Узбек тилида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (тгнҳАТ)


Download 26.43 Kb.
bet6/8
Sana12.10.2023
Hajmi26.43 Kb.
#1700718
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
словарь

газ қувурлари — муҳити газ бўлган қувур ўтказгичлар;

  • газни тартибга солиш пункти (ГТП) ва газни тартибга солиш қурилмаси (ГТҚ) — газ тақсимлаш тармоқларидаги газ босимини пасайтириш ва уни белгиланган даражада сақлаб туриш учун мўлжалланган технологик қурилма;

  • газ хизмати — ташкилотларда газдан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш учун газ хўжалиги тизимлари объектлари эгалари томонидан ташкил этилган таркибий бўлинма;

  • газ хўжалиги — ташкилот ҳудудидаги газлаштирилган ёрдамчи ишлаб чиқариш ва маъмурий-маиший биноларнинг газ жиҳозлари, газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар, электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, ГТП ва ГТҚлар;

  • газ таъминоти ташкилоти — техник меъёрлар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда табиий газ ва суюлтирилган газни қабул қилиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришни таъминловчи ташкилот;

  • газ хўжалиги техник қурилмалари — газдан ёқилғи сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш печлари, қозонлари, газ генераторлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари ва бошқалар;

  • газ хўжалиги тизимлари объектлари — ташкилот ҳудудида жойлашган газлаштирилган ёрдамчи ишлаб чиқариш ва маъмурий-маиший биноларнинг газ жиҳозлари, газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар, электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, ГТП ва ГТҚлар;

  • газ хўжалиги тизимлари объектларининг эгалари — тасарруфида газ хўжалиги тизими объектлари бўлган ташкилотлар;

  • газнинг хавфли концентрацияси — газни энг пастки алангаланиш чегарасининг 20 фоизидан ошадиган ҳаво таркибидаги концентрацияси (газнинг ҳажмли улуши);

  • газ таъминоти тизими — газ тақсимлаш станциясидан истеъмолчиларга етиб борадиган газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар ва электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, саноат корхоналарининг газ жиҳозлари, ГТП ва ГТҚлар;

  • инцидент — хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлатиладиган техник ускуналарнинг шикастланиши ёки тўхташи, технологик жараён режимидан четга чиқиши, қонунчилик ҳужжатларида бўлган, шунингдек, саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий техник ҳужжатлардаги талабларнинг бузилиши;


  • Download 26.43 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling