Узбекистон алока ва ахборотлаштириш


Download 0.95 Mb.
bet13/15
Sana09.03.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1255354
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
KOMMUTATSIYA ASOSLARI BOYICHA

2.9. Факсимил аппарати

Факс (фототелеграмма) бу характсиз тасвир (расм, чизма, фотография, газета матни) ни узатишдир. Бунда тасвирдан кайтган ёруглик нури окими электр сигналга айлантирилади ва линия оркали узатилади.


Факсимил аппаратига куйдагилар киради:
-сканер - оригиналдан нусха олиш вазифасини бажаради;
-модем - модуляция ва демодуляция функциясини бажаради. Яьни ёруглик нур окимини электр сигналига айлантиради ва узатади, кабул килади, электр сигналини ёруглик окимига айлантиради;
-принтер - олинган хужжатни босиб (печатлаб) чикаради;
Факсимил аппарати куйидагиларни бажаради:
-оригинал устида элементар юзани яратиш;
-оригинални сканерлаш;
-оригиналнинг элементар юзасидаги антик зичликни вакт кетма-кетлигидаги электр сигналга айлантириш;
-бу сигнални алока каналига мос сигналга айлантириш (АИМ амплитуда-импульсли модуляция, ЧАК канални-частотали ажратиш, АФМ ампилитуда-фазали модуляция, ИКМ импульс-кодли модуляция);
-бу сигнални тармокка узатиш ва аксинча.
«Панасоник » фирмаси ишлаб чиккан факсимил аппарат турлари ва техник параметрлари 2.5-жадвалда келтирилган.

2.5-жадвал





Параметрлари

Термокогозда

Оддий когозда

КХ-FT
72 RU

КХ-FT
74 RU

КХ-FT
76 RU

КХ-FT
78 RU

КХ-FP
343 RU

КХ-FP
363 RU

КХ-FC
195 RU-G

КХ-FM
90 RU-W

1.LCD-дисплей (белгилар сони/катор)

15/1

15/1

15/1

15/1

16/2

16/2

16/2

16/1

2.Jog Dial диски/ Navigator тугмаси

N a v i g a t o r т у г м а с и

3.Авто-берувчи (листларни)

10

10

10

10

10

10

10

10

4.Лотокдаги листлар













50

50

50

50

5.Хужжат улчамлари

А 4

А 4

А 4

А 4

А 4

А 4

А 4

А 4

6.Microsot Windows Билан бирга мавжуд булиши






















98/МЕ/2k/ХF

7.Авто чакириш













бор

бор

бор

бор

8.Ракамли дуплекс спикерфон

монитор

монитор

бор

бор

монитор

бор

бор

бор

9.Симсиз гушак



















бор




10.Икки томонлама сузлашувни ёзиш/хотирага ёзиш







бор

бор




бор

бор

бор

11.Тезкор териш (номерлар сони)

100

100

100

100

100

100

100

100

Жадвалга кушимча: Лазерли факсимил аппарати KX-FL 523 RU, KX-FL 503 RU.
KX-FТ 72 RU: дисплей LCD(16/1),диск.Jog Dial, авто бериш 15 лист, лотокда 150 лист, хужжат улчамлари А4, овоз баландлигининг электрон регулятори, спикерфон-монитор, лазерли босиш, куп функцияли нусха олиш, когоз йуклигида кабул килиш-170 бет, модем ТЧ, 4 кбит/с, хатони тугрилаш режими ЕМС, тонерни алмаштириш керакли индекатори, 1 тугмали/тезкор териш – 10/100N
KX-FТ 74 RU – худди шунинг узи, факат 2 томонлама сузлашувли езиш / хотирага езиш кушилади.
3-маъруза. Коммутация тугуни
Абонент курилмаларини бир-бирлари билан улаш жараёни коммутация тугунларида (КТ) амалга оширилади. Коммутация тугуни маълумотларни кабул килиш, кайта ишлаш ва таксимлаш вазифасини бажарувчи курилмадан иборат. Уз вазифасини бажариш учун коммутация тугуни уч кисмдан – коммутация майдони (КМ), бошкариш курилмаси (БК) ва комплектлардан тузилган (3.1-расм).

3.1-расм. Коммутация тугуни тузилиши
Коммутация майдони маълумотларни узатиш вактида кириш линияларни чикиш линиялари билан улаш вазифасини бажаради. Бошкариш курилмаси коммутация майдони оркали алока урнатилишини хамда линия хизмат комплектларини бошкаришни таминлайди. Линия ва хизмат комплектларини абонент ва турли станциялар билан алока урнатиш жараёнида линия, бошкариш ва бошка хизмат сигналларни узатиш ва кабул килиш вазифаларини бажаради.
Коммутация тугунлари куйидаги белгилар буйича фаркланади:
- алока урнатиш усули буйича (кулда , ярим автомат ва автомат )
- алока тармогида урнатилган жойига нисбатан (туман, марказий тугун, охирги, оралик, тандем станциялари, хамда кириш ва чикиш алокалари тугунлари);
- алока тармоги турига нисбатан (шахар, кишлок, ташкилот, шахарлараро ва халкаро);
- коммутация ва бошкариш курилмалари турига нисбатан (механик, ярим электрон, электрон);
- коммутация асбоблари турига нисбатан (декада кадамли изловчи асосида, купкаррали координата улагич асосида, яримэлектрон, электрон);
- станция хажмига (кириш ва чикиш линиялари сонига) нисбатан (кичик, урта, катта);
- каналларни булиш усули буйича (фазовий, вакт буйича, фазо-вакт буйича).
Алокани кулда амалга оширувчи станция абонентларини бир-бири билан улаш коммутаторлар ёрдаимда амалга оширилади. Коммутатор ёнидаги телефонист жуфт-шнур ёрдамида абонентларни бир бири билан улайди. Кулда алока урнатиш станцияси абонентларга хизмат курсатиши учун куп сонли телефонлар жалб этилиши талаб килади. Бир телефонист юклама юкори булган вактда 100-200 абонентга хизмат курсатади. Шунинг учун 10000 номерли станцияда абонентларга хизмат курсатиш учун юзлаб телефонистлар талаб килинади. Бу эса, уз навбатида, харажатларнинг купайшига олиб келади. Кулда хизат курсатиш станцияларнинг яна бир камчилиги улар хажмининг чегараланганлигидир. Катта шахарларда бир неча станциялар булгани учун турли станцияларга уланган абонентлар орасидаги алокани амалга ошириш учун бир неча телефонистлар иштирок этади. Бу эса, уз навбатида, алока урнатиш вактининг узатишига ва хатоликларнинг купайишга олиб келади.
Шуларни хисобга олиб автоматик станциялар яратилди. Биринчи автоматик станцияларнинг асосий гояси телефонистлардан фикрлашни талаб киладиган (номерни кабул килиш, керакли абонент линиясини кидириш ва х.к.) ишларни чикараётган абонент зиммасига, механик вазифаларни (штепслларни тикиш ва олиш, калит холатини узгартириш ва х.к.) коммутация курилмалари зиммасига юклашдан иборат. Бу гоя декада-кадамли автоматик телефон станцияларда (ДК-АТС) кулланилган.
Телефон техникасини ривожлантириш натижасида телефонистлар бажарадиган хамма вазифалар станция курилмалари зиммасига юкланилади. Бундай станцияларга координат (К-АТС), яримэлектрон (КЭ-АТС) ва электрон (Э-АТС) станциялар мисол булади.
Бу станцияларнинг номи станциянинг элемент базасига боглик. Уларнинг элемент базаси 3.1-жадвалда келтирилган.
3.1-жадвал






Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling