Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


II. Ер юзасидаги маркшейдерлик ишлари


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

 
II. Ер юзасидаги маркшейдерлик ишлари 
20. Ташкилот ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ҳудудида геодезия 
тармоғига тўлдирма сифатида маркшейдерлик таянч тармоғини барпо этади.
21. Маркшейдерлик таянч тармоқлари йўлдош аппаратуралардан фойдаланган 
ҳолда барпо этилиши мумкин. 
22. Геодезик тармоқларнинг асосий тавсифларига (ёки уларнинг фрагментларига) 
қуйидагилар киради:
- қабул қилинган координат системасида, тармоқ пунктларининг координат 
қиймати; 
- пунктлар зичланиши (ёки бир-бирига яқин тармоқ пунктлари орасидаги 
масофа); 
- пунктларнинг ўзаро жойлашувининг режадаги ва баландлиги бўйича ўртача 
квадратик нуқсони; 
- чиқиш пунктларига нисбатан пунктлар координатларини аниқлашда ўртача 
квадратик нуқсон. 
23. Давлат геодезик тармоқларининг пунктлар жойлашуви қуйидаги тавсифлар 
билан ифодаланиши мумкин:
- фазовий тўғри бурчакли координатлар билан


;+ 
- геодезик (эллипсоидга ўхшаш) координатлар билан–кенглиги
, узунлиги

баландлиги 


ясси 
тўғри 
бурчакли 
координатлар ва , 
Гаусса-Крюгера 
проекциясидаҳисобловчи, баландлик системасида қабул қилинган нормал баландлик 
билан. 
Изоҳ: 
Махсус 
белгиланган 
геодезик 
тармоқ 
тузилишида,зичланишга 
эллипсоиднинг бошқа проекцияларини қўллашга рухсат этилади 
24. Координат тармоғига бўлган умумий талаблар - ГОСТ 52572-2006 бўйича. 



25. Фундаментал астрономия-геодезик тармоқ,доимий амал қилувчи ва геодезик 
пунктларни даврий равишда аниқловчи, координатнинг геоцентрик тармоғини қўллаб-
қувватловчи ва аниқловчи ўлчамларни ўз ичига олиши керак. Ўзаро боғлиқ(ФАГТ) 
пунктлари орасидаги масофа 650 дан 1000 км гача бўлиши лозим.
Координатларнинг геоцентрик тизимлари (ФАГТ) пунктлари фазовий жойлашуви 
билан ўртача квадратик нуқсони, Ер массаси марказига нисбатан 10 смдан кўп 
бўлмаслиги керак, (ФАГС) пунктлари ўзаро жойлашувига нисбатан эса – режа бўйича 2 
см кўп бўлмаслиги ва давомийлиги билан уларнинг ўзгариш тезлигини ҳисобга олган 
ҳолда баландлиги бўйича 3 см дан кўп бўлмаслиги керак.
26. Юқори аниқликдаги геодезик тармоқ, фазовий геодезик тузилмали (ФАГТ) 
пунктларига таянувчи бири-бошқасидан (150-300) км узоқликдаги пунктлар тармоғига 
эга. 
(ВГС) пунктларининг ўзаро жойлашувидаги ўртача квадратик нуқсонлар ҳар бир 
режали координатдан (3+5·10) мм (пунктлар орасидаги масофа мм да бўлганида) ва 
баландлиги бўйича (5+7·10) мм дан ошмаслиги керак. 
27. 1 класс йўлдош геодезик тармоғи, (ФАГТ) ва (ВГС) пунктларига таянувчива 
биринчи навбатда истеъмолчилар томонидан самарали фойдаланиш учун йўлдош 
аниқлагичларнинг барча имкониятлари етарли ҳудудларида зичланиш пунктлари 
тизимидан иборат фазовий геодезик тузилмага эга бўлганда қуйидагилар назарда 
тутилади.
Ўзаро боғлиқ пунктлар орасидаги масофа қуйидача бўлиши лозим: 
- шаҳар территориялари ва саноат майдонлари учун (5-6) км; 
- интенсив хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи туманлар, ҳамда сейсмик 
фаоллиги 7 ва ундан ортиқ балли бўлган ҳудудларда
(10-20) км; 
- тармоқнинг ўртача зичланишида (25-35) км; 
- сейсмик фаоллардан ташқари, ноообод туманларда (40-50) км. 
Бир-бирига боғлик ҳолатда ўртача квадратик нуқсони қуйидагича бўлиши керак: 
- режали координатда ҳар бири бўйича (3+1·10) мм; 
- баландлиги бўйича (5+2·10) мм. 
Энг яқин (ВГС) ва (ФАГТ) пунктларига нисбатан СГС-1 пунктлари жойлашувини 
аниқлаш ўртача квадрат нуқсони қуйидагича бўлиши лозим: 
- сейсмик фаоллиги 7 ва ундан ортиқ балл бўлган туманларда 2 см дан кўп 
бўлмаган;
- мамлакатнинг бошқа регионларида 3 см дан кўп бўлмаган. 
28. Давлат геодезик тармоқнинг зичланиш, жойлашуви анъанавий услуб 
(триангуляции, полигонометрия, трилатерация) каби, жойлашуви режада 4 смдан ва 
баландлиги 8 см дан кўп бўлмаганўртача квадрат нуқсонли геодезиянинг космик 
нисбий услубибилан геодезик пунктларни ўз ичига олади. Давлат геодезик тармоқлар 
зичланиш пунктлари орасидаги масофа ишлар технологиясига боғлиқ равишда 
меъёрий ҳужжатларда белгиланади. 
29. Давлат геодезик тармоғи зичланишзичлиги, замонавий ва аэросъёмка 
технологиясини қўллаган ҳолда, картограмма тузиш, хариталарни янгилаш ва жами 
шаҳарлар учун 1:500 гача ва бошқа ҳудудлар учун 1:200 гача бўлган масштабли 
қаторлар масаласини ҳал қилинишини таъминлайди. 



30.Махсус белгиланган геодезик тармоқ, аниқ илмий техник ва ишлаб чиқариш 
вазифаларини ҳал қилиш учун зарур даражада, зичлик ва аниқ геодезик асосни 
таъминлайди. 
31.Геодезик 
тармоқлар 
тавсифларининг 
табиий 
иқлимшароитлардаги 
сақланувчанлиги, норматив-техник ҳужжатлар, шунингдек, геодезик пунктларни 
муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлар 
майдонларининг физик-географик шароитларига қараб белгиланадиган талаблар, 
даврий ва узлуксиз такрорий ўлчамлари ва геодезик марказларнинг барқарорлигини 
таъминлайди. 
32. Геодезик тармоқларни ташкил қилишнинг ишлаб чиқариш цикли, 
ишларнинг қуйидаги асосий босқичини ўз ичига олади:
- объект ҳудудидаги келгуси ишларнинг дастлабки картограф-геодезик 
материалларини йиғиш; 
- лойиҳа олди кўрик; 
- лойиҳалаш; 
- геодезик ишлари олиб бориш учун жойни олдиндан текшириб билиш;
- геодезик пунктларни мустаҳкамлаш; 
- ўлчаш ишларини бажариш; 
- математик ҳисоблаш (дастлабки ва охирги); 
- ишларни қабул қилиш ва назорат; 
- каталог ва техник ҳисоботларни тузиш. 
33. Сана, тармоқлар пунктларининг жойлашган ери, қўлланувчи аппаратлар 
таркиби ва пунктлардаги кузатиш дастурлари, буюртмачининг талабларига ва амалдаги 
норматив ҳужжатларга мувофиқ, тармоқларнинг аниқ турларини ташкил қилиш бўйича 
техник лойиҳаларда белгиланади. 
34. Геодезик тармоқларни лойиҳалаштириш, ишлар майдонларини картограф-
геодезик ўрганиш ҳақидаги материаллари, дастлабки геодезик пунктлар марказлари ва 
илгари ташкил қилинган пунктлар ҳолатлари ҳақидаги, жойнинг геологик ва 
геоморфологик хусусиятлари ҳақидаги маълумотлари асосида амалга оширилади.
Геодезик тармоқларни лойиҳалаштириш натижасида, геодезик пунктларни 
мустаҳкамлаш учун марказлар турларини белгилаб, лойиҳалаштирилувчи тармоқ 
схемаларини танлаш ва геодезик тармоқ тузилишининг усули билан боғлиқ вазифалар 
ҳал қилинади.
35. Рекогносцировка жараёнида қуйидаги вазифаларнинг ечими таъминланади: 
- тармоқ лойиҳасини аниқлаш; 
- тармоқ пунктларини жойлаштириш учун жойни тўғританланганлигини 
тасдиқлаш (визир нурларининг ва йўлдош сигналларининг ўтишига халал бермасликни 
ҳисобга олган ҳолда); 
- марказлар турлари лойиҳасидаги танланган жойлар эҳтимоллигини баҳолаш.
36. Геодезик тармоқлар пунктлари, турлари тупроқларнинг музлаш чуқурлиги ва 
муздан кўчиши, ишлар майдонларининг физик-географик шароитларига боғлиқ ҳолда 
белгиланувчи марказлар билан мустаҳкамланади. Марказларни ўрнатиш геодезик 
тармоқлар пунктларини мустаҳкамлаш бўйича қоидалар ва норматив-техник 
ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.



Юқори аниқликдаги геодезик тармоқларни ташкил қилишда, норматив-техник 
ҳужжатларга мувофиқ мажбурий марказлаштириш қурилмасини қўллаш тавсия 
қилинади.
Геодезик пунктлар марказларининг сақланувчанлигини таъминлаш мақсадида,
ва тиклаш зарурияти туғилганда, йўриқнома ва норматив-техник ҳужжатларга 
мувофиқ улар даврий кўрикдан ўтказилиши керак. 
37. Геодезик ишларни метрологик таъминлаш, ўлчов бирлигини таъминлаш 
давлат системаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Геодезик тармоқларни ташкил қилиш бўйича ишларни олиб боришда, 
O’z DSt 8.003:2005 
меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ , аттестациядан ўтган ўлчаш 
услубиёти, ва текширувдан ўтган ўлчаш асбобларини қўллаш талаб этилади.
38. Геодезик тармоқларни тузиш билан боғлиқ ишларни қабул қилиш ва назорати, 
геодезик ишларнинг аниқ турлари бўйича норматив ҳужжатларга ва норматив-техник 
ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши керак. 
39. Геодезик тармоқларда ўлчовларни математик ҳисоблаш, материаллар 
тўпланишигақараб, босқичма-босқич бажарилади.
Геодезик тармоқларни тузиш ва модернизация қилишда бажариладиган геодезик 
ўлчовларни математик ҳисоблаш, майдон ҳисобини, дастлабки ҳисоб-китобни ва 
тармоқлар тенглашувлигини ўз ичига олади. 
40. ФАГТ пунктларидаги ўлчов натижаларини унинг тузилиш дастурига 
мувофиқҳисоблаш керак. ВГС, СГС-1 ўлчов натижаларини ҳисоблаш, шунингдек 
ФАГТ, ВГС, СГС-1 биргаликдаги ҳисоби ва махсус геодезик тармоқлар тартиби 
тармоқларни ташкил қилиш бўйича техник лойиҳаларда ва (ёки) геодезик 
тармоқларнинг аниқ турларига (аниқлик класслари) техник шартлар билан 
белгиланган.
41. Геодезик тармоқлар тенглашуви, координатлар каталогларини, геодезик 
пунктлар баландлиги ва техник ҳисоботларни тузиш билан тугатилиши керак. Объект 
ишларида тармоқлар тенглашувида координатлар каталоги ва техник ҳисоботлар ҳар 
бир иш бўйича алоҳида тузилади. 
42. ФАГТ, ВГС, СГС-1 пунктлари фазовий координатлар тенглашуви, уларнинг 
ўлчов тезлиги ва аниқлик тавсифи координатлар геоцентрик тизимидаги тарқатувчи 
машиналарда махсус каталогларда даврини кўрсатилган ҳолда сақланиши зарур.
Давлат вақт ва частота хизматининг (ДВЧХ) Ер айланиш параметрларини 
кузатиш пунктлари билан биргаликдаги ФАГТ пунктларининг фазовий тўғри бурчакли 
координатлар каталоги, ҳар йили даври кўрсатилган махсус (ДВЧХ) бюллетенларида 
нашр қилинади.
43. Мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ўлчовлар натижаси ва тармоқлар 
тенглиги, геодезик пунктлар координатлари ва давлат геодезик тармоқлар 
элементларининг бошқа миқдорий тавсифлари, ижро хокимияти қошида, геодезия ва 
картография соҳасидаги геодезик маълумотлар банкида сақланиши керак. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ўхшаш маълумотларни, минтақавий 
геодезик маълумотлар банкида, ҳамда ҳудудий давлат геодезик назорат органларида 
сақланади. 



44. Минтақавий геодезик маълумотлар банкининг тузилмавий ва дастурий 
таъминоти ишлаб чиқишда, ижро хокимияти қошида, геодезия ва картография 
соҳасидаги геодезик маълумотлар банки билан бир хил ва боғлиқ бўлиши талаб 
қилинади. 
45. Махсус геодезик тармоқлардаги ўлчовлар натижалари, сақлаш учун архив ва 
маълумотлар банкларига, ҳамда давлат геодезик назорат вазифаси юклатилган ҳудудий 
органларга юборилиши керак. 
46. Майдон геодезик ишларини бажаришда геодезик тармоқларни ташкил қилиш 
учун, хавфсиз меҳнат тизими стандартлари билан белгиланган, ишларнинг хавфсизлик 
талаблари ва тапограф-геодезик ва картографик ишларида хавфсизлик қоидалари 
қўлланилади.
47. Ер юзасидаги маркшейдерлик таянч тармоқлари замонавий, юқори нуқтали ва 
кўпчастотали глобал навигацияли йўлдош тармоқ билан (ГНСС ва GPC технология)
4 туркумли, 1-ва 2-разрядли триангуляция, трилатерация, полигонометрик услубларни 
ҳисобга олган ҳолда, III ва IV туркумли нивелирлаш билан белгиланган талабларга 
биноан барпо этилади. 
48. 4 туркумли, 1ва 2-разрядли триангуляция тармоқларининг тавсифи мазкур 
Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган. 
49. 4 туркумли, 1ва 2-разрядли полигонометрия тармоқларининг тавсифи мазкур 
Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган. 
50. Замонавий ГНСС ва GPC технологиялар, электрон тахеометрлар ва рақамли 
нивелирлашдан фойдаланилган ҳолда 4 туркумли, 1 ва 2-разрядли полигонометрия 
тармоқларининг тавсифи мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган. 
51. III ва IV туркумли нивелирлаш тармоқларини олий туркумли полигонлар ичига 
алоҳида линиялар билан ёки узелли пунктли линиялар тизимлари кўринишида 
ётқизилади.
III туркумли полигонларнинг рухсат этилган периметрлари 150 км ташкил этади. 
III туркумли нивелирлаш бевосита ва тескари йўналишларда бажарилади
полигонлардаги ва линиялар бўйлаб номувофиқликлар 10
ортиқ бўлмаслигига йўл 
қўйилади, мм,бундаL – юриш узунлиги, км. 
IV туркумли нивелирлаш бир йўналишда бажарилади; полигонлардаги ва линиялар 
бўйлаб номувофиқликлар 20
ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади, мм, бунда L – юриш 
узунлиги, км. IV туркумли нивелирлаш линияларининг узунлиги 50 км ортиқ 
бўлмаслигига йўл қўйилади. 
52. Маркшейдерлик таянч тармоғини қуриш учун бошланғич пунктлар сифатида 
давлат геодезия тармоғи ва зичлаштириш геодезия тармоқлари хизмат қилади. 
53. Шаҳарлар (шаҳарчалар) ҳудудларида ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-
хўжалик фаолияти ҳудудидаги жорий ўзгаришларнинг топографик съёмкалари учун 
барча туркумдаги ва разряддаги планли маркшейдерлик таянч тармоғининг, шу 
жумладан қурилган қисмдаги саноат майдонларининг зичлиги 1 км
2
га тўрттадан кам 
бўлмаган пунктларни, қурилмаган қисмда эса – 1 км
2
га биттадан кам бўлмаган пункт 
қабул қилинади. 
Маркшейдерлик таянч тармоғининг баландлик зичлиги: 1:5000 масштабда съёмка 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling