Uy-joyga oid nizoli ishlar yuzasidan sudning hal qiluv qarori. Reja: Хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қарорларни тайёрлаш


Уйга киритиш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш


Download 118 Kb.
bet4/8
Sana23.04.2023
Hajmi118 Kb.
#1389015
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Уй жойга оид низоли ишлар юзасидан хал килув карори

4. Уйга киритиш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш
Уй-жойга яшаш учун киритиб қўйиш тўғрисидаги даъволар юзасидан қўзғатилган ишларни кўришда суд Уй-жой кодексининг 32, 51–55-моддаларини, бундан ташқари даъво мулкдор томонидан қўзғатилган бўлса, Фуқаролик кодексининг 164-моддасини, Уй-жой кодексининг 11-моддаси 3-қисмини раҳбарликка олмоғи ва ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида амал қилинган тегишли қонун нормасини кўрсатмоғи лозим. Уйга киритиш ҳақидаги низолар юзасидан Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари буйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан), 1997 йил 2 майдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш вақўшимчалар билан) қарорларида тушунтиришлар берилган бўлиб, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Пленум тушунтиришларини қоида тариқасида кўрсатмоғи лозим бўлади. Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли қарорининг 5-бандига кўра, мулкдор, унинг оила аъзолари, ижарачи ва унинг оила аъзолари ўртасида уй-жой масаласида келиб чиққан низолар (уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириб чиқариш) суд тартибида ҳал қилинади ва мазкур тоифадаги ишларни кўришда низоли уйда яшовчи вояга етган барча шахслар тегишлилигича ишга жалб қилиниши лозим. Юқорида қайд этилган тушунтиришларга кўра, низоли уйда яшовчи вояга етган барча шахслар мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилиниб, ҳал қилув қарорининг баён қисмида уларнинг тушунтиришлари кўрсатилиши керак. Суд бундай тоифадаги ишларни даъвогарнинг низоли уйга кириб фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиққан ҳолда ҳал этади. Шу муносабат билан ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида суд даъвогарни уйга киритиш асослари (мулк ҳуқуқи, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи) ва мазкур муносабатни тартибга солувчи моддий қонун нормасини кўрсатиши лозим. Даъво қаноатлантирилганида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида даъвогар ва унинг оила аъзолари, шу жумладан вояга етмаган оила аъзолари ҳар бири кўрсатилиши лозим.

Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling