Узбек тилида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (тгнҳАТ)


Download 26.43 Kb.
bet5/8
Sana12.10.2023
Hajmi26.43 Kb.
#1700718
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
словарь

сақлаш чиқариш клапани (СЧК) — газ жиҳозларини тармоқдаги газ босими рухсат берилмайдиган даражасигача ошиб кетишидан ҳимоялайдиган қурилма.

  • сигнализация — назорат қилинадиган параметрларнинг юқори ва қуйи ўлчамларга етиш ҳолларида овозли ёки ёруғлик ёрдами билан хабар берилишини таъминлайдиган ускуна.

  • тақсимловчи газ қувури — газ тақсимлаш тармоғидаги газ манбаидан кирувчи газ қувуригача газ истеъмолчиларига газ етказиб берувчи газ қувури.

  • ташқи газ қувури — кирувчи газ қувуридан олдинда ўрнатилган ўчирувчи мосламагача бўлган ер ости ва ер устидан ёки бинонинг кириш жойидаги ғилофгача бўлган ер остидан ўтказилган газ қувури.

  • таъмирлаш — маҳсулотлар (газ қувурлари ва иншоотлар)нинг созлиги ёки иш қобилиятини тиклаш ҳамда унинг ресурсларини ёки асосий қисмларини тиклаш бўйича бажариладиган операциялар мажмуи.

  • техник хизмат кўрсатиш — маҳсулот (техник қурилма)дан мақсадли фойдаланиш, сақлаш ва етказиб беришда унинг иш қобилиятини ёки созлигини сақлаб туриш бўйича бажариладиган операциялар мажмуи ёки якка операция.

  • шкафли газ тартиблаш пункти (ШГТП) — газ тақсимлаш тармоқларида газ босимини пасайтириш ва уни белгиланган даражада сақлаб туриш учун мўлжалланган шкаф кўринишида тайёрланган технологик қурилма.

  • авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддаларнинг чиқиши;

  • блокировкаловчи қурилма — ташқи таъсир натижасида хавфсизлик талаблари бузилган ҳолатларда ёки технологик режим бузилган вақтларда газни ёки технологик қурилмани ишга тушириш имконини бермайдиган ускуна;

  • газдан хавфли ишлар — газланган муҳитда ёки газ чиқиш эҳтимоли мавжуд газ қувурларида, сиғимларда ва агрегатларда бажариладиган ва бунинг оқибатида инсонлар заҳарланиши, газ алангаланиши ва портлаш содир бўлиши мумкин бўлган ишлар;

  • газ — ёқилғи сифатида фойдаланиш учун конлардан қазиб олинадиган табиий газ, нефть гази, газ ва нефтни қайта ишловчи саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган газлар;


  • Download 26.43 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling