Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет
L
L 35 ёки бевосита хавфли зонанинг ўзида теодолит юришлар забойни ундан 20 м ортиқ бўлмаган ҳолда ортда қолиб қимирлашига қараб қўйилади. Бундай ҳолларда пунктлар координатлари мустақил икки марта аниқланади. 220. Теодолит юришлар пунктлари вақтинчалик ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари пунктлари каби маҳкамланади. 221. Қаватлараро лаҳимларни мўлжалга олиш эркин ҳолатда икки марта бажарилади. Икки мўлжаллар орасидаги тафовут 20' ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди. 222. Теодолит юришлардаги бурчаклар горизонтал бурчаги ўлчамларининг паспорт бўйича ўртача квадратик хатолик билан ўлчанади, теодолит ва сигналларни марказлаштириш шнурли шоқуллар ёрдамида бажарилади. Қиялик бурчаги 30° паст бўлган лаҳимларга қўйиладиган юришларда, бурчаклар бир марта такрорлаш ёки қабул қилиш усули билан ўлчанади. Такрорлаш усули билан бурчаклар ўлчанганда, бурчакларнинг битталик ва якуний (ўртача) қийматлари ўртасидаги тафовут 1,5' ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Бурчаклар қабул қилиш усули билан ўлчанганда, ярим қабул қилишлар бурчаклари ўртасидаги тафовут 2' ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Қиялик бурчаги 30° ортиқ бўлган лаҳимлар бурчакларни ўлчаш, бошланғич ҳисобларни иккичи қабул қилишдан аввал тахминан 180°га силжитиб икки қабулда бажарилади. Алоҳида қабул қилишлардан олинган бураклардаги тафовут 1,5' ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Ярим қабул қилишлар бурчакларининг йўл қўйиладиган тафовути мазкур Йўриқноманинг 8-иловасида келтирилган. 223. Теодолит юришни тўлдиришдан аввал назорат бурчаги ва назорат линияси ўлчанади; бурчакнинг аввалги ва назорат қийматлари ўртасидаги тафовут 2' ортиқ эмас, линияники – унинг узунлигидан 1:1000 ортиқ эмас. Пунктлар сурилиши лозим бўлса, теодолитли юришлар тўлдирилганда 3' ўртача квадратик хатоликда гироскопик мўлжалга олинган томонларга таянади. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоғи томонларининг мўлжали олинганда, таъсирчан элементнинг икки реверс нуқталари бўйича мувозанати ҳолати аниқланади. 224. Теодолит юришлардаги линияларнинг узунлиги пўлат таққослама рулеткалар билан ва мазкур Йўриқноманинг 197-бандида белгиланган ўлчамлар аниқлигига риоя қилинган ҳолда бошқа усуллар бўйича ўлчанади. Рулеткани динамометрсиз чўзишга йўл қўйилади. Линиялар икки марта ўлчанади. Линиялар ўлчанганда теодолит юришлардаги ҳисоблар миллиметргача олинади. 225. Съёмка тармоқлари пунктлари координатларини ҳисоблаб чиқишдан аввал, бурчакли ва линиялар ўлчамлар журналидаги барча ёзувлар ва ҳисоблашлар, шунингдек бажарилган ўлчамларнинг белгиланган қўйилмаларга мослиги текширилади. Агар теодолит юришлар ўлчанган линиялари узунлигига таққослаш ва ҳарорат умумий ҳисобда ўлчанган линия узунлигидан 1:5000 ошиб кетса, уларга тузатишлар киритилади. 226. Съёмка тармоқлари юришларининг йўл қўйиладиган бурчакли номувофиқликлари мазкур Йўриқноманинг 183 банди формуласи билан аниқланади. Йўл қўйиладиган нисбий линия номувофиқликлари қуйидагини ташкил этади: 1:1500 - ёпиқ теодолит юришларда; 1:1000 – очиқ ва икки марта ётқизилган. 227. Съёмка тармоқлари юришларини тенглаштириш мазкур Йўриқноманинг 186- 36 187 бандлари талабларига биноан алоҳида усул билан бажарилади. Теодолит юришларда координатлар қийматлари сантиметрларгача, дирекцион бурчакларники эса - 10''гача яхлитланади. 228. Тригонометрик нивелирлаш теодолит юришларни ётқизиш билан бир вақтда бажарилади. Вертикал бурчаклар бир марта қабул қилишда тўғри ва тескари йўналишларда ёки иккинчи ўлчашдан аввал сигнал баландлигининг ўзгариши билан бир йўналишда ўлчанади. 229. Тригонометрик нивелирлаш билан баландликлар узатилганда теодолит юришларда қуйидаги талабларга риоя қилинади: юришнинг бошида ва охирида нол жойининг қийматлари 3' ортиқ эмас; теодолит ёки сигнал баландликларининг икки аниқланмаси ўртасидаги тафовут 100 мм ортиқ эмас; бир томоннинг ўзида ортишлардаги айирма унинг узунлигидан 1:1000 ортиқ эмас; юришнинг йўл қўйиладиган номувофиқлиги - 120 , мм, бунда L – юриш узунлиги, км. 230. Геометрик нивелирлаш билан съёмка тармоқлари пунктларининг баландлиги аниқланганда мазкур Йўриқноманинг 194 бандига амал қилинади. 231. Нивелир юришлар номувофиқликка тескари бўлган юриш узунлигига ёки штативлар сонига мутаносиб белги билан ўлчанган ортишларга тузатишлар киритиш орқали тенглаштирилади. 232. Қаватлар ости лаҳимларида съёмка тармоғи пунктларининг баландликлари баландликни асосй горизонт пунктларидан (реперларидан), рулетка ёрдамида вертикал қўзғалиш лаҳимларини узатиш йўли билан аниқланади. Баландликларнинг узатилиши икки марта аниқланади, ортишлардаги айирма 5 см ортиқ эмас. 233. Съёмка объектлари: ҳам тайёрлаб қўйилган, ҳам тозаланган кон лаҳимлари; қудуқлар, гидрогеологик, техник қудуқлар; турли мақсадлар учун мўлжалланган камералар, транспорт йўллари; тайёрлаш лаҳимлари олдида ва қўриқланадиган объектлар остидаги фойдали қазилма целиги, харсангтош ҳошиялар, тўлдирма чегаралари; икки шахтани ёки алоҳида блокларни мустақил шамоллатиш билан бирлаштириб турувчи, ер юзаси билан алоқага эга бўлган амалдаги кон лаҳимларида белгиланган капитал изоляцияловчи улагичлар; амалдаги лаҳимлардаги ёнғин участкалари ва сув ўпирилмалари, суюқ оқмалар ва пульпа хавфига эга хавфли участкаларни изоляцияловчи улагичлар; сув чиқариш ва вентиляцион мосламалар; кон зарбалари, тасодифий тоғ жинслари ва газлар, газли портлашлар ёки чанг, ёнғинлар, суфляр газ ажратиш жойлари, сув ўпирилмалари ва суюқ оқмалар, лойқалар; сув фаоллиги кучайган жойлар; кон лаҳимларидаги карстлар ва қулама қуббалар (баландлиги 1 м ортиқ). 234. Одамларнинг бўлиши тақиқланган кон лаҳимларининг съёмкаси ишларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган услублар ва ускуналар билан бажарилади. Катта кесишмали кон лаҳимларини ёруғлик кесишмалари ва товушли локация услублари билан бўшатиш тавсия этилади. L 37 235. Планларни тўлдириш учун кон лаҳимларининг съёмкаси камида бир ойда бир марта бажарилади. Тезлик съёмкалари ёки доимий амалдаги забойлар шароитларида кон лаҳимлари съёмкасининг теодолит юришлар пунктларидан ортда қолиши 60 м ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 236. Қатламнинг тектоникаси, тузилиши ва сиғдирувчи жинслар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг фазодаги ҳолати ташкилотнинг геология хизмати томонидан белгиланади. 237. Тайёрлаш лаҳимларининг съёмкаси перпендикулярлар усули, қутибли ёки бошқа услублар билан бажарилади. Лағимлар съёмкасини йўналишдан, ер ости маркшейдерлик таянч тармоғи ёки ер ости съёмка тармоғи пунктларидан берилган асбоб билан бажарилади. 238. Тайёрлаш лаҳимларининг контурлари ёруғликда, ва иложи бўлса қазиш пайтида олинади. Қазишда лаҳимлар ёнбошлари съёмка қилинганда линиявий ўлчамлар дециметрларгача яхлитланиб, ёрғликда съёмка қилинганда эса - ҳар бир сантиметргача яхлитланади.. 239. Лаҳимлар ёнбошларини съёмка қилиш билан бир вақтда мазкур Йўриқноманинг 212 бандида кўрсатилган барча элементларнинг съёмкаси ҳам бажарилади. Барча съёмка деталлари бурчакли ва линияли ўлчамлар журналидаги хомаки планларда акс эттирилади. 240. Тайёрлаш лаҳимларининг қазилишини ўлчаш, сҳавий меъёрий ҳужжатлар талабларига биноан ҳисоб даврининг охири ҳолатига бир ойда бир марта бажарилади. 241.Портлатиш қудуқлари съёмка қилинганда, қудуқнинг оғзи, чуқурлиги, йўналиши ва ўқининг қиялик бурчаги аниқланади. Қудуқнинг йўналиши ва ўқининг қиялик бурчаги 1°гача, чуқурлигиники эса - 0,2 м баландликкача хатолик билан аниқланади. 242. Мустаҳкамлаш иншоотига эга бўлмаган катта узунликка эга бўлган вертикал руда туширишларининг съёмкаси ультратовушли ва бошқа махсус ускуналар ёрдамида бажарилади. 243. Горизонталларига яқин бўлган лаҳимларда ташиб чиқарувчи йўлларнинг вертикал съёмкасини техник нивелирлаш орқали бажариш тавсия этилади. Нивелирлаш 10 ёки 20 м оралаб пикетлар бўйича бажарилади. Бир вақтнинг ўзида ҳар бир пикетдаги ва ўзига хос жойлардаги лаҳимнинг аландлиги ўлчанади. Қиялик лаҳимларда рельсли йўллар съёмкаси тригонометрик нивелирлаш билан бажарилади. 244. Рельсли йўллар қияликларини назорат қилиш учун, пикетлар ўртасидаги йўл қиялигини аниқлаш хатолиги 0,0005 ортиқ бўлмаган профилографлардан фойдаланишга рухсат этилади. 245. Ташиб чиқариш йўлларини нивелирлаш даврийлиги бир йилда камида бир марта қилиб белгиланади. 246. Тозалаш забойларининг ҳолати, ҳисоб даврининг охирига бўлган ҳолатига бир ойда камида бир марта съёмка тармоғи пунктларидан бошлаб асбоб ёрдамида съёмка қилиш ёки рулетка билан ўлчаш орқали белгиланади. Забой линиясининг узунлигини, лаҳимнинг қимирлаши ва баландлигини аниқлаш хатоликлари 1:100 ортиқ бўлмаслигига 38 йўл қўйилади. 247. Чўзилма бўйлаб фойдали қазилма чуқурлигига эга тик туширилганда тозалаш забойининг ҳолати, забойдан устки ва пастки горизонтлар штрекларида жойлашган пунктларгача бўлган масофани ўлчаш йўли билан аниқланади. Чуқурнинг шифт-камарли тизимда тозалаш забойининг ҳолати, камарлар элементларини ўлчаб, рулетка билан ўлчаш орқали аниқланади. 248. Қўзғалиши бўйича чуқурликли фойдали қазилманинг тик тушадиган қатламларини қазиб олиш чоғида, тозалаш забойининг ҳолатини шнур ва осилиб турадиган ярим айлана ёки жезл ёрдамида олишга йўл қўйилади. Юриш охиридаги пунктлар баландликларидаги тафовути унинг узунлигидан 1:200 ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 249. Қаватларости лаҳимлари билан қазиб олиш тизимида тозалаш забойининг (камера контуринининг) ҳолати қаватларости лаҳимларида жойлашган пунктлардан рулетка билан ўлчаш орқали аниқланади. Киришларсиз штанга шпурлари билан камар уриб синдирилганда, камера съёмкаси ва камералараро целиклар ўлчамларини назорат қилиш - қўл етмайдиган контурларни съёмка қилиш учун мўлжалланган ускуналар ёрдамида бажарилади. 250. Мажбурий қаватли қулатиш йўли билан қазиш тизимида блокларнинг ишлов берилган участкалари чегаралари портлатиш қудуқлари съёмкаси бўйича белгиланади. 251. Съёмка натижалари ўлчамлар журналига киритилади, ва унда ҳар бир лаҳим бўйича батафсил хомаки план тузилади. Кончиоик корхонаси бўйича умумий ўлчамлар натижалари кон лаҳимларини ўлчаш журналига киритилади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling