Бу методика ёрдамида қуйидаги шахс йўналганликлари аниқланади:
Ўзигайўналганлик(Мен)-интроверлик,хавотир,қўзғалувчанлик, рақобатга мойиллик, ҳукмронлик, статусга интилишдаги агрессивлик, ҳар соҳада шахснинг ўзигайўналганлигидир.
Мулоқотга йўналганлик(Мулоқат)-ҳарқандайшароитданқатъий назар инсонлар билан муносабатларни сақлаб қолишга интилиш,ўзаро ҳамкорликка йўналганлик, ижтимоий маъқулланганликка йўналганлик, инсонларга ёрдам беришга интилиш, гуруҳ билан тез чиқишиб кетиш, инсонлар билан эмоционал муносабатларга ва ўзаро ҳамфикрлиликка эҳтиёж сезиш.
Фаолиятга йўналганлик (Фаолият)- фаолият муаммоларини ҳал қилишга қизиқишнинг кучлилиги, юклатилган вазифаларни аъло даражада бажаришга интилиш, фаолиятда ҳамкорлик қилишга йўналганлик, фаолиятни ташкил қилишда жамоа учун самарали бўлган ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда ташаббус кўрсатишга мойилликнинг кучлилиги кузатилади.
Диққат, бошладик!
Мен,қачонки:
А. Қилаётган ишимни атрофдагилар қўллаб-қувватлашса;
В. Бирор ишни ўзига маъқул, кўнглимдагидек қилиб бажарсам; С. Атрофимда яхши дўстларим борлигини ҳис этсам;
Ўзимда катта қаноатланиш хосил қиламан.
Борди-ю, келжакда спортчи (футболчи, воллейболчи) бўлганимда эди:
А. Ўйин тактикасига ишлов берувчи киши – тренер бўлишни истардим; В. Машҳур ўйинчи бўлишни истардим.
С. Команда капитани этиб тайинланишимни истар эдим. 3.Хақиқий педагог қуйидаги хусусиятга эга бўлиши керак: А. Ўқувчиларга алоҳида ёндашиб, хар бири билан қизиқсин;
В. Ўқувчиларда предметга нисбатан шундай қизиқиш уйғотсинки, улар шу предмет доирасида кўпроқ билим олишга интилсинлар;
С. Синф жамоасида шундай муҳит яратсинки, унда хар ким қўрқмай ўз фикрини очиқ-ойдин баён эта олсин.
Мен:
А. Ўзлари бажарган ишдан завқ оладиган кишиларни жуда ёқтираман;
В. Жамоада кўпчилик меҳнат қилишни ёқтирадиган кишиларни яхши кўраман;
С. Топширилган ишни бошқаларга нисбатан яхшироқ бажаришга интилган кишиларниёқтираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |