Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

m

- гиротомонлар дирекцион бурчакларни аниқлашда ўртача квадратик хатолик; 
n – полигонометрик юришлар бурчакларининг сони
n
1
n
2
- биринчи ва иккинчи юришлардаги бурчаклар сони. 
205. Ёпиқ полигонлардаги линиявий нисбий номувофиқлик юриш узунлигидан 
1:3000, очиқ полигонларда эса - 1:2000 ортиқ эмас. Икки марта ўтилган полигонометрик 
юришлар ўртасидаги тафовут (бурчакларни олдидан тенглаштирмасдан) юришларнинг 
умумий узунлигидан 1:2000 ортиқ бўлмаслиги керак. Узунлиги 500 м кам бўлган 
юришда очиқ полигонлардаги абсолют номувофиқлик 25 см ортиқ бўлмаслигига йўл 
қўйилади. 
206. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқларини тўлдириш босқичларида ҳар бир 
полигонометрик юриш алоҳида тенглаштирилади, тармоқ реконструкция қилинганда эса 
полигонометрик юришлар биргаликда тенглаштирилади. 
Алоҳида полигонометрик юришларни (юришлар тизимларини) тенглаштириш 
алоҳида бажарилади: дастлаб бурчак ўлчамлари, сўнгра эса координатларнинг 
2
f
m
n


=
1
2
2
f
m
n
n


=
+
2
2
2 2
f
m
m



=
+


33 
ортишлари тенглаштирилади. 
207. Ёпиқ ва очиқ юришлар тенглаштирилганда бурчак номувофиқлиги барча 
бурчакларга тенг қилиб тескари белги билан тақсимланади. Тўғирланган дирекцион 
бурчаклар бўйича координатларнинг ортиши ҳисобланади. Тескари белги билан олинган 
линиявий номувофиқликлар координатларнинг ортишида тақсимланади. 
Осилиб турувчи ётқизилган юришларни тенглаштириш пунктларнинг умумий 
томонлари дирекцион бурчаклари ва координатларининг ўртача қийматларини олишдан 
иборат. Умумий пунктлар ўртасидаги юриш участкалари алоҳида юришлар каби 
мустақил тенглаштирилади. 
208. Полигонометрик юришлар тизимлари ҳисоблари ва тенглаштирилишини, 
шунингдек пунктлар ҳолатининг хатоликларини аниқлашни дирекцион бурчаклар ва 
координатларни алоҳида тенглаштирилишини амалга оширадиган дастурлар бўйича 
компьютерда бажариш тавсия этилади. 
209. Кон лаҳимлари баландликларни ер ости маркшейдерлик таянч тармоқларига 
мустақил тарзда икки марта вертикал, қиялик ёки горизонтал кон лаҳимлари орқали 
узатилади. 
210. Баландликларни вертикал кон лаҳимлари орқали узатишни чуқурлик ўлчагич, 
ёруғлик олислигини ўлчагич ёки бошқа ускуналар билан ва услублар бўйича, шу 
жумладан зарурий аниқликни таъминловчи асосий кўтарма арқони бўйича бажариш 
тавсия этилади. 
Баландликларни узатиш ускунадан фойдаланиш бўйича қўлланма талабларига 
биноан бажарилади. 
211. Баландликлар узатилганда ҳаво ҳарорати ер юзасидаги ишларнинг бошида ва 
охирида ва ствол яқинидаги ҳовли горизонтида ўлчанади. 
Ҳисоб-журналлар нивелирлаш рейкаси, юк-рейка ва назорат рейкаси бўйича ҳар 
бир миллиметргача қайд этилади. Икки натижалар ёки икки ортишлар ўртасидаги 
тафовут 4 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади; ўртача арифметик қиймат унинг 
натижаси сифатида қабул қилинади. 
212. Вертикал лаҳимлар бўйича баландликларнинг икки марта мустақил 
узатилишлари ўртасидаги йўл қўйиладиган тафовут қуйидаги формула бўйича 
ҳисобланади: 
h = 0,0003 H, м, 
бунда H - шахта стволининг чуқурлиги. 
Йўл қўйиладиган тафовутда баландликнинг якуний қиймати сифатида икки 
аниқланманинг ўртача арифметик қиймати қабул қилинади. 
213. Техник нивелирлаш қиялик бурчаги 5°гача бўлган лаҳимлар бўйича 
бажарилади. Қиялик лаҳимлар бўйича тригонометрик нивелирлаш полигонометрик 
юришни ётқизиш билан бир вақтда амалга оширишга йўл қўйилади. 
Нивелирлаш бошлангунга қадар бошланғич сифатида фойдаланиладиган 
реперларнинг чидамлилиги текширилади. Назоратли ортишлар ва аввал аниқланган 
ортишлар ўртасидаги йўл қўйиладиган тафовут техник нивелирлаш билан ошишлар 
аниқлаганда 15 мм ортиқ бўлмаслигига ва тригонометрик нивелировлаш йўли билан 
ортишлар аниқланганда - 0,0006l, бунда l линиянинг узунлиги, м. 
214. Тригонометрик нивелирлаш баландликлари аниқланганда, бурчаклар тўғри ва 


34 
тескари йўналишдарда бир мартада 25” ортиқ бўлмаган вертикал бурчакни паспорт 
маълумотлари бўйича ўртача квадратик хатолиги теодолитлар билан ўлчанади. Нол 
жойи қийматларининг тафовути 1,5' ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 
Юриш томонлари ер ости полигонометрик юришларидаги линиявий ўлчамлар 
талабларига биноан ўлчанади. Асбоб ва сигналларнинг баландлиги рулетка билан икки 
мартада ўлчанади, ҳисоблар миллиметрларгача олинади. 
Биргина линия учун ортишларнинг айирмаси 0,0004 l, г ортиқ бўлишга йўл 
қўйилади, бунда l - линиянниг узунлиги, м. Тўғри ва тескари йўналишларда ўтган 
тригонометрик нивелирлаш юришлари учун йўл қўйиладиган номувофиқлик 100
формуласи бўйича ҳисобланади, мм, бунда L – юришнинг узунлиги, км 
215. Техник нивелирлашда ёпиқ юришлар ёки тўғри ва тескари йўналишлардаги 
осма юришлар ётқизилади. Нивелир ва рейкалар ўртасидаги йўл қўйиладиган масофа 
100 м ортиқ эмас. Рейкалар бўйичп ҳисоблар миллиметрларгача олинади; рейкаларнинг 
қора ва қизил томонлари билан ёки асбоб икки горизонтда бўлганда, аниқланган 
станцияда ортишлардаги тафовут 10 мм ортиқ эмас. 
Техник нивелирлашда юришларининг номувофиқликлари 50
формула бўйича 
олинган қийматлардан ортиқ эмас, мм, L – юриш узунлиги, км. 
216. Ёпиқ нивелирлаш юришларини тенглаштириш номувофиқликка тескари белги 
билан олинган ортишлардаги тузатишларни, станциялар сонига ёки юриш 
томонларининг узунлигига мутаносиб тарзда тақсимлаш орқали бажарилади. Турли 
узунликдаги юришлардан анқланган пункт баландлигининг якуний қиймати сифатида 
юришлар узунлигига ёки юришдаги штативлар сонига тескари мутаносибликдаги 
оғирликни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади ўртача тортирилган қиймати қабул 
қилинади. 
Баландлик юришларининг комбинацияланган тармоқлари тенглаштирилганда 
оғирликлар қийматлари баландликни узатиш услубининг аниқлигига қараб қабул 
қилинади. 
217. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқларини кон лаҳимларини съёмка қилиш 
учун асос ҳисобланади ва теодолит юришлардан иборат бўлади. 
Теодолит юришлар ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари пунктларига таянади. 
Теодолит юришлар тавсифи мазкур Йўриқноманинг 7-иловасида келтирилган. 
218. Теодолит юришлар икки марта ўтказилиб ёпиқ, очиқ ёки осилиб турган ҳолда 
ётқизилади. Теодолит юришларнинг туташуви, бунинг учун қаерда имоният бўлган 
барча ҳолларда амалга оширилади. Теодолит юришлар ер ости маркшейдерлик таянч 
тармоқлари ётқизилидиган лаҳимларда ётқизилганда, чап ва ўнг бурчаклар ўлчаниб 
осилиб турадиган юришлар ўтказилишига йўл қўйилади. Бундай юришларнинг 
узунлиги, 1:1000 ва 500 м - 1:2000 масштабдаги кон лаҳимлари планларини тузганда 300 
м ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди. 
219. Теодолит юришлар пунктларининг тайёрлов лаҳими забойидан ортда қолиши 
қуйидагилардан ортиқ бўлишига йўл: 
50 м – ўтказгичлар бўйича ўтказиладиган лаҳимларда; 
100 м - йўналишлар бўйича ўтказиладиган лаҳимларда. 
Лаҳимларни хавфли зона чегараси йўналишида кавлаш ишлари чоғида, у бўйлаб 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling