Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет
маҳкамланадиган осма платформа) орқали, ёнбошлама шоқуллар эса – полок ва
мустаҳкамлаш иншоотининг девори ўртасидан бемалол ўтиши керак. 318. Стволда бажариладиган ўлчашлар конни кавлаш журналида акс эттирилади. 319. Кўчма опалубка, ствол ўзининг ва мустаҳкамланган деворларининг ҳолати 48 маркшейдер томонидан ҳар 3-4 кавлаш цикли орқали, 45° кейин саккизта радиус бўйича марказий шоқулдан масофаларни ўлчаш орқали текширилади, ҳисоблар сантиметрларгача олинади. 320. Маркшейдер томонидан кавлашни тезкор назоратида бажарилган ўлчашлар бўйича ствол деворининг профили тузилади; ўлчамлар қадами 8 м ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Профилни қуриш учун ўлчамлар етарли бўлмаган тақдирда, ствол деворининг профилли съёмкаси кавлаш ишлари тугагандан сўнг бажарилади. Ўлчашлар ўртасидаги интервал арматуралаш қадамига ёки опалубканинг баландлигига тенг қилиб қабул қилинади. Шоқуллардан ствол деворларигача бўлган масофалар сантиметргача ўлчанади. Хариларнинг учлари горизонтал қобурғаларда маҳкамланганда, тюбингларнинг қаттиқлиги, шоқулларнинг миқдори ва жойлашуви, харилар учлари маҳкамланадиган жойларда тюбинг элементларининг ҳолатини аниқлаш имкони таъминланган бўлиши керак. 321. Ёғоч деворли мустаҳкамлаш иншооти барпо этилганда, бурчакли шоқуллар ва диагоналларининг ўлчамлари билан таянч тожининг тўғри ўрнатилганлиги текширилади. Шоқулдан бошлаб мустаҳкамлаш иншоотининг тожигача бўлган масофалар лойиҳавийларидан кўпи билан 15 мм, диагонали бўйича тожлар бурчаги ўртасидаги масофа эса – кўпи билан 50 мм фарқ қилишига йўл қўйилади. 322. Туташмаларни жойлаштириш учун, ствол атрофи лаҳимигача стволнинг мустаҳкамлаш иншоотига репер ётқизилади ва баландлик белгиси узатилади. Ствол атрофи лаҳимининг йўналиши, ствол бўйнига ёки нолли ромда маҳкамланган линиялар ўқидан туширилган шоқуллар бўйича, ёки марказий шоқул ва гирокомпас ёрдамида берилади. 323. Ствол атрофи лаҳимларини, уланмани ажратиш учун берилган йўналиш бўйича, 20 м.гача бўлган масофада олиб борилишига йўл қўйилади. Ствол атрофи лаҳимларини кейинчалик текшириш учун, ер ости маркшейдерлик таянч тармоғининг пунктлари ва реперлари ётқизилади ва аниқланади. 324. Юклаш камерасидаги қурилмани монтаж қилишдан аввал, реперлар ағдаргич ромини лойиҳа белгисида ўрнатиш учун реперлар билан тўлдирилади ва рельсли йўллар ўқи кўчирилади. Горизонтал ва вертикал текисликларда ағдаргич барабани рельслари бошчаларининг кириш йўлларига нисбатан оғиши 5 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 325. Жинсларни сунъий музлатиб стволлар кавланганда қуйидагилар бажарилади: музлатувчи қудуқлар тешикларини жойлаштириш, бурғилаш жиҳозлари геометрик элементларнинг ўзаро нисбатини текшириш ва қудуқлар кондукторларининг вертикаллигини текшириш, музлатувчи қудуқлар съёмкаси, муз жинсли тўсиқларнинг горизонт усти планларини тузиш 326. Музлатиш қудуқлари тешикларини жойлаштириш қурилаётган стволнинг марказидан ва ўқларидан бажарилади. Қудуқлар тешикларининг ҳолатини аниқлаш хатолиги 50 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Қудуқлар жойида уларнинг рақамларини кўрсатган ҳолда белгиланади. 327. Бурғилаш қурилмасини монтажлашдан аввал, 1 м оралаб нивелирлаш орқали бурғилаш минораси платформаси йўналтирувчи рельсларининг горизонталлиги 49 текширилади; баландликларнинг ўзаро йўл қўйиладиган оғишлари 10 мм ортиқ эмас. Бурғилаш қурилмаси платформасининг бурчак нуқталари баландликлари айирмаси 5 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Тешик тагидаги роторни марказлаштириш хатолиги 10 мм, ротор стволининг ўқ нуқталари баландликлари айирмаси – 2 мм ортиқ бўлмаслигига, етакчи қувур ва кондуктор ўқларининг вертикал ҳолатдан оғиши - қувур узунлигидан 0,001 ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади Қудуқлар кондукторларининг вертикаллиги проекциометр, вертикал визирлаш оптик асбоби ёки шоқул билан текширилади. 328. Музлатувчи қудуқлар съёмкаси зенитли бурчакларининг ўртача квадратик хатолиги 3'ортиқ бўлмаган ва дирекцион бурчаклариники эса - 5°ортиқ бўлмаган инклинометрлар билан бажарилади. Музлатувчи қудуқлар ўқларининг горизонтал проекциялари бўйлаб муз жинсли тўсиқнинг горизонтал усти планлари тузилади. 329. Бурғилаш орқали шахта стволи кавланганда маркшейдерлик ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: бурғилаш қурилмаси геометрик элементларининг ўзаро нисбатини текшириш, унинг пойдеворининг чўкишини ва бурғилаш минорасининг бурилишини аниқлаш, ствол ўқининг вертикаллигини ва унинг жинсли деворларининг съёмкаси. 330. Бурғилаш колоннаси етакчи қувурининг ўқи, ротор маркази ва форшахта марказлари бир шоқулли линияда бўлиши керак, ротор стволининг текислиги ва сурилувчан платформа рельсли йўлларининг текислиги горизонтал бўлиши керак. Етакчи қувур, ротор ва форшахтанинг умумий ўққа эга эканлилигига риоя қилинганлигини текшириш, ўзаро перпендикуляр ўқларда жойлашган ўқ пунктларидан, теодолитлар билан бажарилади. Ротор марказининг форшахта марказига нисбатан силжиши 20 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Етакчи қувур ўқининг вертикалидан оғиши унинг узунлигининг 0,001 ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Ротор стволи текислигининг горизонтал ҳолатидан оғиши – ствол диаметридан 0,002 ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Рельсли йўллар бошчаларининг сурилувчи платформалар учун баландлиги 1 м кейин нивелирлаш билан аниқланади, баландликлар айирмаси 5 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 331. Бурғилаш қурилмасининг чўкишини кузатиш учун реперлар чиғир ва бурғулаш минорасининг пойдеворларига, шунингдек форшахта мустаҳкамлаш иншоотига қўйилади. Қийшайишини аниқлаш учун кронблокли балкада горизонтал шкалали марка мустаҳкамланади. 332. Стволнинг вертикаллиги бурғилаш снаряди марказининг ҳолати бўйича аниқланади; ўлчамлар проекциометр билан бажарилади, ствол марказини аниқлаш хатолиги 100 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Забойнинг баландлик бўйича ҳолати бурғилаш снаряди ва бурғилиш колоннаси қувурининг умумий узунлиги бўйича аниқланади. 333. Ствол горизонтал кесимларининг ўлчамлари ва шакли, ҳамда жинсли деворининг ҳолатини товушли локацион съёмка билан аниқлаш тавсия этилади, локаторнинг ўлчаш снаряди ва ствол девори ўртасидаги масофаларни аниқлаш хатолиги 0,02 масофадан, кесишмалар ёки профиллар мўлжалини олиш хатолиги - 3° ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 334. Арматуралаш учун ствол қайта жиҳозланганда, қўшимча чиғирлар ва 50 йўналтирувчи шкивлар ўқларини жойлаштириш бажарилади. Чиғирлар мустаҳкамлангандан сўнг, кўтарма арқонларнинг бурчаклари, шунингдек арқонлар ўқларининг ствол ўқларига нисбатан ҳолати аниқланади. Вақтинчалик кўтарма идишлар кўтарма арқонлари ўқларининг лойиҳавий ҳолатдан оғиши 30 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 335. Маркшейдерлик ишларини ташкил қилиш лойиҳасида арматуралаш монтажланганда қуйидагилар кўрсатилади: жойлаштириш ўқларини стволга кўчириш услублари; арматуралаш шоқулларининг жойлашиш схемаси; шаблонлар типлари ва ўлчамлари; назорат ўлчамлари ва ижро съёмкаси услублари, ўлчамларнинг йўл қўйиладиган хатоликлари; ўлчамларнинг техник воситалари ва маркшейдерлик ишларини ёрдамчи таъминланиши; арматуралашдаги йўл қўйиладиган оғишлар нормалари; маркшейдерлик ишларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар. 336. Арматуралашнинг монтажланишини таъминлайдиган ишларни бажариш учун, маркшейдер ствол кўндаланг кесимининг, монтажлаш жиҳозини жойлаш, кавлаш чиғирларини жойлаш, стволнинг ҳар бир горизонтнинг ствол атрофи лаҳимлари билан бирлашиши бўйича лойиҳавий чизмаларига асосланади. 337. Стволда жойлаштириш вертикал ўқларини қайд этиш учун, эркин (ҳаракатланувчи) ва маҳкамланган арматуралаш шоқуллари, шунингдек проекциометр троси қўлланилади. Эркин арматуралаш шоқуллари монтажлаш полоки ортидан жойлаштирилади, қотирилган шоқуллар эса стволнинг юзасидан тўлиқ чуқурлигига туширилади ва ўртача тинч ҳолати аниқлангандан сўнг, зумпфли қисмда маҳкамланади. Проекциометр троси вертикал датчиги кўрсатгичлари бўйича вертикал ҳолатга келтирилади. 338. Шоқуллар сони ва уларнинг ствол кесимида жойлаштирилиши, қаватдаги хариларнинг жойлашувига биноан аниқланади: шоқуллар ўтказгичларни боғлаш узелларига яқин ёки хариларни бирикмаси олдига улардан 150 мм ортиқ бўлмаган масофада туширилади; асосий хари икки шоқул бўйлаб ўрнатилади; бош харига параллел бўлган хари, бир шоқул бўйича горизонтал шаблонлар ёрдамида ўрнатилади; орасидаги масофа 3 м ошиб кетадиган хариларни ўрнатиш, ҳар иккала шоқул бўйича алоҳида амалга оширилади; монтажлаш кондуктори учта шоқул бўйича ўрнатилади. 339. Ствол чуқурлигига ва уни қуриш муддатиги қараб, шахта шоқуллари учун ўртача ёки кескин иш шароитлари учун мўлжалланган қопламали, В олий русумли симдан ясалган диаметри 2дан 8 мм.гача бўлган трослар қўлланилади. Мустаҳкамланган вертикал ўқлар учун 20 мм.гача диаметрли трослардан фойдаланилади. Монолитли, икки қисмдан иборат бўлган, қисмларга ажраладиган, ва таркибий юклар қўлланилади. Шоқул юкининг массасини трос (сим) диаметрини ҳисобга олган ҳолда шундай танлаш керак- ки, бунда троснинг узилишга бўлган пишиқлигининг заҳираси беш марталигидан кам бўлмаслиги керак. Трос узунлигини тартибга солиш имконини берадиган кўтарма мосламали юкларни қўллашга йўл қўйилади. Массаси 50 кг ортиқ бўлган юклар тросга ёки симга шлакли ёки тиғли қистиргичлар ёрдамида бирлаштирилади. 51 340. Назорат қавати хариларини тахлаш, унинг бўйнидаги ўқли скобалар билан қотирилган ствол ўқларига нисбатан текширилади. Ҳар бир харининг бўйлама ва кўндаланг ўқларининг ҳолати ватерпас ва жуфт шоқуллар билан текширилади. 341. Арматуралаш шоқулларини қотириш нуқталари ствол кесимида, қаватдаги хариларнинг жойлашувига ва арматаралаш монтажи учун қабул қилинган технологик схемага қараб белгиланади. Шоқуллардан харигача ва ўтказгичнинг ён томонлама қиррасигача бўлган масофа 200 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Шоқулларнинг ствол ўқларига нисбатан ҳолати ва шоқуллар ўртасидаги масофа кесим чизмасида кўрсатилади. Арматуралаш монтажи учун зарур бўлган ишчи шаблонлар чизмалари тузилади. Арматуралаш шоқуллари қотирилгандан сўнг, назорат қаватидаги хариларда шоқулларни тушириш нуқталарининг ҳақиқий ҳолати ва улар ўртасидаги масаофа аниқланади. Шоқуллар ҳолатидаги оғишлар ствол ўқларининг йўналишлари бўйича 2 мм, шоқуллар ўртасидаги масофа эса – 3 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 342. Ствол юқорига кўтариладиган схема бўйича арматураланганда, қотирилган шоқулларга ёки устки қаватдан туширилган проекциометр тросига нисбатан назорат қавати стволнинг зумпфли қисмида ўрнатилади. Якуний қотиришдан аввал шоқуллар ўртасидаги масофа, юзадаги тегишли масофалардан 5 мм ортиқ фарқ қилмаслиги керак. 343. Шоқуллар монтажлаш полокларидан кейин туширилганда, шоқуллар тинч ҳолатда аниқланганидан ва назорат қаватида шоқуллар ўртасидаги тегишли масофалардан 5 мм ортиқ фарқ қиладиган масофа ўлчанганидан сўнг тебранишлар чеклагичлари ўрнатилади. Тебранишлар чеклагичлари ўрнатиладиган горизонтлар ўртасидаги интервал 30 дан 100 мгача қабул қилинади. 344. Арматуралашнинг маркшейдерлик назорати хариларнинг камида уч-тўрт қаватидан кейин бажарилади. Назорат, хариларнинг ёндош қаватлари ўртасидаги масофаларнинг текширувини, харилар ва ўтказгичларнинг арматуралаш шоқулларига ва харилар ўқларининг горизонталлигига нисбатан ҳолатининг текширувини ўз ичига олади. Ўрнатиш горизонтидаги ва назорат қаватидаги шоқуллардан то хариларгача (ўтказгичларгача) бўлган масофалар, темир билан арматураланганда 5 мм ортиқ бўлмаслиги, ёғоч билан арматуралаганда - 10 мм ортиқ бўлмаслиги керак. Харилар қаватлари ўртасидаги масофаларнинг лойиҳадагига нисбатан оғиши, темир ўтказгичлар тортиб қўйилганда - 15 мм ортиқ бўлмаслиги, ёғоч ўтказгичлар тортиб қўйилганда - 10 мм ортиқ бўлмаслиги керак. Харилар баландликларининг айирмаси, уларни мустаҳкамлаш иншооти ўрнатиладиган жойларда унинг узунлигидаг 0,005 ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 345. Фойдаланиш даврида кўтарма идишларни арматуралаш ва тортиб қўйиш монтажи амалга оширилгандан сўнг, шунингдек мустаҳкамлаш иншооти таъмирланиб, кўтарма идишлар арматуралангандан ёки алмаштирилгандан кейин, хариларнинг ҳар бир қаватида стволнинг мустаҳкамлаш иншооти ва кўтарма идишнинг максимал туртиб чиқиб турадиган қисмлари ўртасидаги масофа текширилади. 346. Ўтказгичларнинг профилли съёмкаси автоматик аппаратура ёки, талаб этилаётган аниқлиқни таъминловчи бошқа усуллар билан, вертикал ёки қия 52 маҳкамланган симларга (арқонларга) нисбатан ўлчамлар билан, ёхуд бошқа усуллар билан бажарилади. Автоматик тарзда съёмка қилинганда, камерал ишлов беришни компьютертехнологияларидан фойдаланиб бажариш тавсия этилади. Профилли съёмка билан хариларнинг ёндош қаватлари ўртасидаги ўтказгичлар оралиқларининг вертикалларидан оғишлари ва ўтказгичлар изларининг кенглиги аниқланади. Ўтказгич оралиғи вертикалидан оғишларини аниқлаш хатолиги 5 мм ортиқ бўлмаслигига, ўтказгичлар изларининг кенглиги бўйича эса - 3 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Шоқулнинг тинч ҳолатини аниқлаш вақтида, юклар ва сим ҳавонинг горизонтал оқимлари таъсиридан изоляциялаб қўйилади. Юзада ва шахтада ўлчанган маҳкамланган симлар ўртасидаги масофа, = 5 + 0,015H, мм, ошиб кетмаслиги керак, бунда H – стволнинг чуқурлиги, м. Симдан ўтказгичнинг ишчи чегараларигача бўлган масофа ва ўтказгичлар изларининг кенглиги, хариларнинг ҳар бир қаватида, миллиметригача ҳисоблаб ўлчанади. 347. Ствол қурилгандан кейин, хариларнинг ҳар бир қаватида, арқонли ўтказгичларда эса – кўтарма машина барабанининг бир айланишига тенг бўлган масофа орқали ствол деворларининг ижровий съёмкаси бажарилади. Съёмка шоқуллардан бажарилади. Стволдан фойдаланганда ствол деворлари ва ўтказгичларнинг профилли съёмкаси унда шоқуллардан масофаларни ўлчаш йўли билан бажарилади. 4 м ва ундан ортиқ қадамли арматуралашда ўлчашлар ҳар бир қаватда, 4 м кам қадамлар оралиғида эса – қаватдан кейин бажарилади. Стволни профиллаш хар уч йилда камида бир марта қилиниб, услуб ва муддатини ташкилотнинг техник раҳбари томонидан белгиланади. 348. Арқонли арматуралаш монтаж қилинганда, жойлаштириш ўқлари монтажлаш горизонтларига кўчирилади, арқонли ва ёрдамчи ўтказгичлар ҳолатининг тўғрилиги, шунингдек кўтарма идишларнинг йўналтирувчи мосламалари текширилади. 349. Копёр қопламасида (илгак горизонти) тиркамали мосламаларини ўрнатиш ва зумпфдаги тортиш ромини монтажлаш учун, ушбу горизонтларга монтажлаш ўқлари кўчирилади. Икки аниқланмадан ўқлар хатарлари ҳолатидаги тафовут илгак горизонтида 20 мм ортиқ бўлмаслигига ва қайд этиш горизонтида 50 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 350. Арқонли ўтказгичлар илиб қўйилгандан кейин, уларнинг илгак горизонтидаги ва қайд этиш горизонтидаги ҳолатининг тўғрилиги текширилади. Арқонли ўтказгич ўқлари ва жойлаштириш ўқлари ўртасидаги масофалар лойиҳавийлигидан 7 мм ортиқ фарқ қилмаслиги керак. Копёр қопламида ва тортиш ромида арқонли ўтказгичларни маҳкамлаш схемаси тузилади. 351. Монтажлаш тугагандан кейин, шунингдек кўтарма жиҳозлардан фойдаланганда қуйидагилар аниқланади: кўтарма идишлар йўналтирувчи мосламалари изларининг кенглиги; илгак ва қайд этиш горизонтларида арқонли ўтказгичлар изларининг кенглиги; кўп арқонли кўтарма машиналар ўқларига ва шкивости майдончасининг ўқларига нисбатан арқонлар илгаклари нуқталарининг ҳолати; ёрдамчи 53 ўтказгичлар ва майдалаш арқонларининг ўтказгичли арқонларга нисбатан ҳолати; ўтказгичли арқонлар тизимининг вертикал ўқларидан оғиши. 352. Лойиҳавийларидан йўл қўйиладиган оғишлари: Кўп арқонли машиналар ўқлари (ёки бир қанотли кўтарманинг шкив ости майдончаси ўқлари) ва арқонли ўтказгичлар илгаги нуқталари ўртасидаги масофалар - 30 мм; арқонли ўтказгичлар изининг ва кўтарма идишлар йўналтирувчи мосламаларининг кенглиги - 10 мм; хариларга параллел ва перпендикуляр текисликлардаги, ёрдамчи ўтказгичли ўқ ва энг яқин ўтказгичли арқонлар ўқлари ўртасидаги масофалар - 20 мм; уриб туширадиган ва ўтказгичли арқонлар ўқлари ўртасидаги масофалар - 20 мм; арқонли ўтказгичлар тизими ўқининг вертикалидан оғишлари – ўтказгич узунлигидан 0,0001. Текширув ташкилотнинг техник раҳбари (раҳбари) томонидан белгиланган муддатларда, бироқ уч йилда камида бир марта ўтказилади. 353. Тоғ жинсли целик ёки эҳтиёткорлик полоки остида ствол тепадан пастга қаратиб чуқурлаштирилганда, чуқурлаштирилаётган қисмга стволнинг маркази ва ўқи кўчирилади. Икки аниқланувчи ўртасидаги йўл қўйиладиган тафовут: марказ ҳолати 20 мм, ўқлар йўналишида 5'. 354. Тоғ жинсини чуқурлаштириш горизонтига узатиш орқали чуқурлаштириш учун, амалдаги горизонт стволининг маркази ва ўқлари аниқланади; амалдаги горизонтни чуқурлаштирилаётган горизонт билан бирлаштириб турувчи вертикал ёки қия қазилма орқали чуқурлаштириш горизонтини мўлжали олиниб бажарилади; целик остидаги ствол маркази ва ўқи кўчирилади ва маҳкамланади. Ствол чуқурлаштирилганда йўналиш бериш учун ўлчамлар эркин ҳолда икки марта бажарилади. Ствол кесими маркази координатлари аниқланмаларининг айирмаси амалдаги қисм учун 20 мм ортиқ бўлмаслигига, чуқурлаштирилаётган қисми учун – 70 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 355. Стволнинг чуқурлаштирилаётган қисми кавлаш билан бир вақтда арматураланганда, хариларнинг стволнинг амалдаги қисмига бирлашиб кетадиган 4-5 қаватлари фақат ствол туташгандан кейин белгиланади. Бунда тегишли хариларнинг горизонтал текисликдаги бир бирига нисбатан бирлашиши: темирли арматуралашда - 10 мм, ёғоч арматуралашда эса - 20 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади 356. Ствол пастдан юқорига қаратиб кавланганда кўндаланг кесим ўлчамларининг тўғрилигини ва стволнинг ўтилган қисмининг вертикаллигини текшириш учун, майдалаш полокидан пастдаги нарвонли ва бадяли бўлинмаларида скоба билан маҳкамланадиган иккита кавлаш шоқулларидан фойдаланилади. Кавлаш шоқуллари устидаги ҳолат текширилганда, бевосита забойда маҳкамланадиган вақтинчалик шнурли шоқуллар марказлаштирилади. Ствол вертикаллигини текшириш забой ҳар 3 м, кавлаш шоқулларининг кўчма скобаларини кўчириш эса ҳар 10 м сурилганда бажарилади. 357. Горизонтал ва қия лаҳималарга йўналишлар ўқлар бўйлаб, лойиҳа ҳужжатида кўрсатилган рельсли йўллар қияликлари ва бурилиш бурчаклари бўйлаб, таянч ва съёмка тармоқларидан берилади. 54 358. Горизонтал текисликда йўналишлар шоқуллар, лазерли кўрсатгич нурлари ёки бошқа ускуналар ва усуллар билан қайд этилади. Горизонтал бурчаклар ўлчамларининг аниқлиги мазкур Йўриқноманинг 197-201 бандлари талабларига биноан қабул қилинади. Йўналиш маҳкамлангандан кейин, шоқулларнинг табақалилиги текширилади, ҳамда назорат бурчаги ва назорат узунлиги ўлчанади. 359. Йўналиртувчи шоқулларнинг сони учтадан кам бўлмаслиги керак. Шоқуллар ўртасидаги масофа: шнурлилари учун – 2-3 м, ёруғликлилари учун 10 м кам бўлмаслиги керак. Горизонтал йўналиш бўйича лазерли нур 3-4 назорат шоқуллари бўйича, ускунадан охирги шоқулгача масофаси 25 кам эмас, нурннг узунлиги 300 м ва ускунадан масаофаси 50-100 м, нурнинг узунлиги 300-500 м. Йўналишларни кўрсатиш учун, қоялар тоғ жинсларида шнурли шоқуллар билан, махсус бурғиланган шпурларда маҳкамланган икки маркшейдерлик марказлари билан йўналишни белгилашга рухсат этилади. 360. Забойдан узоқлаштириш: ушлаб турилган гипсометрияда шнурли ва ёритувчи шоқуллар – 80 м; лазерли кўрсатгичлар – 500 м. 361. Вертикал текисликдаги йўналиш ўқли, ёнбошлама реперлар ёки лазерли кўрсатгич нури билан белгиланади. Ёнбошлама реперлар лаҳимнинг қарама-қарши деворларида жуфтлаб ўрнатилади; 10-15 м узанликдаги лаҳим участкасида бир биридан 2-5 м масофада иккитадан кам бўлмаган ёнбошлама реперлар ёки уч ўқли реперлар ўрнатилади. Реперлар забойга камида 40 м кейин, лазерли кўрсатгич эса - 500 м кейин кўчирилади. 362. Катта қувватли стационар конвейерлар билан жиҳозланган кон қазилмалари ўтказилганда, йўналишдар ер ости полигонометрик юришлар пунктларидан берилади. Қазилмалар ён томонларининг съёмкаси камида 10 м кейин берилган йўналишлардан бажарилади. 363. Лаҳимни кавлашни таъминлаш учун, муқобил забойлар билан, ташкилотнинг техник раҳбари (раҳбари) томонидан тасдиқланган маркшейдерлик ишларини амалга ошириш лойиҳаси тузилади. Лойиҳа жавобгар йўналишлар бўйича забойларнинг йўл қўйиладиган тафовутлари катталикларига қўйиладиган талабларнинг асосланишидан, забойлар бирлашишининг аниқлигини дастлабки баҳолашдан, маркшейдерлик ишларини бажариш услубининг тасвирланишидан иборат. Бирлашишда юқори аниқликни талаб этмайдиган лаҳимларнинг муқобил забойлари билан кон кавлашни таъминлаш ишлари (очиқ конлар печлари, қўзғатувчи, вентиляцион лаҳимлар) махсус дастлабки ҳисобларсиз амалга оширилади. 364. Агар бирлашишнинг ҳисоблаб чиқилган кутилаётган хатолиги белгилаб қўйилган йўл қўйиладиган ҳатоликдан ошиб кетса, аниқ иш услубларини ва аниқ маркшейдерлик ускуналари (масалан, гиротомонларни аниқлаш, ёруғлиқ олислигини ўлчагич билан линияларни ўлчаш) қўлланилган ҳолда, кетма-кетлик билан ҳисоблашларни такрорлаш, зарурат туғилганда эса, асосан бирлашишдаги умумий кутилаётган хатолигининг катталигини белгилаб берувчи барча турдаги ишлар учун кузатувлар сонини ошириш зарур. 365. Муқобил забойлар тафовутларининг йўл қўйиладиган катталиклари, иншоотнинг усулига ва кон лаҳимларининг маҳкамланганлигига қараб аниқланади ва 55 лойиҳа билан белгиланади. 366. Муқобил забойлар билан лаҳимлар ўтказилганда, барча ўлчаш ишлари икки марта бажарилади. Лаҳимларга йўналиш бериш учун мўлжалланган полигонометрик юришларнинг (учтадан кам бўлмаган) сўнги пунктлари, доимий марказлар билан маҳкамланади. Назоратли юришлар забой камида 500 м кейин сурилиб белгиланади. Лаҳимларнинг якуний йўналиши, забойлар ўртасидаги масофа 50 м, конвейерли лаҳимларда эса 150 м ташкил этганда, якуний пунктлар координатлари бўйича аниқланади. 367. Забойлар ўртасидаги масофа 20 м бўлганда, бош маркшейдер бу ҳақида корхонанинг техник раҳбарини (раҳбарини) ва кавлаш ишларини олиб борувчи участкалар бошлиқларини бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Мураккаб кон-геология шароитларида лаҳимлар бирлашгунига қадар масофа ҳақида такрорий огоҳлантириш заруратини ташкилот бош муҳандиси белгилаб беради. 368. Лаҳимларни силжитиш, шунингдек берилган ёки асбоб билан давом эттирилган йўналиш, сўнгги шоқулдан бошлаб забойгача бўлган масофани кўрсатган ҳолда планда акс эттирилади. Забойлар бирлаштирилгандан кейин, олинган тафовут ўлчанади, юришлар туташтирилади ва номувофиқликлар ҳисоблаб чиқилади. Бирлаштириш натижалари тўғрисидаги маълумотлар координатларни ҳисоблаб чиқиш журналига киритилади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling