Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет
VII. Нефт ва газ конларини қазишда маркшейдерлик ишлари 369. Углеводород хом ашёлари конларида, ер ости омборларида, қидирув майдонларида ёки алоҳида участкаларда маркшейдерлик ишларининг комплекси, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ва белгиланган тартибда келишилган техник лойиҳа ёки ишлар дастурига биноан бажарилади. 370. Маркшейдерликкартографик ҳужжатда қуйидагилар акс эттирилади: рельеф, гидрография, аҳоли пунктлари ва ҳ.к.; давлат геодезия тармоғи ва маркшейдерлик-геодезия тармоқлари пунктлари; қидирув, қазиб олиш қудуқлари; муҳандислик коммуникациялари (планнинг кучланишига қараб); нефт ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташиш бўйича компрессор станциялар ва бошқа объектлар; геологик маълумотлар (конни қазишда ҳисобларни талаб этилувчи геологик бузишлар ва хусусиятларнинг мавжудлиги). Зарурат туғилганда, планда забойлар ва қудуқлар стволлари ўқларининг горизонтал проекцияси, қазиш объектлари акс эттирилади. 371. Конларда содир бўладиган барча жорий ўзгаришлар ҳар чоракда маркшейдерлик-геодезия планларига киритилади. Агар жойнинг топографик вазияти унинг пландаги тасвирланишига қараганда 35% ортиқ ўзгарган бўлса, бундай ҳолатда янги маркшейдерлик-геодезия съёмкаси амалга 56 оширилади. Картографик ҳужжатларни тўлдириш ҳаво ва ер усти лазерли сканерлаш орқали, аэрокоинотсъёмкалар материаллари бўйича ортофотохариталар тузиш асосида амалга оширилиши мумкин. 372. Планда жой контурлари нарсалари ҳолатининг ҳисобли кўриниши билан съёмка асоснинг яқиндаги пунктларига нисбатан хатолиги 0,5 мм, ёпиқ, кириш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар учун эса - 0,7 мм ошиб кетмаслиги керак. Капитал ва кўп қаватли қурилишлар ҳудудларида нуқталарнинг ўзаро ҳолатидаги чегаравий хатоликлар 0,4 мм ошмаслиги керак. 373. Планлар ва хариталарнинг аниқлиги горизонталлар бўйича, назорат ўлчамлари маълумотлари билан ҳисобланган контурларнинг ҳолати, нуқталар баландликлари бўйича тафовутлавр бўйича баҳоланади. Чегаравий оғишлар хатоликларнинг уч ҳисса оширилган қийматларидан ошмаслиги ва назорат ўлчамларининг умумий сонидан 10% ортиқ бўлмаслиги керак. 374. Кон-графика ҳужжатлари қабул қилинган картографик проекцияларни ҳисобга олган ҳолда, давлат координатлар тизимида олиб борилади. Маҳаллий координатлар тизимидан фойдаланилганда, камида учта маҳаллий координатлар тизимини давлат координатлар тизимига мувофиқлаштирилишини ўз ичига олган ҳолда, уни давлат координатлар тизимига келтириш имкониятини таъминлайдиган ишлар бажарилади. Кон-графика ҳужжатлари тўплами мазкур Йўриқноманинг 11-иловасида келтирилган. 375. Қудуқлар оғизларининг координатлари лойиҳавий ҳужжат билан асосланади. Қия қудуқлар учун қўшимча тарзда ҳар бир маҳсулдор горизонт бўйича забойлар координатлари ўрнатилади. Қудуқлар оғизлари ва забойларининг лойиҳавий координатларини лойиҳа ҳужжатига алоҳида иловалар билан киритиш мумкин. 376. Қудуқлар оғизларининг жойлашган ўрнини натурага кўчириш, жойлаштириш ва қия қудуқлар забойининг силжиш йўналишларини маҳкамлаш, лойиҳа ҳужжатига биноан амалга оширилади. 377. Қудуқлар оғизларининг лойиҳавий ҳолатини натурага кўчириш қуйидагиларни ўз ичига олади: топографик-геодезик, маркшейдерлик-геодезик ва аэрокоинот материалларини танлаб олиш; лойиҳани натурага кўчириш учун бошланғич геодезик маълумотларни тайёрлаш; жойдаги қудуқлар оғизларининг лойиҳавий ҳолатларини натурага кўчириш ва мустаҳкамлаш; кон қудуқларининг оғизларини кўчирилишини ҳужжатлаштириш. 378. Қудуқлар оғизларининг лойиҳавий ҳолатини борлиқга кўчиришда давлат геодезия тармоғи ва зичлаштириш тармоқлари пунктларига нисбатан йўл қўйиладиган чегаравий оғишлар мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ амалга оширилади. 379. Қудуқлар тешикларининг лойиҳавий ҳолатини натурага кўчириш бўйича ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олади: қудуқлар тешикларининг лойиҳавий ҳолатини натурага кўчириш учун қарор, унинг лойиҳавий ҳолати ва ҳужжати қўзғатилганда, ушбу қўзғатишга ҳужжат; қудуқни бурғилаш учун ажратилган майдоннинг маркшейдерлик плани, ёки 57 қудуқнинг чиқарилган ва маҳкамланган тешигининг хомаки плани; қудуқлар оғизлари жойлаштириладиган, натурага кўчирилган жойларни топшириш ҳужжати; дала ўлчамлари журнали, ҳисоблар ведомости, қудуқлар оғизларининг координатлари ва баландликлари каталоглари. 380. Қудуқлар оғизларини планли ва баландлик боғланиши бурғилаш қурилмаси монтажлангандан сўнг амалга оширилади. Координатлар ва баландликлар ҳисобланади ва қудуқлар оғизларининг координатлари ва баландликлари каталогларига киритилади. Қудуқлар оғизларининг ҳисобланган координатлари маркшейдерлик-геодезия планига киритилади. 381. Давлат геодезия тармоғи ва 1 ва 2-разрядли қалинлаштириш тармоқлари пунктларига нисбатан қудуқлар оғизларини планли ва баландлик ҳолатларини аниқлаш хатоликларининг чегаравий қийматлари мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ амалга оширилади. Тоғ-кон ва кириш қийин бўлган районларда 2- ва 3-гуруҳ қудуқлар оғизларини аниқлаш бўйича чегаравий хатоликлар 50 фоизга катталаштирилган бўлиши мумкин. Қудуқлар оғизларининг тўпи, тўпдаги ҳар бир алоҳида қудуқни беришнинг аниқлигини таъминлайдиган хатоликка эга жойга кўчирилади. 382. Тўпдаги барча қудуқлар бурғилаб бўлингандан кейин, ижро съёмкаси амалга оширилади. 383. Ташкилотнинг бош маркшейдери камида бир йилда бир марта лойиҳавий йўналиш бўйича қудуқларни олиб ўтилишининг танланма назоратини ўтказади. Танланма назоратда бир йилда бурғуланадиган қудуқларнинг умумий сонининг 5% кам бўлмаган миқдори текширилади. Танланма назорат натижалари ҳужжатлаштирилади. 384. Бурғилаш минорасини қуришда назорат ўлчамлари қуйидагиларни ўз ичига олади: жойлаштириш ўқларининг маҳкамланишини назорат қилиш; пойдеворларнинг планли ва баландлик текшируви; таянч конструкцияларининг (пойдевор балкалари, дизел агрегатлари ромлари ва б.) планли ва баландлик текшируви; жиҳозларнинг планли ва баландлик текшируви; шахта йўналишининг вертикаллигини текшириш; бурғилаш минораси, ротор ва шахта йўналиши ўқларининг бир линияда жойлашганлигини текшириш. 385. Қудуқлар чуқурлигини назоратли аниқлаш картонажли кабел бўйича инклинометрик ўлчамларда амалга оширилади. Бурғилаш колоннаси узунлигини аниқлашда ва каротажли кабел бўйича бажарилган ўлчамлар натижалари ўртасидаги тафовут ствол бўйлаб қудуқнинг ўлчанган чуқурлигидан 0,1 фоиздан ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Ўлчашлар натижалари картонаж диаграммасида бурғилаш журналида қайд этилади. Асосий ва такрорий ўлчамлар ўртасидаги чуқурликларни аниқлашда йўл қўйиладиган тафовутлар мазкур Йўриқноманинг 14-иловасида келтирилган. 386. Лойиҳавий профил бўйича қудуқ стволининг олиб ўтилиши бўйича назорат 58 қуйидагиларни ўз ичига олади: қудуқ стволининг йўналишини бериш; оғиштиргични йўналишини аниқлаш; қудуқ стволи ўқининг фазодаги жорий ҳолатини текшириш (уни олиб ўтиш жараёнида); қудуқ стволи ўқининг лойиҳавий трассадан оғишини текшириш. 387. Нефт қазиб олиш ташкилотининг бош (катта) маркшейдери, қудуқ стволи ўқи нуқталарининг фазовий ҳолатини аниқлаш хатоликларини баҳолаган ҳолда, бир чоракда бир марта, координатларни ҳисоблаш материаллари ва инклинометрия журналининг танланма назоратини ўтказиб туради. Ташкилотнинг бош маркшейдери раҳбарлик қиладиган комиссия, қудуқлар инклинометриясини бажарган геофизика бўлинмасининг ва бурғилаш бўйича технологик хизмат вакили иштирокида, бир йилда камида бир марта, қудуқ стволининг фазовий ҳолатини аниқлаш бўйича танланма назорат ишларини ўтказиб туради. Назорат натижалари ҳужжатлаштирилади. 388. Кон-геометрик қурилишларга қуйидагилар киради: қудуқлар оғизлари ва забойларининг жойлашув планлари; геологик профилли кесимлар, структуравий хариталар; қия структуравий хариталар; вертикал текислик қптламларининг проекцияси; текис қалинликлар, техноген деформациялар, коллектор ва улар остидаги кон массалари массивининг кучланиш-деформацияланиш хариталари, шунингдек коллекторнинг зичланиши, сиқилиши ва ер юзаси ўтирмалари, қияликлар, эгриликлар, тортилишлар ва сиқилишлар деформацияларининг хариталари. 389. Изогипсларда стратиграфик горизонтлар, литологик ҳосилалар, сейсмоқидирувда горизонтларни акс эттирувчи реперли каротаж горизонтлар тектоник узилишлари стратиграфик номувофиқликларининг ва ҳ.к. график тасвирланишларини намоён этувчи структуравий хариталари ва ҳ.к. тузилади, шунингдек конни ўзлаштириш ишларининг барча босқичларида коллекторни зичлаштириш, сиқиштириш ва ер юзаси ўтирмаларининг хариталари киритиладиган техноген деформациялар хариталари тузилади. Барча маълумотлар маркшейдерлик ҳужжатлари асосида (ягона координатлар тизимида) акс эттирилади. 390. Юза объектларининг чўкиши ва деформацияларини кузатиш, кузатилаётган бинолар ва иншоотлар (бинолар ва ншоотларнинг қисми) кўрсатиладиган лойиҳавий ҳужжатларга биноан бажарилади; таянч пунктлари ва назорат (деформацион) маркаларнинг жойлашув схемаси; кузатувларнинг даврийлиги; талаб қилинаётган аниқлик; ҳисоб ҳужжатларининг рўйхати. Йўл қўйиладиган ва кескин деформацияларнинг қийматлари бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш бўйича тегишли нормалар, жиҳозлардан техник фойдаланиш қоидалари ёки лойиҳалаштириш учун топшириқлар билан белгиланади. 391. Кузатувлар натижалари бўйича: техник ҳисоблар; ўлчамлар журналлари, ҳисоблар ва аниқлик баҳоланган ҳолда тенглаштиришлар ведомостлари; деформацион маркалар, бошланғич реперлар, планли белгиларнинг жойлашув плани; рақамли қийматлар ҳисоблари ва деформациялар йўналишларини ҳисоблаш ведомостлари; деформациялар жадваллари; текис чўкиндилар изолинияларининг плани. 59 392. Объектлар деформацияларининг кузатувлари, деформацияларнинг абсолют қийматларига қараб кузатувлар частотасини тузатган ҳолда бир йилда камида икки марта бажарилади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling