Uy-joyga oid nizoli ishlar yuzasidan sudning hal qiluv qarori. Reja: Хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қарорларни тайёрлаш


Уйдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш


Download 118 Kb.
bet3/8
Sana23.04.2023
Hajmi118 Kb.
#1389015
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Уй жойга оид низоли ишлар юзасидан хал килув карори

3. Уйдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш
Уйдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги ишларни кўришда, суд мазкур муносабатлар иккиламчи бўлиб, мулк ҳуқуқи ватурар жойдан фойдаланиш ҳуқуқидан келиб чиқишини инобатга олишлари лозим ва бу ҳақда ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида амал қилинган тегишли қонун нормасини кўрсатмоғи лозим. Турар жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги низолар юзасидан Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари буйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан), 1997 йил 2 майдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998йил 11 сентябрдаги 24-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан), 2004 йил 24 сентябрдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 14-сонли қарорларида тушунтиришлар берилган бўлиб, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Пленум тушунтиришларини қоида тариқасида кўрсатмоғи лозим бўлади. Амалиётда асосан уй-жойни бўлиш имконияти мавжуд бўлмаганида суд турар жойдан фойдаланиш тартибини белгилаб бериши мумкин (Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли қарорининг 6-банди, 1997 йил 2 майдаги 3-сонли қарорининг 24-банди). Уй-жойдан фойдаланиш тартиби шу уй-жой улушли мулк бўлиб, мулкдорлар ўртасида белгиланади. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низоли уй-жойда мавжуд бўлган хоналар ва фойдаланишда бўлган умумий майдонни ҳисобга олиб, ҳисса бўйича тенг ёки ҳиссадан унча кўп, унча кам бўлмаган ҳолда фойдаланиш тартибини белгилаш имконияти мавжудлигини ёки мавжуд эмаслиги, бу ҳақда олинган тегишли экспертиза хулосаси, суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилмоғи лозим. Даъво қаноатлантирилганида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида тарафларга фойдаланиши белгиланган хоналар ва ёрдамчи хоналар, шу жумладан умумий фойдаланишда қолдирилган ёрдамчи хоналар аниқ кўрсатилиши лозим.

Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling