Узбекистон алока ва ахборотлаштириш


Download 0.95 Mb.
bet3/15
Sana09.03.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1255354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
KOMMUTATSIYA ASOSLARI BOYICHA

1.2.Улаш тракти

Электр алокаси турлари ичида куп таркалгани телефон алокасидир. Телефон алокаси ёрдамида товуш тулкинлари мажмуаси узок масофаларга узатилади. Бунинг учун улар электр сигналига айлантирилади ва электр узатиш занжири хосил килинади. Телефон алокасида гапираётган абонент хосил килган товуш тулкинлари телефон аппаратидаги ТА1 микрофонга таъсир килади.


Микрофон (акустик-электр узгартиргич) товуш тулкинларини электр сигналига айлантиради. Бу электр тулкинлар телефон аппарати ва улаш такти оркали кабул килиш пунктида жойлашган телефон аппарати ТА2 даги телефон (электр – акустик узгартиргич) га узатилади. Телефон электр энергиясининг товуш тулкинларига айлантириб, эшитаётган абонент кулогига етказилади.
ТА абонент линияси (АЛ) оркали коммутация тугунига (КТ) уланади. Бу тугунлар телефон станциялари деб аталади. Станциялар маълум коидалар асосида бир – бири билан улаш линиялари (УЛ) оркали богланган.
Телефон аппаратларини бир-бири билан боглаш учун мулжалланган линия ва станция техник анжомлари мажмуаси улаш тракти деб аталади.


ТА КТ КТ ТА
АЛ УЛ АЛ
1.1-расм. Улаш тракти

Улаш трактидаги ТА – бу абонент курилмаси булиб, фойдаланувчининг техник воситаси хисобланади. ТА товуш тулкинларини электр сигнали куринишига утказиш ва аксинча, чикарилаётган абонент манзил ракамини узатиш, КТ дан чакирик сигналини кабул килиш функцияларини бажаради.


АЛ – абонент курилмасини коммутация тугунига улаш учун ишлатилади.
УЛ ёки канал КТ лари орасидаги алока линиялари хисобланади. Улар физик линия, зичлаштирилган каналлар, радио-релейли, ерни сунъий йулдоши каналлари булиши мумкин.
КТ ахборотни таркатади, узатади, кабул килади, ишлов беради ва бу жараённи уларни бошкаради.
Улаш тракти икки, турт ёки аралаш икки ва турт симли участкалардан иборат булиши мумкин ва маълумотни узатиш вактидагина хосил килинади. 1.2 - расмда турт симли узатиш тракти курсатилган.
Улаш тракти иккита икки симли бир томонлама узатувчи трактлардан иборат ва бу икки тракт биргаликда икки томонлама занжирни таъминлайди. Турт симли улаш трактини физик кабель ёки хаво линияси, хамда каналларни частота ёки вакт буйича булувчи куп каналли узатиш тизимлари ёрдамида хосил килиш мумкин. Турт симли улаш тракти сифат курсаткичлари икки симли трактга нисбатан юкори, микрофон ва телефоннинг узаро таъсири йук.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling