ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ ВА
ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК РЕСПУБЛИКА
ТАШХИС МАРКАЗИ
Мактаб психологлари учун йиллик иш режа асосида 8-9-синф
ўқувчилари билан ишлаш бўйича услубий қўлланма
Тошкент-2020
8-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН МЕТОДИКАЛАР ВА ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ
Мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш сўровномаси
Саволларни диққат билан ўқинг. Ўзингизга маъқул бўлган жавоблардан фақат биттасини белгиланг.
Дўстларингиз учрашув белгилаб унга кеч қолишса асабийлашасизми?
А) ҳа Б) йўқ
C) баъзида
Сизга мактабдаги тадбирда маъруза ўқиш топширилса, бунда ҳаловатингизни йўқотиб, безовтабўласизми?
А) ҳа Б) йўқ
C) баъзида
Тиш шифокорига боришни оғриқ зўрайиб кетгунча чўзиб юрадиган одатингизборми?
А) ҳа Б) йўқ
C) баъзида
Агар сизга тўсатдан бирор танловда ёки мусобақада иштирок этишга бошқа шаҳарга борасан дейишса бунга рози бўласизми ёки бор имкон қадар бормасликкауринасизми?
А) ҳа Б) йўқ
C) баъзида
Ўз ҳис-туйғуларингиз ҳақида бировга у ким бўлишидан қатъий назар гапириб беришниёқтирасизми?
А) ҳа Б) йўқ
C) баъзида
Кўчада нотаниш одам бирор илтимос билан (йўлни кўрсатиб юбориш, вақтни айтиб юбориш ва бошқ.) мурожаат қилиши сизни асабийлаштирадими?
А) ҳа Б) йўқ
C) баъзида
Ота-оналар ва болалар бир-бирини тушуниши қийин, деб ўйлайсизми?
А) ҳа Б) йўқ
C) баъзида
Do'stlaringiz bilan baham: |