Узбек тилида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (тгнҳАТ)


газдан фойдаланувчи жиҳоз (қурилма)


Download 26.43 Kb.
bet4/8
Sana12.10.2023
Hajmi26.43 Kb.
#1700718
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
словарь

газдан фойдаланувчи жиҳоз (қурилма) — технологик жараёнда газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи жиҳоз. Газдан фойдаланувчи жиҳоз сифатида қозонлар, турбиналар, печлар, газ-поршенли двигателлар, технологик тизимлар ва бошқа жиҳозларни қўллаш мумкин.

  • газдан хавфли ишлар — газланган муҳитда ёки газ чиқиш эҳтимоли мавжуд жойларда бажариладиган ишлар.

  • газнинг хавфли концентрацияси — газнинг алангаланиш энг пастки чегарасининг 20 фоизидан ошадиган, ҳаво миқдоридаги концентрацияси (газнинг ҳажмли улуши).

  • диагностика — объектлар (газ қувурлари ва иншоотлари)нинг техник ҳолатини аниқлаш бўйича назария, усуллар ва воситаларни қамраб олган билим соҳаси.

  • кириш газ қувури — тақсимловчи газ тармоғига уланиш жойидаги кирувчи газ қувуридан ўчирувчи мосламагача ёки бинонинг кириш жойидаги ер остидан ўтказилган ғилофгача бўлган газ қувури.

  • кирувчи газ қувури — бинонинг кириш жойидаги ўчириш мосламасининг ташқарисида, шу жумладан, ички газ қувуригача, бино девори орқали ташқаридан ғилофда ўрнатиладиган газ қувури бўлаги.

  • қишлоқлараро газ қувури — газ тармоқларининг аҳоли яшаш жойларидан ташқарида ўтказилган газ қувури.

  • майдонча ичидаги газ қувури — корхонанинг ишлаб чиқариш ҳудуди ичкарисидаги саноат истеъмолчисига газ таъминоти манбаидан газ узатишни таъминлайдиган тақсимловчи газ қувури бўлаги (кириш қисми).

  • майдонча ташқарисидан ўтказилган газ қувури — корхонанинг ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқаридаги саноат истеъмолчисига газ таъминоти манбаидан газ узатишни таъминлайдиган тақсимловчи газ қувури.

  • олов билан боғлиқ ишлар — очиқ оловдан фойдаланган ҳолда бажариладиган ишлар.

  • путур етказмайдиган назорат — материаллар хусусиятларини бузмасдан ёки намуна олмасдан аниқлаш усули билан технологик қурилмаларнинг техник ҳолатини назорат қилиш.

  • сақлаш беркитиш клапани (СБК) — газ узатилишини тўхтатишда иш ҳолатини ёпиқ ҳолатга келтириш тезлиги 1 сониядан ошмаслигини таъминлайдиган қурилма.


  • Download 26.43 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling