Uy-joyga oid nizoli ishlar yuzasidan sudning hal qiluv qarori. Reja: Хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қарорларни тайёрлаш


Уйдан кўчириш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш


Download 118 Kb.
bet5/8
Sana23.04.2023
Hajmi118 Kb.
#1389015
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Уй жойга оид низоли ишлар юзасидан хал килув карори

5. Уйдан кўчириш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш
Уй-жойдан кўчириш ҳақидаги ишларни кўришда, суд мазкур муносабатлар Уй-жой кодексининг 27–28, 71–74, 79–80, 85-моддалари билан тартибга солинганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида амал қилинган тегишли қонун нормасини кўрсатмоғи лозим. Уй-жойдан кўчириш ҳақидаги низолар юзасидан Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари буйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан), 1997 йил 2 майдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) қарорларида тушунтиришлар берилган бўлиб, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Пленум тушунтиришларини қоида тариқасида кўрсатмоғи лозим бўлади. Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли қарорининг 5-бандига кўра, мулкдор, унинг оила аъзолари, ижарачи ва унинг оила аъзолари ўртасида уй-жой масаласида келиб чиққан низолар (уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириб чиқариш) суд тартибида ҳал қилинади ва мазкур тоифадаги ишларни кўришда низоли уйда яшовчи вояга етган барча шахслар тегишлилигича ишга жалб қилиниши лозим. Юқорида қайд этилган тушунтиришларга кўра, низоли уйда яшовчи вояга етган барча шахслар мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилиниб, ҳал қилув қарорининг баён қисмида уларнинг тушунтиришлари кўрсатилиши керак. Бошқа турар жой берган ҳолда кўчириш ҳақидаги даъво қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорининг хулоса кисмида тақдим қилинаётган уй-жойнинг аниқ манзили кўрсатилиши лозим. Уй-жойдан кўчириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида жавобгар ва унинг оила аъзолари, шу жумладан, вояга етмаган оила аъзоларининг ҳар бири аниқ кўрсатилиши лозим.

Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling