Узбек тилида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (тгнҳАТ)


Download 26.43 Kb.
bet3/8
Sana12.10.2023
Hajmi26.43 Kb.
#1700718
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
словарь

аварияга қарши ҳимоя — газни авария юз берган вақтда ўчириш мосламаси.

  • блокировка — ходимлар томонидан хавфсизлик талаблари бузилган ҳолатларда ёки технологик режим бузилган вақтларда газни ёки технологик қурилмани ишга тушириш имконини бермайдиган ускуна.

  • газ истеъмол қилиш тизимлари — газдан фойдаланувчи жиҳозларда ёнилғи сифатида газдан фойдаланиш ҳамда уни етказиб беришда ташкилий ва иқтисодий ўзаро боғлиқ объектлардан ташкил топган ишлаб чиқариш ҳамда технологик мажмуа.

  • газ истеъмоли тармоғи — бир ишлаб чиқариш ҳудуди (майдони)да жойлашган ички газ қувурлари тармоқлари, газ жиҳозлари, хавфсизлик ҳамда газ ёниши жараёнини бошқарадиган автоматика тизими, газдан фойдаланувчи жиҳозлар, бинолар ва иншоотларни ўз таркибига киритадиган газ истеъмоли тизимининг ишлаб чиқариш ва технологик мажмуи.

  • газ тақсимлаш тармоғи — газ тақсимлаш тизимининг аҳоли яшаш жойлари (шаҳар, қишлоқ ва бошқалар)даги, шу жумладан қишлоқлараро ташқи газ қувурларидан иборат, газ тақсимлаш станцияси (ГТС)нинг чиқишдаги ўчириш қурилмасидан ёки газнинг бошқа тармоғидан газ истеъмоли объектидаги кирувчи газ қувуригача бўлган технологик мажмуаси. Газ тақсимлаш тармоғига газ қувуридаги иншоотлар, электро кимёвий ҳимоя воситалари, газ тартиблаш пунктлари (ГТП) ва шкафли газ тартиблаш пунктлари (ШГТП) киради.

  • газ тақсимлаш тармоғининг ҳимояланадиган ҳудуди — фойдаланиш учун нормал шароитларни таъминлаш ва унинг шикастланиши имкониятини истисно этиш мақсадида газ қувурлари трассаси ҳамда газ тақсимлаш тармоғининг бошқа объектлари атрофида ўрнатиладиган, алоҳида фойдаланиш шароитлари мавжуд бўлган ҳудуд.

  • газ тақсимлаш тизими — газни бевосита истеъмолчиларга етказиб бериш ва узатиш учун мўлжалланган ташкилий ва иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқ объектлардан иборат ишлаб чиқариш мажмуаси.

  • газ тартиблаш пункти (ГТП) ва қурилмаси (ГТҚ) — газ тақсимлаш тармоқларида газ босимини пасайтириш ва уни белгиланган даражада сақлаб туриш учун мўлжалланган технологик қурилма.


  • Download 26.43 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling