Ҳар бир устун бўйича “+” лар сони ҳисоблаб чиқилади. Қайси устундаги “+” лар сони кўпбўлса, ўша устундаги фаолиятга нисбатан ўқувчининг қизиқиши аниқланади.
Физика ваматематика;
-Кимё вабиология;
Радиотехника ваэлектроника;
Механика ваконструксия;
География вагеология;
Адабиёт ва тасвирийсанъат;
Тарихвасиёсат;
Педагогика(психология) ва тиббиёт;
Тадбиркорлик ва уй рўзғор ишлари; Х. Спорт ва ҳарбийсоҳа;
МАШҒУЛОТЛАРИ
I.1. Шахс йўналганлигини аниқлаш методикасининг саволномаси.
Ушбу тест 27 саволдан иборат бўлиб, уларнинг хар бирига уч вариантда жавоб беришингиз мумкин. (А,В,С тарзида).
Саволни диққат билан ўқинг. Жавоблар орасида Сизнинг ички дунёингизга энг яқин бўлган жавобни танланг (фараз қиламиз – “В”). Энди жавоб варақасининг тегишли сатридан “В” харфини топиб, унинг чап ёнига (“тўғри келади” деган сўзлар остига) белги (“+”) қўйинг.
Ўша саволни яна бир марта ўқинг. Энди қолган икки жавоб варианти (“А” ва “С”) орасидан Сизнинг назарингизга энг кам тўғри келадиганини ёки Сиз учун қиммати паст бўлганини танланг. (фараз қиламиз – “А”) .сўнгра жавоб варақасининг яна ўша сатридан “А” харфини топиб, унинг ўнг ёнига (“тўғри келмайди” сўзлари остига) белги (“+”) қўйинг. Учинчи жавоб варианти эса (бизнинг мисолда – “С”) хеч қаерда белгиланмайди.
Демак, хар бир сатрга иккитадан “+” белгисини қўйишингиз керак бўлади: биринчиси – А, В ёки С вариантларидан бирининг “тўғри келади” устунидаги катакчасига, иккинчиси шу вариантларнинг “тўғри келмайди” катакчасига. Бирорта саволни жавобсиз қолдирманг. Саволлар устида узоқ
ўйланиб ўтирманг. Баъзан бир вақтнинг ўзида иккала ёки уччала вариант жавоблари тенгдек туюлиши мумкин: диққат қилинг ва эсда сақланг, энг тўғри жавоб хаёлга биринчи келган жавобдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |