Узбек тилида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (тгнҳАТ)


Download 26.43 Kb.
bet7/8
Sana12.10.2023
Hajmi26.43 Kb.
#1700718
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
словарь

ихтисослаштирилган ташкилотлар — асосий фаолият тури газ таъминоти тизимларини лойиҳалаш, қуриш (монтаж қилиш), таъмирлаш, қайта қуриш, ишга тушириш-созлаш, фойдаланиш ва путур етказмайдиган назорат қилиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширувчи ташкилотлар;

  • коммунал-маиший соҳа ташкилотлари — овқат тайёрлаш, иситиш ёки иссиқ сув таъминоти мақсадида ёқилғи сифатида табиий газдан фойдаланувчи, 1 та газ ускунасининг йиллик газ сарфи 100000 куб метрдан юқори бўлган ташкилотлар ёхуд ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи ташкилотлар;

  • маиший газ баллони — суюлтирилган углеводород газини сақлаш, ташиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ёпқич мосламали пайвандланган пўлат баллон, ортиқча босими 1,6 мегапаскал (бир квадрат сантиметрда 16 килограмм) дан юқори бўлмаган сиғим;

  • маиший газ асбоблари — газдан ёқилғи сифатида ва ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган газ плиталари, сув иситиш қозонлари ва печлар;

  • печ ва дудбуронларни қуриш ва кўрикдан ўтказиш хизмати (кейинги ўринларда Дудбуронлар хизмати деб аталади) — тегишли далолатнома тузган ҳолда печларни қуриш, монтаж қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, дудбуронлар, шамоллатиш каналларини кўрикдан ўтказиш, тозалаш ва носозликларни бартараф этиш ишлари билан шуғулланувчи ихтисослашган ташкилот;

  • саноат корхоналари — ёқилғи сифатида табиий газдан фойдаланувчи, 1 та газ ускунасининг йиллик газ сарфи 100000 куб метрдан юқори бўлган ишлаб чиқариш характерига эга ва эга бўлмаган ёхуд йилига 150 литрдан ортиқ суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи истеъмолчилар;

  • сигнализация — назорат қилинадиган параметрларнинг юқори ва қуйи ўлчамларга етиш ҳолатларида овоз ёки ёруғлик ёрдами билан хабар берилишини таъминлайдиган ускуна;

  • суюлтирилган углеводород гази (СУГ) — табиий газ, нефть ва газ конденсатини қазиб олишда ва қайта ишлашда олинадиган, асосий компонентлари пропан ва бутан бўлган газ;


  • Download 26.43 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling