Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй
IV. Сочма конлар очиқ қазилмаларининг съёмкаси
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет
IV. Сочма конлар очиқ қазилмаларининг съёмкаси
146. Съёмка тармоғи 1:2000 масштабли карьерлар съёмкасининг асосланишига қўйиладиган талабларга биноан қурилади. 147. Съёмка тармоғи пунктлари кон бўйлаб унинг чегараси ортида жойлаштирилади. Пунктларнинг камида учдан бир қисми узоқ вақтга мўлжалланган марказлар билан маҳкамланади. Кон бўйлаб ҳар бир километрда 3-4 тадан кам бўлмаган пунктлар жойлаштирилади. Полигонни чўкдириб дренажли қазиш усулида, пунктлар тахеометрик съёмкага бўлган талабларни бажариш ҳисоби билан жойлаштирилади. 148. Жойнинг хусусиятига қараб, съёмка тармоқлари учбурчаклар, геодезик 24 кертиклар ва теодолит юришлар занжирлари кўринишида барпо этилади. Теодолит юришларнинг узунлиги 2 км ортиқ эмас, бошланғич пунктлардаги узелли нуқталарнинг олислиги – 1,5 км қабул қилинади. 149. Съёмка тармоғи пунктларининг баландликлари техник ёки тригонометрик нивелирлаш орқали аниқланади. 150. Ер юзасининг топографик съёмкаси рельефнинг 1 ёки 2 м оралаб кесишуви билан 1:2000 масштабли сочилманинг батафсил қидируви тугатилган вақтга келиб бажарилади. Сочилмаси оддий геологик тузилишга эга бўлган ва фойдали қазилмасининг таркиби узоқ сақланган, ер юзасининг рельефи силлиқ шаклда бўлган конларда, планларни кейинчалик 1:2000 масштабгача катталаштириб рельефи 1 ёки 2 м оралаб кесишган 1:5000 масштабдаги съёмкани бажаришга йўл қўйилади. 151. Кон лаҳимларининг съёмкаси 1:2000масштабда амалга оширилади. Агар бир ой аввал қазиб олинган сочилманинг майдони 3000 м 2 дан ошмаса, съёмка 1:2000 масштабдаги талабларга жавоб берадиган съёмка тармоғи пунктлари асосида 1:1000 масштабда бажарилади. 152. Қазиш усулига, кавалаб олинган бўшлиқнинг ўлчамлари ва шаклига қараб, кон лаҳимлари съёмкаси учун, қуйидаги усуллар қўлланилади: майдонни нивелирлаш, тахеометрик, ер усти стереофотограмметрик, профилли линиялар ва ультратовушли локациялар (кон лаҳимларининг узатма қисмлари). 153. Сочилмалар очиқ усулда қазиб олинганда қуйидагилар съёмка объектлари саналади: коннинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ҳудуди доирасидаги ер юзасининг рельефи ва вазияти; торфлар, галлар ва эфеллар ағдармалари; қирғоқлар ва тублик бьефи, рельефининг контурлари; очиқ сув оқимлари (драгали қазилмалар учун); қидирув лаҳимлари (шурфлар, қудуқлар ва ҳ.к.); траншеялар, зовурлар, котлованлар, дамбалар, тўғонлар, кўтармалар, дренаж лаҳимлар ва иншоотлар; камарлар ва траншеялар жўяклари; дастгоҳ ва чиқариб олинадиган қумлар устки қатламининг юзалари; геологик ва гидрогеологик вазият; тўкилмалар, қулашлар, ювилмаларва кўчкилар. 154. Сочилмани қазиш жараёнида, ҳисобот ойидан кейин ажратиб олинадиган кон массасининг ҳажмини аниқлаш мақсадида ҳар ойда қазиб олинадиган қисмнинг съёмкаси амалга оширилади. Бир ой аввал полигонда чиқариб олинган ҳажмларни аниқлаш учун рухсат этилган хатолик 6% ошмайди. Ағдармалар съёмкаси ҳар йили, заҳиралар ҳисоби бошланишига ва ҳар йилги кон ишларини ривожлантириш режалари тузилгандан, шунингдек унга ишлов бериб бўлингандан кейин амалга оширилади. 155. Майдонни нивелирлаш йўли билан съёмкалар, чиқариб олиш бўйича ўртача ойлик қуввати 1,5 м ошмайдиган қатламлар билан торфлар ёки қумлар чиқариб олинганда драга усулида қазиб олинадиган сочилмаларда торфларни олдиндан очиб, бульдозер-скреперли ва экскаваторли қазиш усулларида қўлланилади. 25 156. Ҳар бир полигон учун торфлар очилгунгача съёмка лойиҳаси (маркшейдерлик ишларини амалга ошириш лойиҳаси) тузилади, ва унга биноан тўғри бурчакли тўр чизиғининг асосий пунктлари координатлари ва баландлиги аниқланади. 157. Тўғри бурчакли тўр чизиқ сочилма бўйлаб, ушлаб турилган йўналишда эса – координатлар ўқлари бўйлаб йўналтирилади. 158. Тўғри бурчакли тўр чизиқ бўлинганда, асосий тўғри бурчакларнинг учлари шундай маҳкамланиши керакки, бунда полигонларни қазиб олиш охирига етказилгунигача уларнинг бутлиги таъминланган бўлиши керак. Асосий тўғри бурчаклар томонларининг узунлиги сифатида энг кичик томонларнинг қолдиқсиз узунлиги қабул қилинади. Асосий тўғри бурчакларнинг учлари съёмка тармоғи каби аниқланади. 159. Майдонни нивелирлаш учун бошланғич реперлар сочилманинг қазиб олинаётган қисми бўйлаб камида 0,5 км оралаб жойлаштирилади. IV туркумли нивелирлаш орқали ҳар бир ювиш мавсумининг бошида, майдонни нивелирлаш учун мўлжалланган барча бошланғич реперларнинг баландлиги аниқланади ёки текширилади. 160. Майдонни нивелирлаш учун тўғри бурчакли тўрнинг энг кичик томонларининг оптимал ўлчамлари аниқланади. Томонларнинг қабул қилинган ўлчамларига қадар ҳар сафар майдонни нивелирлашдан аввал тўр зичлаштирилади. 161. Ўтиш нуқталарининг баландликлари IV туркумли нивелирлашдан, қатламнинг қуввати 1,5 м ортиқ бўлганда – техник нивелирлашдан аниқланади. Сўнгги ҳолатда номувофиқлик 3 см ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Майдонни нивелирлаш қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади: Бошланғич реперда ёки ўтиш нуқтасида ўрнатилган рейка бўйича ҳисоб-журналлар икки марта олинади – станциядаги ишнинг бошида ва охирида; икки ҳисоб-журналнинг айирмаси 8 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади; нивелирдан рейкагача бўлган масофа 250 м ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади; асбоб горизонтининг баландлиги, рейкалар бўйича ҳисоб-журналлар сантимтрларгача, пикетлар баландлиги эса – дециметригача яхлитланади. 162. Полигоннинг бир ой ичида кавлаб олинган участкаси чегараларининг съёмкаси тўғри бурчакли тўр чизиқ учидан тахеометрик ёки ординатали съёмка услуби билан бажарилади. Ташқи ағдармага кўчириладиган торфларни ташиш ўртача масофасини аниқлаш учун, майдонни нивелирлаш билан бирга ағдарманинг кесишувига хос бўлган съёмка бажарилади. 163. Тахеометрик съёмка, бир ой ичида чиқариб олинадиган қатламнинг ўртача қиймати 1,5 ошганда, экскаватор, гидравлик, драга, шунингдек бульдозер-скреперли услубларда қазиб олиш ишларида қўлланилади. Съёмка таянч ва съёмка тармоғи пунктларида бажарилади. 164. Учтадан ортиқ бўлмаган томонлари мавжуд теодолит юришлар ётқизиш йўли билан съёмка тармоғини зичлаштиришга йўл қўйилади. Юришнинг умумий узунлиги 0,5 км ортиқ бўлишига йўл қўйилади. Юриш линиялари қиялигининг бурчаклари 2°гача бўлса, томонларнинг узунликлари ипли узунлик ўлчагич билан ўлчанади. Бундай юришнинг узунлиги 0,3 км ошмаслиги керак. Юриш пунктларининг баландликлари тўғри ва тескари йўналишларда 26 тригонометрик нивелирлаш билан аниқланади. 165. Тахеометрик съёмкада пикетлар қатлам юзасининг ўзига хос жойларида, бироқ камида 40 м оралаб танлаб олинади. Жўяклар ва қияликлар съёмка қилинганда, пикетлар камида 20 м оралаб устки ва пастки жўяклар бўйлаб аниқланади. Қиялик мураккаб ва узоқ вақт ушлаб турилмаган шаклга эга бўлса, қияликда ўзига хос нуқталар олинади. Пикетларнинг ҳисобланган баландликлари дециметрларгача яхлитланади. 166. Агар сочилмаларни съёмка қилиш учун электрон тахеометрдан фойдаланилса, чиқариб олинаётган қатламнинг қувватига ва юриш узунлигига чегаралашлар қўлланилмайди, ускунадан қайтаргичгача бўлган масофа танланганда эса, мазкур Йўриқноманинг 115 бандига амал қилинади. 167. Драгали кесим съёмка қилинганда қияликнинг пастки жўяги сифатида, забой охиригача ишлов берилганда пастки кавлаш барабани марказининг ҳаракатланиш изининг горизонтал текисликка проекцияси қабул қилинади. Пастки кавлаш барабанининг ҳолати проекцияловчи масофа ўлчаш рейкаси ёки драгали палетка ёрдамида тахеометр билан аниқланади. Пикетлар орасидаги масафа кесим тубининг контури бўйича 10 м ошиб кетмаслиги керак. 168. Агар драгали кесимнинг сув усти борти узоқ вақт давомида ўз шаклини сақлаб турса, фақат уларнинг устки жўяги қияликларини съёмка қилишга йўл қўйилади. 169. Чиқариб олинган қатламнинг қувватини аниқлаш учун қазиш ишлари драгали усулда бажарилганда, кавланадиган чуқурлик ўлчанади. Ўлчашлар чуқурлик ўлчагич ёки лот ёрдамида, шунингдек товуш локатори ёки автоматик чуқурлик ўлчагич ёрдамида амалга оширилади; ҳисоблар дециметрларгача яхлитланади. Драгали кесим тубининг ўзига хос нуқталарининг баландлигини ҳисоблаш ва профилларни тузиш учун, сув ўлчаш рейкаси ёрдамида ёки нивелирлаш билан сув сатҳининг баландлиги аниқланади. Сув сатҳининг баландлиги чуқурликлар ўлчашда юз берган хатоликнинг бошида ҳам, охирида ҳам аниқланади. 170. Агар қияликлар ва этаклар мураккаб юзаларга эга бўлса, шунингдек сочилма камарлар билан қазиб олинганда, сочилмаларда чиқариб олинаётган қатлам юқори қувватга эга бўлса, профилли линиялар усули қўлланилади. 171. Қазиш бошлангунгача полигоннинг кенглиги бўйлаб, учлари қазиш чегаралари билан маҳкамланадиган профилли линияларга бўлинади ва қоровулхоналар ёки ишорат қозиқлари билан белгилаб қўйилади. Профилли линиялар оралиғидаги масофалар съёмка қилиниши лозим бўлган объектнинг мураккаблигига қараб, бироқ 25 м ортиқ қилмасдан белгиланади. Профилли линиялар маҳкамланган нуқталарнинг координатлари съёмка тармоғи пунктларидан қутбли услуб билан аниқланади. Профилли линиялар бўйлаб пикетлар оралиғидаги масофа 25 м ортиқ бўлмаслиги керак. 172. Бурғилаш ишларига маркшейдерлик хизмат кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олади: портлатиш орқали юмшатилиши лозим бўлган яхлаган торфларнинг қувватини аниқлаштириш учун мўлжалланган назорат қудуқлари ва шурфларининг лойиҳавий ҳолатини натурага кўчириш, шунингдек портлатиш қудуқларини натурага бўлиш; яхлаган жинсларнинг гидронайзали эриши учун мўлжалланган қудуқларнинг лойиҳавий ҳолатини натурага кўчириш, шунингдек дренаж-фильтрацион усулда эритилганда зовурлар трассаларини бўлиш; 27 қудуқлар қаторлари ва қатордаги қудуқлар ўртасидаги масофаларнинг, полигоннинг турли участкаларидаги қудуқлар чуқурлигининг танланма текшируви. 173. Қудуқларнинг лойиҳавий ҳолатини натурага кўчириш съёмка тармоғи пунктларидан, шунингдек аниқ контур нуқталардан лойиҳавий чизмалар асосида амалга оширилади. Юмшатилиши ёки эритилиши лозим бўлган участкаларни чегаралаб турадиган қудуқларгина натурага кўчирилади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling