Узбекистон алока ва ахборотлаштириш


Download 0.95 Mb.
bet4/15
Sana09.03.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1255354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
KOMMUTATSIYA ASOSLARI BOYICHA

ТА КТ КТ ТА



1.2-расм. Турт симли улаш тракти

Лекин бундан улаш трактини хосил килиш иктисод жихатдан самарали эмас. Шунинг учун абонентларнинг телефон аппаратларида туртли симли линияни икки симли линияга узгартириш имкониятини берувчи курилма урнатилади.


Бу курилма ёрдамида телефон аппарати икки симли абонент линиясига уланади (1.3-расм).

1.3-расм. Икки симли улаш тракти


Бу холда улаш линиялари физик кабель ёки хаво линияси булиши мумкин. Улаш линияларининг самарадорлигини ошириш учун куп каналли узатиш тизимлари кулланилади. Бундай холларда икки симли трактдан турт симли трактга ва аксинча турт симли трактдан икки симли трактга утиш зарурияти тугилади. Бундай холларда шундай имкониятни яратувчи дифференциал тизим (ДТ) деб номланадиган курилмалар кулланилади (1.4-расм).
Бу улаш тракти аралаш деб аталади.
Улаш тракти оркали сузлашувни сифатли узатиш учун куйидаги асосий талаблар куйилади:
- аниклик;
- табиийлик;
- товушнинг баландлиги.
Бу талаблар бажарилиши учун телефон ва телеграф буйича халкаро маслахат кумитасининг тавсиялари ишлаб чикилган. Бу тавсияга асосан икки абонент ТА орасида 800 Гц частотада сузлашув трактининг суниш колдиги киймати миллий тармокда 29,5 дб, махаллий тармокда 27,7 дб шахар ва кишлок телефон тармоги орасида 28,6 дб дан ошиш керак эмас.

1.4-расм. Аралаш улаш тракти


Бу сунишнинг тармок участкалари орасидаги таксимланиши 1.5-расмда келтирилган.


Улаш трактининг алохида участкалари учун хам суниш меъёри урнатилган. АЛ – 4.5 дб, КТ – 1 дб, УЛ – 17 дб транзит тугунлар учун 0,5 дб АТС – 1.0 дб, марказий станциялар учун 1 – 3,5 дб. Бундан ташкари улаш трактидаги курилмаларни иклим парамертларига, электрик ва механик параметрларига риоя килиш керак.


1.5-расм. Суниш кийматини таксимлаш


2 - маъруза. Абонент терминаллари

Ахборот турига караб абонент терминалларнинг хар хил тури мавжуд. Улар:


- хар турдаги телефон аппарати - ТА;
- телеграф аппарати;
- факсимал аппарати;
- пейджер;
- шахсий компьютер ва хоказо.
Телефон аппаратининг асосан 3 хили мавжуд : классик, симсиз, мобиль алоканинг радио телефони. Классик ТА 4 хил синфга ажралади:
- юкори синф: куп функционал ТА;
- биринчи синф: кушимча функционал имконига эга ТА;
- иккинчи синф: тугмали ракам тергичли, чакирикни тонал кабул килгичли, микрофони – кумирли эмас;
- учинчи синф: дискли ракам тергичли, чакирикни электромеханик кабул килгичли микрофони кумирли ва кумирли эмас. Элемент базасига караб аналог ва электрон ТА бор.
Абонент терминалларнинг асосий функцияси фойдаланувчи яратган ахборот турини электр сигналига айлантириб, масофага узатиш ва аксинча. Бундан ташкари телекоммукация тармогига керакли фойдаланувчининг адресини узатиш, тармокдан тушган чакирик сигналини кабул килиш ва телекоммуникация тармогида содир булаётган холатни фойдаланувчига етказиш функцияларини бажаради.
Бу абонент терминалларнинг телекоммуникация йуналишига тегишли турларини куриб чикамиз.



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling