Uy-joyga oid nizoli ishlar yuzasidan sudning hal qiluv qarori. Reja: Хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қарорларни тайёрлаш


Уйни бўлиш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш


Download 118 Kb.
bet6/8
Sana23.04.2023
Hajmi118 Kb.
#1389015
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Уй жойга оид низоли ишлар юзасидан хал килув карори

6. Уйни бўлиш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш.
Уйни бўлиш ҳақидаги низолар юзасидан Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари буйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан), 1997 йил 2 майдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) қарорларида тушунтиришлар берилган бўлиб, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Пленум тушунтиришларини қоида тариқасида кўрсатмоғи лозим бўлади. Улушли мулкдаги уй-жойларни бўлишда мулкдорлар ўзаро келиша олмагандагина суд тартибида ҳал қилинади. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида суд низоли уй тарафларга улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини, улушли мулк ҳуқуқи юзага келганлиги ҳолатларини, моддий ҳуқуқ нормасини (масалан, Оила кодекснининг 23-моддаси) кўрсатиши лозим. Улушли ёки умумий мулкда бўлган уй-жойларни бўлишда судлар, низоли уй-жойда мавжуд бўлган хоналар ва фойдаланишда бўлган умумий майдонни ҳисобга олиб, ҳисса бўйича тенг ёки ҳиссадан унча кўп, унча кам бўлмаган ҳолда бўлишни, ёхуд айрим хоналарни қайта қуриш ҳисобидан уй-жойни бўлиш имконияти мавжудлиги тўғрисида тегишли экспертиза хулосаларини инобатга олишлари ва ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан суднинг хулосаси кўрсатилиши лозим. Суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида уй-жойларни бўлишда тарафларга ажратилган барча хона ҳамда қўшимча ва ёрдамчи иморатларни ўз қарорида аниқ кўрсатиши лозим. Улушли мулк сифатида бўлган турар-жойлар мулкдорларга уларнинг улушини асл ҳолда ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдор томонидан компенсация тўланишига мулкдорларнинг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорларнинг улуши шу турар-жойга нисбатан бошқа мулкдорнинг улушидан анча кам бўлса, улушга тенг тақсимлашнинг имкони бўлмаса, мулкдор низоли уйда яшамаётган бўлса, у бошқа уй-жой билан таъминланган бўлса, мулкдан фойдаланишда катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. Турар-жойни умумий эгалик иштирокчилари ўртасида уларнинг ҳиссаси бўйича бўлишда алоҳида яшаш хонасидан ташқари ёрдамчи хоналарни, алоҳида кириш-чиқиш йўллари мавжудлигини ёки уларни жиҳозлаш йўли билан бўлишга имконият бўлган тақдирдагина даъво қаноатлантирилиши лозим. Бундай имконият бўлмаган тақдирда, суд даъвогарнинг илтимосига кўра, тарафларга турар-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаб бериши ёки ушбу турар-жойни тарафлар тегишли тартибда алмаштириш ёхуд иккинчи тарафга ҳиссасига тенг бошқа турар-жой олиб бериш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтириши лозим.

Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling