Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


Маркшейдерлик ишларини амалга ошириш бўйича


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

 
Маркшейдерлик ишларини амалга ошириш бўйича
ЙЎРИҚНОМА 
Мазкур Йўриқнома “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75-сонли “Ўзбекистон 
Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш 
тўғрисидаги”, қарорига ва (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2011 йил, 19-сон, 191-модда), ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2018 йил 16 июлдаги 538-сонли “Ўз кучини йўқотаётган, умуммажбурий идоравий 
ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнитайёрлаш бўйича 
чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ фойдали 
қазилмалар конларига очиқ ва ер ости усулларида ишлов беришда, кончилик 
корхоналарини қуришда, ер остидан фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ 
бўлмаган мақсадларда фойдаланиш, тоғ жинслари ва ер юзасининг силжиши устидан 
кузатувлар олиб борилганда маркшейдерлик ишларига, шунингдек кон-графика 
ҳужжатларига бўлган талабларни белгилаб беради. 
I. Умумий қоидалар 
§ - 1. Асосий атамалар ва таърифлар
1. Маркшейдерлик ишлари – ўз ичига борлиқ ўлчовларни, кейинги геометрик 
тузилишлар, борлиқда ва кон-график ҳужжатларда ер қаъри участкалари тузилмавий 
элементлари параметрлари ва чегараларини аниқ тасвирланган ҳисоб-китобларни, ер 
ости иншоотларини, кон лаҳимлари ва технологик комплексларни, ер юзаси 
объектларини, кон қазилмаларининг таъсир кўрсатиш зоналарини, шунингдек қазиб 
олинган фойдали қазилма, кон ишлари ҳажмлари, фойдали қазилмаларнинг йўқолиши ва 
сифатсизланишини, заҳиралар ҳаракатларининг ҳисобини ва назоратини; ер ости 
комплекслари геометрик юзаларининг назоратини; кон қазилмаларининг лойиҳа 
ҳужжатларига мослигини баҳолашни, тоғ жинслари ва ер юзаси деформацияларини 
кузатишни; бинолар, иншоотлар ва табиий объектларни ер қаъридан фойдаланиш билан 
боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш чораларини белгилаб 
олишни, уларнинг амалга оширилишини назорат қилишни ўз ичига олган, ер қаъридан 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолият туридир. 
Маркшейдерлик 
хизмати –ташкилотнинг тузилмавий бўлими ва (ёки) 
ташкилотнинг раҳбарига бўйсунувчи, бош маркшейдер бошчилигидаги доимий равишда 
маркшейдерлик ишларини амалга оширувчи мутахассислар бирлашмаси 



Маркшейдерлик съёмка-кон-графикаси ҳужжатларини тузиш, қазиб олиш ҳажмини 
ва фойдали қазилмаларнинг нобудгарчилиги ҳисоблаш учун, кон чегараларини ва ер 
юзаси тўғри бурчакли координатларнинг аниқ геологик ўзгаришларни аниқлаш бўйича 
ва ер қаъри участкалари, кон лаҳимлари ва ер ости иншоотларининг катта ҳажмдаги 
контурлари меъёридаги комплекс ишлар. 
Маркшейдерлик тармоқлари–берилган аниқликда маркшейдерлик ишларини 
бажаришни таъминловчи, ер юзасига ва кон лаҳимларида маркшейдерлик белгилари 
билан маҳкамланган пунктлар тизимлари. 
Маркшейдерлик белгилари–маркшейдерлик тармоқлар пунктларини аниқ ва узоқ 
муддатга маҳкамлаш (доимий маркшейдерлик белгилари) ва (ёки) кон лаҳимлари ўтиш 
вақтида йўналишни вақтинчалик қайд қилиш (вақтинчалик маркшейдерлик белгилари) 
конструкциялари. 
Программалашган маҳсулот–маркшейдерлик ҳисобларнинг барча турдаги
алгоритмларидан иборат ва зарур аниқлик билан ҳал қилинишини таъминловчи, 
программа тилида ёзилган дастурлар. 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling