Узбек прагмалингвистикаси


Белгида ижтимоий-прагматик концептнинг вокеланиши


Download 1.08 Mb.
bet17/45
Sana13.11.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1769759
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   45
Bog'liq
Мухаммад ХАКИМОВ

Белгида ижтимоий-прагматик концептнинг вокеланиши
Кейинги пайтларда лингвистик тадхихот майдони кенгайиб бормохда. Хусусан, тилшуносликда матн лингвистикаси, пси­холингвистика, когнитив тилшунослик, прагмалингвистика каби янги сохаларнинг юзага келиши лингвистик бирликлар тадхихига янгича муносабатда булишни тапаб хилмохда. Бу уз-узидан жон- ли нутх ёки у билан бсялих дискурс назарияси таркибига кирувчи масалаларни урганиш эхтиёжи тугилаётганидан дарак беради. Билиш боскичи билан ботих фаолият барча фанлар сингари лингвистика илмининг хам ривожланишига асосий омилдир. Ху­сусан, курит, эшитиш, *ис хилиш кабилар орхали оламда мав- жуд булган барча нарса, ходиса ва вохеаларни инсон тафаккур оламида акс эттиради, айни пайтда, уларнинг у мумий ва диф­ференциал белгиларини фархпайди. Албатта, буларнинг бар- часи инсон ахлий фаолиятининг бошхаруви натижасида амалга оширилади. Демак, объектив борлих хахидаги ахборотлар, ту- шунчалар «илмий билим сифатида инсон ахлий фаолиятининг энг юхори босхичида хосил булади»89 ва у тафаккурда комму- 76 никатив ниятнинг пайдо булиши, лингвистик борлих сифати­да юзага чихиши учун фундаментал база вазифасини утайди. Айнан инсон тафаккурида объектив олам бирликпарини ифода этувчи ана шу тушунчалар семиотик тил билан белги деб ном- ланади, инсон тасаввурида эса ижтимоий-прагматик концептни ташкил хилади, тафаккурда хосил булган ижтимоий-прагматик концепт белгилар орхали вохеланади. Сузловчи назарда тутган концепт онгда шаклланади, нутхда вохеланади. Суэлашувчилар нутхий мулохот жараёнида ижтимоий-прагматик маънони белги орхали ифодалайдилар, белги орхали бир-бирларини англай- дилар. Шунингучун ахлий фаолият бошхаруви ёрдамида ташхи оламдаги хар бир холатни синчковлик билан кузатиш жараёни­да ижтимоий-прагматик тасаввурлар инсон онгида жамланади. Бу борада Абу Наср Форобийнинг ички ва ташхи онг хахидаги харашлари эътиборлидир, унинг таъкидлашича, «ташхи онг - ухиш, тажриба асосида билиш»90 инсон тафаккуридаги илмий ва амалий билим куникмаларини шакллантиради, бундай би- лимлар эса нутхий мулохот жараёнини амалга ошириш учун хизмат хилади. Масалан, «Худоё аямди дайдига даво бейгин» жумласидаги «р» товушининг талаффузи белгининг ижтимоий маъно ифодалашига мисол булади. Бундай талаффуз персо- нажнинг ёши, дунёхарашини курсатувчи белги сифатида ёзувчи назарда тутган ижтимоий-прагматик концептни вохелантира- ди, уз навбатида, китобхон тасаввурида хахрамон характерини шакллантиради.
Инсон тафаккурида илмий билим ва тушунчаларнинг тутри ва асосли шаклланиши учун танланадиган методология асос- ли ва чегараланмаган булиши лозим. Бу хахда Ш.Сафаров «со- бих Иттифох давридаги лингвистика фанининг ривожланишида илмий билим учун фахат ягона таълимотга таянган диалектик материализм методидан излаш лозим деб хисобланганлигини алохида таъкидлаб, унинг нотутри эканлигини эътироф этади».81 Бундай тезис асосидаги илмий бахс ва лингвистик тахлилда тур- ли методологияга асосланган барча методлардан фойдаланиш ^исобига лисоний ва нолисоний факт ва ходисалар тахлилини
“Нурмонов А. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 2-жилд. - Тошкент, 2012. - Б.228.
31 Сафаров Ш. Прагмалингвистика. - Тошкент, 2008. - Б.201.
амалга ошириш мумкин. Бу нуктаи назардан эса лисоний бел- гилар мохиятини аниклашда мафкурэвий таъсирга мойил бул- маган, ундан холи булган ва барча фанлар ривожида кумакла- шувчи категория сифатида кулланиб келинаётган диалектик муносабатлар системасига суяниш зарур. Билиш жараёни инсон тафаккурида юз бераётган объектив олам ва унинг элемент- лари узлаштирилиши хамда бутун таркибидаги элементларнинг система сифатида кабул килинишидир. Биз эса система таркиби- га кирувчи булакларнинг умумий белгисига кура бирлашувчи ва хусусий белгиларга кура фаркпанувчи жихатларни тафаккур ку- магида фарклаймиз. Инсон тафаккурида илмий билишнингтурли боскичга эга идрок килиш ва мулохаза асосида кайта шаклланти- ришга асосланган шакллари лингвистик мулокот учун зарурдир. Шунинг учун инсон тафаккурига хос ва идрок асосига жамланган дунёкараш, маънавий тасаввур, тарбия, характер каби шахсга хос барча белгилар унинг нуткида уз ифодаси ва бор буйи билан кузга ташланади.
Юкорида тугри хайд этилганидек, объектив оламни билиш, англаш киёсий идрокка, киёсий тахлилга асосланади. Киёсий тах- лилнинг биринчи белгиси хусусий белги. иккинчиси эса умумий белгидир. Белгилар уртасидаги 6ofланиш ва узаро зидланиш би­лиш мохиятини хосил килади, тафаккурда эса илмий парадигма юзага келади.
Илмий адабиётларда тил ва нутк илми, тадкик этиш усуллари хусусида турлича методологияга эхтиёж борлиги баён кили- ниб, «тил тизими тадкикида методологик асос сифатида купрок материалистик диалектика гояларига таянилган булса керак, нуткий фаолият тахлилининг асосий методологик гояси сифати­да фаолият назарияси танланганлиги»92 жуда уринли таъкид- ланади. Умуман, методология ва ундан фойдаланиш хакидаги айтилган фикрлар асослидир. Хусусан, аруз жанрига оид асар- лар тахдилида тасаввуф ипми методологик асос к,ипиб опин- маса, газал мисралари ортидаги ботиний маъноларни куздан кочириш мумкин. Шунинг учун лингвистик бирлик ва ходисалар тадкикида тадхикий методологиями алмаштириб бориш максад- га мувофикдир.
Мазкур тадкикот нуткий фаолият, сузловчи нутки, сузловчи ва тингловчи уртасидаги муносабатлар хакида борар экан, тадкикот методи ва методологияси фактлар хусусияти билан боглик равишда узгариб боради.
Прагмалингвистиканинг умумий ва хусусий масалалари мар- казида белгидан фойдаланувчининг белги оркали объектив оламга ва белгига муносабатини урганиш турар экан, уз-узидан белгини англаш, уни кайта намоён килиш, у билан сухбатдош- га таъсир курсатиш эхтиёжини юзага келтиради. Шунинг учун мулокот жараёнида «конверсацион тахлил (ички сузлашиш) методи»дан нуткий фаолият - сузлашиш жараёнининг узига хос хусусиятларини аниклаш йулида фойдаланилади.









Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling