Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

L
L



қилинганда–10-15км.га биттадан кам бўлмаган репер; 1:2000 ва қурилмаган ҳудудлардан 
йирикроқ масштабда съёмка қилинганда –5-7 км

га биттадан кам бўлмаган репер қабул 
қилинади. 
54. Карьерлардаги маркшейдерлик таянч тармоғи пунктларининг зарур сони кон 
ишларини ривожлантириш истиқболлари, ўлчамлари, карьернинг чуқурлиги, съёмка
тармоғини ривожлантириш учун пунктлардан фойдаланиш имконияти ва кесимини 
ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 
55. Сочма конларни очиқ усулда қазиб олишни таъминлаш учун маркшейдерлик 
таянч тармоқлари, одатда, 1:2000 масштабдаги ер юзасининг съёмкасига қўйиладиган 
талаблардан келиб чиққан ҳолда, батафсил қидирув даврида барпо этилади. 
Маркшейдерлик таянч тармоғи 4-туркумли полигонометрия ва 1- ва 2-разрядли 
триангуляция кўринишида барпо этилади. Учбурчаклар томонлари ва сочма бўйлаб 
жойлашган полигонометрик юришларнинг узунликлари 1,5-2,0 км тенг қилиб қабул 
қилинади. Конга бевосита яқинликда жойлашган маркшейдерлик таянч тармоғининг 
баландлиги, одатда, IV туркумдан паст бўлмаган аниқликдаги нивелирлаш билан 
аниқланади. 
56. 
Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари мўлжалини олиш ва 
марказлаштириш учун бошланғич пунктлар сифатида 1-разрядли триангуляция 
(полигонометрия) пунктлардан ёки аниқлиги анча юқори туркумли тармоқлардан 
фойдаланилади. Юзадаги маркшейдерлик таянч тармоқларининг пунктлари шахта 
стволларининг оғзидан 300 м узоқликда жойлаштирилади. Яқинлашиш пункти ва унга 
чегарадош бўлган иккитада кам бўлмаган маркшейдерлик таянч тармоғининг пунктлари 
доимий реперлар (марказлар) билан маҳкамланади. 
Марказ, одатда 25-30 мм диаметрли ва 200 дан 700 мм.гача узунликдаги, 
ўтмасланган ёки пастки томони илгак кўринишида қайтирилган, бетонланган темир 
штир билан намоён бўлади. Штирнинг узунлиги жинсларнинг барқарорлигига, музлаш 
чуқурлигига қараб танланади. Штирнинг учида тирқиш очилиб, пункт марказини 
қотириб қўядиган керн ёки тожсимон тишча киритилади. Мис сим билан керннинг 
чокини босиб чиқишга йўл қўйилади. 
Саноат майдончасига учтадан кам бўлмаган реперлар қўйилади; бундан ташқари, 
шахтаусти биносида, бевосита стволнинг оғзига иккита деворли репер қўйилади. 
Реперларнинг баландлиги IV туркумдан паст бўлмаган аниқликдаги нивелирлаш 
билан аниқланади. 
57. Ер юзасининг деформацияси, карьер бортларининг барқарорлиги, усти очиқ 
жинслар чиқиндихоналари, ағдарма дамбалари, шунингдек гидроағдармалар, шлам ва 
чиқиндихоналар (бундан буён – суюқ саноат чиқиндиларининг тўлдиргичлари) 
кузатилганда кузатув станциялари профилли линияларининг таянч реперларини аниқлаш 
учун бошланғич сифатида фойдаланиладиган маркшейдерлик таянч тармоғи пунктлари, 
кузатувлар ўтказиш даврида уларнинг барқарорлиги таъминланадиган жойларда 
жойлаштирилади. 
58. Маркшейдерлик таянч тармоғи пунктлари махсус реперлар (марказлар) билан 
маҳкамланади. 
Маркшейдерлик таянч тармоғи пунктлари бегона ташкилотлар томонидан 
қурилганда (реконструкция қилинганда), реперларни (марказларни) ўрнатиш жойи 


10 
ташкилот-буюртмачининг бош маркшейдери билан келишилади. 
Ташкилотнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти юритиладиган ҳудудида 
жойлашган таянч тармоғи пунктларининг сақланиб қолиши устидан кузатиб бориш учун 
белгиланган тартибда ушбу ташкилотга топширилади. 
59. Ташкилот ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини юритадиган ҳудудида 
ер юзаси планларини съёмка қилиш, жойни рекогносцировкалаш ва янгилаш (тўлдириш) 
ишларибажарилганда, маркшейдерлик хизматлари 1:5000, 1:2000, 1:1000 и 1:500 
масштаблардаги съёмка бўйича белгиланган талабларга асосланади. 
60. Кончилик ишлаб чиқаришини лойиҳалаштириш учун, ер юзасини съёмка 
қилиш бўйича қуйидаги масштаблар белгиланган: 
1:5000 рельефнинг кесими билан 1,0 ёки 2,0 м оралаб – кончилик ва қайта ишлаш 
ишлаб чиқаришлари лойиҳаларини тузиш учун; 
1:2000 рельефнинг кесими билан 0,5 ёки 1,0 м оралаб (тоғ ва тоғолди рельефларда 
2,0 м кейин) – ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ҳудудида батафсил 
жойлаштириш ва қурилишлар лойиҳаларини тузиш учун; линиявий иншоотлар 
лойиҳаларини тузиш учун; 
1:1000 рельефнинг кесими билан 00,5 ёки 1,0 м – кончилик ва қайта ишлаш ишлаб 
чиқаришлари ҳудудининг қурилиш объектлари ва вертикал жойлаштириш бўйича ишчи 
чизмаларни тузиш учун. 
61. Кончилик ишлаш ишлаб чиқаришларининг қурилиши (реконструкцияланиши) 
тугагандан сўнг ижро съёмкалари ва фойдали қазилмалар конларини қазиб олишни 
таъминлаш учун съёмкалар қуйидаги масштабларда бажарилади: 
1:5000 рельефнинг кесими билан 1,0 или 2,0 м оралаб – текислик ёки дўнглик 
рельефли жойнинг қурилишлар олиб борилмаган ҳудудларида жойлашган, чўзиқлиги 
бўйича 2 км ортиқ ўлчамдаги шахта (карьер) майдонига эга бўлган шахта (карьер) 
майдонига эга бўлган ташкилотлар учун, кон қазилмаларининг зарарли таъсиридан 
муҳофаза қилиниши лозим бўлган объектлар бўлмаганда; 
1:2000 рельефнинг кесими билан 0,5 ёки 1,0 м оралаб (тоғ ва тоғолди рельефда 2.0 
м кейин) – чўзиқлиги бўйича 2 км.гача шахта (карьер) майдонига эга бўлган кончилик 
ишлаб чиқаришлари учун; ишлаб чиқариш-хўжалик Фаолияти ҳудудидаги қурилмаган 
қисми ёки контурлар билан тўйинтирилган қурилмаган ҳудудда; кон қазилмаларининг 
зарарли таъсиридан муҳофаза қилиниши лозим бўлган объектлар мавжуд бўлганда; 
1:1000 рельефнинг кесими билан 0,5 м оралаб (чўзиқлиги бўйича ушлаб 
турилмаган элементли ва фойдали қазилмалар таркиби бир маромда тақсимланмайдиган, 
мураккаб геологик тузилишга эга конларни қазиш бўйича кончилик ишлаб чиқаришлари 
учун; кончилик корхоналарининг саноат майдонлари ва темир йўл станциялари учун). 
Ер ости коммуникацияларининг тармоғи зич бўлса, саноат майдонларининг 
съёмкаси 1:500 масштабда амалга оширилади. 
62. 1:5000-1:500 масштабли топографик планларда тупроқнинг ўпирилиши, 
воронкалар, жинслар ағдармалари, кон қазилмаларининг этаклари, шу жумладан 
геологик-қидирув қудуқлари, йирик тектоник бузилишлар, тоғ жинслари ва фойдали 
қазилмалар жисмларининг ер юзасига чиқиши каби кон қазилмаларининг жойдаги кон 
қазиш билан боғлиқ бўлган барча нарсалари, вазияти, рельефи ва объектлари шартли 
белгилар билан акс эттирилиши лозим. 


11 
63. 1:5000, 1:2000, 1:1000, 1:500 масштабли топографик планлар топографик 
съёмкаси натижасида барпо этилади ёки йирикроқ масштабдаги (1:500 масштабдан 
ташқари) топографик съёмка материаллари бўйича тузилади. Съёмка қилишнинг асосий 
аэрофототопографик услублари: стереотопографик ва комбинацияланган; тоғли (кўпроқ 
очиқ) жойларда ер усти фототопографик усулда съёмка қилиш қўлланилади. Унчалик 
катта бўлмаган участкалар планларини олиш учун мензул, тахеометрик ёки теодолит 
съёмкалар қўлланилади. 
64. Планларнинг майдонлар бўйича асл нусхалари (электрон нусхалари) 1:5000, 
1:2000, 1:1000 ва 1:500 масштабли топографик планлар учун белгиланган шартли 
белгилар қўлланилиб тузилади. Топографик планларда кон қазилмаларининг этаклари 
кончилик графика ҳужжатлари учун шартли белгилар билан киритилади. 
65. Планларни янгилаш уларнинг мазмунини вазиятнинг ва жой рельефининг 
замонавий ҳолатига мослаштириш мақсадида 5 йилда камида бир марта бажарилади. 
66. Қурилиш олиб бориладиган ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик 
фаолияти ҳудудларидаги участкаларда, ер юзасининг планлари у тугатилгандан сўнг 
янгиланади. 
Планларга кончилик ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиниши лозим 
бўлган объектлар, янги қурилган объектлар, ўпирилган жойлар, воронкалар ва йирик 
дарзлар, шунингдек жойнинг ишлов берилаётган участкалари киритилади. 
67. Планларни янгилаш жорий ўзгаришлар съёмкалари, ижровий съёмкалар 
материаллари, дала қидируви материаллари, аэрофотосъёмкалар материаллари, 
шунингдек топографик съёмка бўйича ер усти услублари усуллари билан майдонда 
тузатишлар билан биргаликда амалга оширилади. 
68. Хўжалик фаолияти натижасида ер юзасининг рельефи ва вазияти сезиларли 
даражада ўзгарган ва план асл нусхасини техник сабабларга кўра ёки иқтисодий 
номувофиқлиги сабабли янгилашнинг иложи бўлмаган участкаларда, ер юзасини съёмка 
қилиш янгидан бажарилади. 
69. Ер юзасининг жорий ўзгаришларини съёмка қилиш зарур ҳолларда, топографик 
планлардаги ўзгарган вазият ва рельеф акс эттирилган ҳолда бажарилади. 
70. Жойлаш ишлари бошлангунга қадар, очиқ омборларда майдонни планлаш ва 
уни рельефининг кесими 0,25-0,5 м оралиғида бўлган 1:1000 майда бўлмаган 
масштабдаги топографик съёмка бажарилади. Майдон съёмка қилинганда съёмка 
нуқталари уларнинг узоқ вақт сақланишини ҳисобга олган ҳолда бирлаштирилади. 
Ёпиқ омборларда ўлчаш ишларини қулай ва хавфсиз тарзда бажариш мумкин 
бўлган жойлар жиҳозланади. Омборнинг деворлари ва бошқа конструктив 
элементларига фойдали қазилма ҳажмини аниқлаш учун бўлишлар киритилади. 
71. Омборлардаги фойдали қазилмалар ағдармалари шаклининг мураккаблигига 
қараб, уларнинг ҳажмлари рулетка ёрдамида ўлчаниб ёки асбобли съёмка натижалари 
бўйича аниқланади. Рулетка ёрдамида ўлчаш орқали таққосланма тўғри геометрик, 
вазифан, конуссимон, учбурчак ёки трапеция кўринишидаги кесимли пирамидасимон 
призматик шаклдаги ағдармаларнинг ҳажмлари аниқланади. Ағдармаларнинг хомаки 
планлари, баландлиги, узунлиги, кенглиги ва бошқа ўлчамлари кўрсатилган ҳолда 
ўлчамлар журналига киритилади. Ағдармалар ҳажмлари геометрик тўғри жисмлар 
ҳажмларининг формуласи бўйича ҳисобланади. 


12 
Мураккаб юзали ағдармалар ҳажмларини аниқлаш учун съёмка ишлари 
тахеометрик, мензул, фотограмметрик усуллар ёки параллел профилли линиялар 
усуллари билан бажарилади. 
72. Ағдармалар тахеометрик ёки мензул усулда съёмка қилинганда съёмка 
тармоғини қутбли усул бўйича алоҳида нуқталарни аниқлаш орқали зичлаштиришга йўл 
қўйилади. Асбобдан зичлаштириш нуқтасигача бўлган масофа сифатида 100 м ортиқ 
бўлмаган масофа қабул қилинади. Горизонтал бурчаклар горизонтни туташтириб бир 
усулда ўлчанади. 
Ағдармалар съёмка қилинганда рельефнинг ўзига хос нуқталари танлаб олинади. 
Пикетларгача бўлган ва улар ўртасидаги масофа, одатда 100000 м
3
ҳажмли ағдармаларда 
тегишлинча 60 ва 10 м ошмайди, ағдармаларнинг ҳажмлари юқори бўлганда 100 ва 15 м 
ошмайди. 
Зичлаштириш нуқталаригача ва пикетларгача бўлган масофаларда кўрсатиб 
ўтилган чекланишлар электрон-оптик тахеометр билан бажариладиган съёмкага тадбиқ 
этилмайди. Ағдармалар планлари 1:1000 ёки 1:500 масштабда тузилмайди. Ағдарма 
юзаси рельефининг кесими 0,5 м оралаб рақамли белгилар ёки горизонталлар билан 
съёмка қилинади. 
Чўзилган шаклдаги ағдармаларни съёмка қилиш учун параллел профилли линиялар 
усули қўлланилади. Ҳар бир профилни съёмка қилиш, одатда тахеометрик усул билан 
бажарилади. 
Съёмка маълумотлари бўйича ағдармаларнинг ҳажмлари вертикал ёки горизонтал 
кесимлар усуллари ёки натижанинг зарур аниқлигини таъминлайдиган бошқа усуллар 
билан ҳисобланади. 
73. Ағдарманинг назоратли съёмкаси бажарилганда, ҳажмни асосий ва назоратли 
аниқлаш ўртасидаги рухсат этилган тафовут мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига 
мувофиқ амалга оширилади. 
Ағдарма ҳажмининг иккита эркин аниқланишларининг йўл қўйиладиган 
айирмасида, ҳисоб учун унинг ўртача қиймати қабул қилинади. 
74. Кон қазилмалари туфайли бузилган ерлар рекультивация қилинганда, 
маркшейдерлик ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
рекультивацининг кон-техник босқичини лойиҳалаш учун зарур бўлган график 
ҳужжатларни тайёрлаш; 
рекультивация бўйича кон-техник ишларнинг маркшейдерлик таъминоти; 
рекультивация қилинган ҳудудларнинг ижро съёмкаси. 
75. Ер юзасининг топографик планлари, кон қазилмалари ва очиқ жинслар 
ағдармаларининг мазкур Йўриқнома билан белгиланган масштаблардаги планларининг 
нусхалари рекультивация қилиш бўйича кон-техник ишларни лойиҳалаштириш учун 
хизмат қилади. Ушбу планларнинг мазмуни рекультивациялаш кон-техник босқичининг 
бошланишидаги кон қазилмалари ва ағдармаларининг ҳолатига мослаштирилади. 
Қишлоқ хўжалиги ёки қурилиш мақсадларида рекультивация қилинадиган 
чўкмалар мульдаларининг
рельефи, бошланғич планларда 0,5 ёки 1,0 м кесимли 
баландликдаги горизонталлар билан съёмка қилинади. 
76. Кўчирилган тоғ жинслари ва тупроқ ҳажмларини съёмка қилиш ва ҳисоблаш 
усуллари, кон ишлари техноген рельефи ва технологиясининг шаклига қараб 


13 
белгиланади. Рекультивация қилинган участкаларнинг ижро съёмкаси қуйидаги 
масштабларда бажарилади: 
0,5 ёки 1,0 м оралаб горизонталлар бўйича рельеф кесимининг баландлиги билан 
1:1000 ёки 1:2000–қишлоқ хўжалик, рекреацион ва қурилиш мақсадларидаги 
рекультивацияларда; 
1,0 ёки 2,0 м кейин горизонталлар бўйича рельеф кесимининг баландлиги билан 
1:5000 – бошқа мақсадли рекультивацияда. 
Ижро съёмкаси бўйича тузилган планларнинг нусхалари, далолатнома бўйича 
рекультивация қилинган ерларни қабул қилиб олувчи ташкилотга берилади. 
77. Суюқ саноат чиқиндилари тўплагичлари қурилганда ва улардан фойдаланганда 
маркшейдерлик ишлари қуйидагиларниўз ичига олади: 
марза дамбалари, пульпа ўтказгичлар, сув тўплаш зовурлари ва бошқа 
иншоотларнинг лойиҳавий ҳолатини натурага кўчиришни; 
тўсиб турувчи иншоотларнинг лойиҳавий параметрларига риоя қилинишини; 
тўсиб турувчи иншоотлар, ағдармаларнинг ва тиндиргич-ҳовузлардаги сувни 
қирқиб ташлаш даражасини тўлдириб съёмкалашни; 
кузатув станциялари профилли линиялари таянч реперларининг планли ва 
баландлик боғланишининг назорат қилинишини. 
78. Марзалаш дамбалари (тўғонлар), пульпа ўтказгичлар, сув чиқариш зовурлари 
ўқлари, контурлари ва бошқа иншоотларнинг лойиҳавий ҳолати, 2 м ортиқ бўлмаган 
чиқарилган нуқта ҳолатининг хатолигини таъминловчи усуллар билан таянч тармоғи 
пунктларидан натурага кўчирилади. 
Марзалаш дамбалари ва бошқа иншоотларнинг лойиҳавий ўлчамлари (асосининг 
кенглиги, дамба устини ва кенглигини белгилаш) бириктирилган нуқталардан ёки 
иншоотлар ўқларидан кўчирилади. 
79. Суюқ саноат чиқиндилари иншоотлари ва улардан фойдаланиш жараёнидаги 
тўлдирувчи съёмкаларнинг даврийлиги, лойиҳа ҳужжатлари билан, бироқ бир йилда бир 
мартадан кам бўлмаган ҳолда белгиланади. Съёмка қилиш ишлари 1:2000 ёки 1:5000 
масштабдаги очиқ жинсларнинг ташқи ағдармаларини съёмка қилиш учун белгиланган 
талабларга риоя қилинган ҳолда бажарилади. 
Қуйидагилар суюқ саноат чиқиндилари тўлдиргичларини съёмка қилиш 
объектлари саналади: марзалаш дамбалари (тўғонлар) контурлари, пульпа ўтказгичлар 
трассалари, сув чиқариш зовурлари ва бошқа гидротехник иншоотлар; тиндиргич-
ҳовузлардаги сувлар кесимининг чегаралари; ағдармаларга кириш йўллари, доимий 
электр узатиш линиялари, алоқа ва бошқа коммуникациялар. 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling