Uy-joyga oid nizoli ishlar yuzasidan sudning hal qiluv qarori. Reja: Хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қарорларни тайёрлаш


Уйдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш


Download 118 Kb.
bet2/8
Sana23.04.2023
Hajmi118 Kb.
#1389015
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Уй жойга оид низоли ишлар юзасидан хал килув карори

2. Уйдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш
Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда, суд мазкур муносабатлар Уй-жой кодексининг 52–54-моддалари билан тартибга солинганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида амал қилинган тегишли қонун нормасини кўрсатмоғи лозим. Қайд этиш лозимки, ушбу Кодекснинг 52–54-моддаларида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойга нисбатан қўлланилиши белгиланган. Агарда низоли турар жой қайд этилган фондларнинг уйларига қарашли бўлмаса (масалан хусусий уй-жой), суд Фуқаролик кодексининг 5-моддаси 1-қисмига мувофиқ қонун ўхшашлигини қўллаган ҳолда кўрсатиб ўтилган моддаларини қўллаши ва бу ҳақда ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида кўрсатмоғи лозим. Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги низолар юзасидан Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари буйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан), 1997 йил 2майдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998йил 11 сентябрдаги 24-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) қарорларида тушунтиришлар берилган бўлиб, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Пленум тушунтиришларини қоида тариқасида кўрсатмоғи лозим бўлади. Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли қарорининг 5-бандига кўра, мулкдор, унинг оила аъзолари, ижарачи ва унинг оила аъзолари ўртасида уй-жой масаласида келиб чиққан низолар (уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириб чиқариш) суд тартибида ҳал қилинади ва мазкур тоифадаги ишларни кўришда низоли уйда яшовчи вояга етган барча шахслар тегишлилигича ишга жалб қилиниши лозим. Юқорида қайд этилган тушунтиришларга кўра, низоли уйда яшовчи вояга етган барча шахслар мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилиниб, ҳал қилув қарорининг баён қисмида уларнинг тушунтиришлари кўрсатилиши керак. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида суд томонидан аниқланган жавобгарнинг уйдан фойдаланмаслик сабаблари узрли ёки узрсиз эканлиги, шахснинг йўқлиги даврида Уй-жой кодексининг 52-моддасида белгиланган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи унда сақланиши ёки сақланмаслиги тўғрисидаги хулосаси, шу хулосага асос бўлган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилларни рад этиш учун асос бўлган важлар, суд қўллаган қонунлар кўрсатилади. Шунингдек, агарда уйдан фойдаланиш ҳуқуқи мулк ҳуқуқидан келиб чиққан бўлса, жавобгарда мулк ҳуқуқи мавжудлиги ёки тугатилганлиги тўғрисида хулоса ва қўлланган қонун кўрсатилиши лозим. Олий суд Пленумининг “Уй-жой бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарори 5-бандининг 6-кичик бандига кўра нотариал тартибда тузилган уй-жой шартномасида сотувчи ва унинг оила аъзоларининг турар жой рўйхатидан чиқиб кетиш муддати кўрсатилган бўлса, шу муддат тугаган кундан, муддат кўрсатилмаган бўлса шартнома тузилган кундан эътиборан улар турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланади. Баён этилганларга кўра, сотиб олинган уй-жойдан сотувчи ва унинг оила аъзоларининг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги ишлар бўйича суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида мазкур шахслар қайси санадан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топилганликларини кўрсатиши лозим.


Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling