни ва уларгача бўлган масофани, ўт очишни жамлаб йўналтирадиган участкаларни билиш зарур. Аскар душманни тирик кучлари ва ўт очиш воситаларини йўқ қиладиган замонавий автоматик қуроллар билан қуролланган. Ўқ отар қуролларни самарали таъсир кўрсатиш масофаси 400-600 м, айнан шу масофаларда ялпи ўт очиш зоналари ташкил қилинади.
Душман ҳужумга ўтишдан олдин, одатда, ўт очиш тайёргарлигини амалга оширади. Душман ўт очиш тайёргарлиги ўтказаётганда шахсий таркиб ҳандақларга, ертўлаларга ёки пиёдалар жанговар машинасига (бронетранспортёрга) яшириниб, ўз позициясини эгаллашга тайёр бўлиб турадилар, кузатувчи эса ўз жойида кузатув олиб боради. Душман томонидан оммавий қирғин қуроллари қўллаш хавфи тўғрисида сигнал олиши билан шахсий таркиб шахсий ҳимоя воситаларини «Тайёр» ҳолатга келтириб, қўйилган вазифани бажаришни давом этади.
Душман кимёвий қурол қўллаганда шахсий таркиб вазифа бажаришни давом этиб, шахсий ҳимоя воситаларини кийиб олади. Пиёдалар жанговар машинаси ва танклардагилар газниқобларни кийиб, люкларни, эшикларни, туйнукларни (жалюз), пардаларни ёпади ва филтровентилацион мосламани ишга туширади.
Душман ёндирувчи воситаларни қўллаганда шахсий таркиб ҳимояланиш учун фортификацион иншоотлардан, пиёдалар жанговар машиналаридан, танклардан, шахсий ҳимоя воситаларидан, плаш-палатка, қишки дала курткасидан ва турли маҳаллий материаллардан (ёғоч тўсиқ, намат, хўл шох ва майсалар тўшамасидан) фойдаланади.
Аскар кийимига ёки танасига тушган ёндириш воситасини аскарнинг ўзи ёки ўртоғи ёрдамида ўчирилади. Ёнаётган ёндириш аралашмасини ўчириш учун ёнаёттан жойни қўлқоп билан, умумқўшин ҳимоя плаши, плаш-палатка? нам лой, тупроқ ёки қум билан тўла ёпиш керак бўлади. Хеч қандай ўчириш воситаси бўлмаганда алангани аскарни ерга юмалатиб ўчирилади. Тез аланга олган кийим дархол ечиб ташланиши керак. Терининг куйган жойи сувда намланган боғлов ёки 5 %ли мис купароси эритмаси суртиб боғланади.
Ёнаётган жанговар техника ва иншоотни ўчиришда оловга тупроқ, қум (қишда эса қор) сепилади ёки аланга брезент, плаш-палатка билан ёпилади, шунингдек, алангани янги кесилган дарахт шохлари билан уриш хам мумкин.
Ёғочдан қилинган иншоотларнинг ёнувчанлигини камайтириш мақсадида ёғочли иншоот элементлари тупроқ билан кўмилади, тўсилади. Траншеяларда эса ёндирувчи эритмани траншеяга оқиб кирмаслиги учун эритма тўпланадиган (оқиб тушадиган) чуқур қилинади.

Download 207.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling