Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


V. Конларни ер ости усулида қазиб олганда маркшейдерлик ишлари


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

V. Конларни ер ости усулида қазиб олганда маркшейдерлик ишлари
174. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари кон лаҳимлари съёмкаларини 
бажариш ва фойдали қазилмалар конларини оқилона ва хавфли қазишни таъминлаш 
билан боғлиқ бўлган кон-геометрик масалаларни ечиш учун асосий геометрик асос 
ҳисобланади. 
Ер ости маркшейдерлик таянч тармоғининг тузилиши кон ишларини 
ривожлантириш бўйича истиқболли режани ҳисобга олган ҳолда тузилган техникавий 
лойиҳа бўйича амалга оширилади. 
175. Конлар штольнялар ва қиялик стволлари билан очилганда ер ости 
маркшейдерлик таянч тармоқларини ривожлантириш учун бошланғич пунктлар 
сифатида, мазкур Йўриқноманинг 33 банди талабларига жавоб берадиган ёндошиш 
пунктлари, конлар вертикал стволлари билан очилганда эса – ҳар бир кончилик ишлари 
оиб бориладиган горизонтдаги ствол яқинидаги лаҳимларда бириктирилган 
марказлаштириш ва мўлжалини олиш тармоғининг пунктлари хизмат қилади. Ер ости 
маркшейдерлик таянч тармоғининг мўлжалини олиш гироскопик ёки геометрик усулда 
бажарилади; тармоқни марказлаштириш ва баландликларни узатиш шахтанинг саноат 
майдонидаги реперлар ва ёндошиш пунктларида амалга оширилади. 
Конни қазиш даврида, ер юзасига чиқиш йўлига эга бўлган, янгидан ўтилган кон 
лаҳимларининг барчасидан, ер ости маркшейдерлик таянч тармоғини ер юзасидаги 
маркшейдерлик таянч пунктларига бирлаштириш учун фойдаланилади. 
176. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари, асосий ва тайёрлаш кон лаҳимлари 
бўйлаб ётқизиб чиқиладиган полигонометрик юришлар ва геометрик ва тригонометрик 
нивелирлаш юришларидан иборат бўлади. 
Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари полигонометрик юришларни гироскопик 
мўлжалга олинган томонли (гиротомонли) секцияларга ажратиб барпо этилади. 
Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари ёпиқ, очиқ ва осилиб турадиган юришли 
тизимлар кўринишида барпо этилади. Очиқ юришлар мавжуд ер ости маркшейдерлик 
таянч тармоғининг томонлари оралиғида жойлаштирилади 
Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари энг узоқ ҳолатининг ўртача квадратик 
хатолиги бошланғич пунктларга нисбатан планда 0,8 мм ортиқ бўлмаслигига йўл 
қўйилади 
177. Гиротомонлар билан секцияларга ажратилган полигонометрик юришлар 
тизимининг қурилиши тармоқлар пунктларини марказлаштириш нуқталаридан 2 км 
ортиқ бўлган масофада амалга оширилади. Гиротомонлар 20-30 бурчаклар оралаб 
жойлаштирилади ёки уларнинг ҳолати ва сони тармоқ лойиҳасини тузишда аниқланади. 
Гиротомонлар доимий пунктлар билан маҳкамланади. 


28 
178. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари пунктлари уларнинг мавжуд бўлиш 
муддати ва қотириш усулига қараб доимий (марказлар) ва вақтинчалик турларга 
ажратилади. 
Доимий пунктлар уларнинг қўзғалмаслигини ва узоқ муддат сақланиб турилишини 
таъминловчи жойларда гуруҳларда жойлаштирилади . Ҳар бир гуруҳ учтадан кам 
бўлмаган, бошланғич мўлжалга олинганда ствол олдидаги ҳовлида – тўрттадан кам 
бўлмаган пунктдан иборат бўлади. 
179. 
Полигонометрик 
юришлардаги 
ўлчамларнинг 
аниқлиги 
қуйидаги 
кўрсатгичлар билан тавсифланади: 
горизонтал бурчаклар ўлчамларининг ўртача квардартик хатолиги - 20'' 
(теодолитни 
марказлаштириш 
хатолигини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда), 
вертикал 
бурчакларники эса - 30''
гироскопик мўлжалга олишнинг ўртача квардартик хатолиги - 1'ортиқ эмас; 
линиянинг ёруғлик ўлчагичлар (электрон тахеометрлар) билан икки мустақил 
ўлчамлари ўртасидаги тафовут - 10 мм ортиқ эмас, пўлат рулеткалар билан ўлчанганда - 
1:3000 томонларнинг узунлиги. 
180. Кон лаҳимларининг силжишига қараб, ер ости маркшейдерлик таянч тармоғи 
даврий равишда тўлдирилади. Агар кон лаҳимларининг бошланғич планлари 1:2000 
масштабда ва 300 м тузилса, агар планлар 1:1000 масштабда тузилса, полигонометрик 
юришлар пунктларининг лаҳимлар забойларидан 500 м ортиқ бўлмаган ҳолда ортда 
қолишларига йўл қўйилади,
Хавфли зоналарнинг тасдиқланган чегаралари, чўкдирилган ва газланган лаҳимлар, 
газ ташланмалари ва кон зарбалари бўйича хавфли бўлган лаҳимлар яқинида кон ишлари 
олиб борилганда, лаҳимлар кўрсатилган чегараларга 50 м ва зона чегаралари бўйлаб 
кавлаш ишлари олиб борилганда 150 м масофада яқинлашса, полигонометрик юришлар 
пунктларини тайёрлов лаҳимлари забойларидан 30 м ортиқ бўлмаган масофага чиқариб 
ташлашга йўл қўйилади. 
181. Агар ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари пунктларини силжитиш зарур 
бўлса, қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда ушбу пунктлар координатларидан 
фойдаланишга йўл қўйилади: 
ётқизиладиган юриш бошланғич томонларининг дирекцион бурчаги гироскопик 
усул билан аниқланганда; 
сўнгги сақланиб қолган пунктлар ўртасидаги масофа 15 см ортиқ бўлмасдан 
ўзгарганда. 
Юқорида кўрсатиб ўтилгани шарларда тўр чизиғини уч мартадан ортиқ бўлмаган 
ҳолда тўлдиришга рухсат этилади, бунда тўлдирилаётган участканинг умумий узунлиги 
1,5 км ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 
182. Кон ишларининг ривожланиб бориши билан, маркшейдерлик таянч 
тармоқлари 
пунктлари 
реконструкция 
қилинади. 
Реконструкциядан 
сўнг 
полигонометрия пунктларининг ҳолатидаги марказлаштириш нуқталаридан анча 
узоқлаштирилган ўзгаришлари планда 1,2 мм ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди. 
Кўрсатиб ўтилган қўйилмалар ошиб кетган тақдирда, амалдаги кон лаҳимлари доирасида 
аввал бажарилган съёмкалари қайта ҳисобланиши лозим. 
Тармоқни рекнструкция қилиш тартиби ва муддатларини унинг ҳолатига ва кон-


29 
техник шароитларига қараб, ташкилотнинг бош маркшейдери белгилаб беради. 
Тармоқни реконструкция қилиш лойиҳаси ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. 
183. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоғини мўлжалини олиш икки марта (бир 
ёки турли услублар билан) амалга оширилади. Фақат бир томондан мўлжалини олиш 
натижаларидаги тафовут 3' ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Дирекцион бурчакнинг 
якуний қиймати сифатида ўртача тортилган қиймат қабул қилинади. 
184. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқларининг гироскопик мўлжалини олиш 
усулини барча ҳолларда қўллаш тавсия этилади. Ушбу мўлжал олиш усули қиялик 
бурчаги 70° ортиқ бўлган қиялик шахта стволлари билан кон очилганда қўлланилиши 
шарт. 
Битта вертикал шахта стволи геометрик мўлжалга олиш, шоқуллар 
тебранишларининг тинчлантиргичларидан фойдаланиб шахта стволининг 500 м ортиқ 
бўлмаган чуқурлигида бажарилади. 
185. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоғини марказлаштириш вертикал кон 
лаҳимларига туширилган шоқолларга туташтирилиб амалга оширилади. Юзадаги 
шоқолнинг ер ости маркшейдерлик таянч тармоғини марказлаштириш, вертикал кон 
лаҳимларига туширилган шоқулга туташтирилиб амалга оширилади. Шоқул 
координатларининг аниқлиги 2-разряддан паст бўлмаган туркумдаги полигонометрик 
пунктларнинг яқинлашиш пунктларидан солиниб ва юришдаги учтадан ортиқ бўлмаган 
томонларнинг сони билан аниқланади. 
Вертикал кавлашда кўриниш етарли бўлганда марказлаштириш учун юқори 
нуқтали лазерли ёки оптик проекторлардан фойдаланишга йўл қўйилади. 
Бир вертикал кавлаш орқали икки мустақил лойиҳалаш бўйича аниқланган 
пунктнинг ҳолатидаги тафовут Н<500 м бўлганда 5 см ортиқ эмас, Н>500 м бўлганда эса 
катталиги ва катталиги 0,01Н, см, бўлишига йўл қўйилади, бунда Н – стволнинг 
чуқурлиги, м. 
186. Ер ости таянч тармоғинининг дирекцион бурчакларини аниқлаш учун, 1' ортиқ 
бўлмаган ўртача квадратик хатолик билан мўлжалга олиш имконини берадиган 
маркшейдерлик гирокомпаслар ёки бошқа гироскопик ускуналардан фойдаланилади. 
Газ ёки чанг ташланмалари бўйича хавфли бўлган шахталарда, хавфсизлик бўйича 
белгиланган талабларга биноан портлаш хавфига эга бўлмаган ускуналар қўлланилади. 
187. Гирокомпасни тузатиш 1-разряддан паст бўлмаган аниқликдаги триангуляция 
ёки полигонометрия томонларида аниқланади; томонларнинг узунлиги 250 мм кам 
бўлмаслигига йўл қўйилади. 
Бошланғич томонлар пунктларининг қўзғалмаслигини назорат қилиш учун, туриш 
нуқтасида чегарадош томонлар орасидаги бурчаги ўлчанади, унинг йўл қўйиладиган 
оғиши, аввал ўлчанган марказлаштириш ва редукция учун тузатишларни ҳисобга олган 
ҳолда 20'' ортиқ қилмасдан қабул қилинади. 
Бошланғич томонлар сифатида 4-туркум триангуляция ёки полигонометрия 
пунктларига таяниб турадиган ёндош полигон томонларининг дирекцион бурчаклардан 
фойдаланишга йўл қўйилади. Полигондаги бурчаклар 1-разрядли полигонометрия 
бўйича ўлчанади, бурчаклар сони иккитадан ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 
188. Гироскопик ўлчашлар, уларга ишлов бериш ва ҳисоблаш ускунадан 
фойдаланиш бўйича қўлланма талабларига биноан бажарилади. Гирокомпаснинг 


30 
тузатилганлиги шахтанинг (горизонтнинг) ер ости маркшейдерлик таянч тармоғини 
мўлжалга олишни бошлашдан аввал ва кейин аниқланади. 
189. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоғи томонларининг мўлжалга олинадиган 
томонларининг узунлиги 50 м кам бўлмаслигига йўл қўйилади. 
Ҳар бир томоннинг гироскопик азимути мустақил икки марта аниқланади; иккинчи 
аниқлашни худди ўша нуқтада, бироқ электр тўйинтиргич блоки ўчирилгандан сўнг ва 
гиромотор тўлиқ тўхатилгунгача ва гирокомпас такрорий марказлаштирилгунга қадар 
бажариш мумкин. 
190. Гироскопик азимутнинг иккита кетма-кет аниқланмалари ўртасида йўл 
қўйиладиган тафовут ёки тузатишлар қуйидаги формула бўйича аниқланади: 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling