Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

VIII. Маркшейдерлик ҳужжатлари
393. Ер қаъри бойликлари фойдаланувчиси, ўлчашлар, ҳисоблаш ва график
журналларидан иборат бўлган зарурий маркшейдерлик ҳужжатларини юритади. 
394. Ҳисоблаш ва график ҳужжатларникомпьютер технологиялари ёрдамида 
юритиш тавсия этилади. 
395. Аввал амалда бўлган меъёрий ҳужжатлар талабларига биноан тузилган 
ҳужжатлар, қайта тузилмайди. 
396. Маркшейдерлик ҳужжатлар ташкилотнинг маркшейдерлик бўлимида 
сақланади. Ҳужжатларнинг ҳисоби, сақланиши ва фойдаланилиши белгиланган 
талабларга билан тартибга солинади. 
397. Кончилик корхонаси консервация қилинганда ёки тугатилганда, доимий 
сақланиши лозим бўлган ҳужжатлар белгиланган талабларга биноан давлат ёки идора 
архивига топширилади. 
398. Ҳисоблаш ва график журналлари даврий равишда (мажбурий тартибда 
белгилаган ҳолда) ташкилот бош маркшейдери томонидан бир йилда камида бир марта, 
хавфли зоналар яқинида ва доирасида ва лаҳимларнинг масъулиятли туташмаларида 
кончилик ишлари олиб борилганда эса - бевосита маркшейдерлик ишлари бажариб 
бўлингандан сўнг текширилиб турилади. 
399. Ўлчашлар ва ҳисоблаш журналлари, ташкилот томонидан бажариладиган 
барча маркшейдерлик ишларининг турлари бўйича олиб борилади. 
400. Бажиралаётган маркшейдерлик ишларининг турларига мос келадиган 
намунали шаклдаги журналлардан фойдаланиш тавсия этилади. Тўплагичлар 
(регистраторлар) билан жиҳозланган ўлчаш воситаларидан фойдаланганда, дала 
маълумотлари қоғозли асосда ҳам, электрон кўринишда ҳам (қаттиқ дискларда ёки 
винчестерда) ҳам сақланади. 
Ҳар бир журналга рақам берилади, сўнгги саҳифасида корхона бош 
маркшейдерининг имзосидан кейин рақамланган саҳифаларнинг умумий сони 
кўрсатилади. 
401. Журналлардаги ёзувлар аниқ қилиб кўрсатилади. Хатоли натижалар ўчириб 
ташланади, такрорий ёзувлар эса янги қатордан бошланади. Ўлчашлар журналларида 
съёмкаларнинг хомаки планлари ёки схемаси олиб борилади, ўлчанган катталикларнинг 
ўртача қиймати чиқарилади, ўлчашлар ўтказилган сана ва жойи, ижрочининг фамилияси, 
ўлчов асбобининг тури ва рақами кўрсатилади. Камерал ҳисоблаш шароитларида 
журналлар “иккинчи қўл” билан текширилади, ва бу ҳақида тегишли ёзувлар 
киритилади. 
Ўлчашлар журналларида ҳисоблаш журналарига асосланади. 
402. Ҳисоблар журналларига, бошланғич маълумотлар ва ўлчашлар натижалари 
олинган журналларга (ҳужжатларга) асосланади. Бошланғич маълумотлардан 
кўчирмалар “иккинчи қўл” текширади. Ички назоратга эга бўлмаган ҳисобларни, 


60 
“иккинчи қўл” бажаради, ва бу ҳақида тегишли ёзувлар киритилади. 
Ёзувлар сиёҳ ёки тушда аниқ дастхат билан олиб борилади. Хатоли ҳисоблар қизил 
рангли сиёҳ ёки туш билан ўчириб ташланади ва , ижрочининг имзоси остида тўғри 
ҳисоблар турган жой кўрсатилади. 
403. Ҳисоблаш ҳужжатлари ишларни бажарувчи томонидан имзоланади ва 
ташкилот бош маркшейдери томонидан текширилади ва бу ҳақида журналги тегишли 
ёзувлар киритилади. 
Съёмка натижалари, дала ишлари бажарилгандан сўнг бир кеча-кундуздан 
кечиктирмасдан жорий вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган планларда акс 
эттирилади. 
404. Компьютер технологияларини қўллаб маркшейдерлик вазифаларини ҳал 
қилиш учун, ваколатли
органлари билан келишилган дастурий маҳсулотлардан 
(дастурлардан) фойдаланиш мумкин. 
405. Чиқиш ҳужжатдаги компьютер дастурий маҳсулоти ёрдамида ҳал қилинган
вазифаларнинг бошланғич маълумотлари дала журналларидаги ёзувлар ва чиқиш 
ҳужжатлари журналлари ва координатлар каталогларидаги маълумотлар, шунингдек 
ҳақиқий номувофиқликлар ва тафовутлар - мазкур Йўриқномада йўл қўйилган 
қийматлар билан таққосланади. Текширилган чиқиш ҳужжатлари ижрочи томонидан 
имзоланади. 
406. Ҳисобларнинг ички назоратига эга бўлмаган вазифаларга, дала журналидан 
(тўлдиргичдан) олинган бошланғич маълумотларнинг киритилишини ўз ичига олган 
ҳолда“иккинчи қўл” томонидан ишлов берилади, ижрочи чиқиш ҳужжатларини санайди 
ва ҳисобот нусхасини имзолайди. 
407. Вазифаларнинг ҳар бир тури бўйича чиқиш ҳужжатлари алоҳида журналга 
хронологик тартибда тикилади ёки ёпиштирилади ва саҳифалар рақамланади. 
Журналда биринчи бўлиб, журналнинг рақами ва вазифанинг туридан иборат 
бўлган титул варағи, сўнгра мундарижа ва чиқариладиган ҳужжатлар варақлари 
жойлаштирилади. 
Расмийлаштирилган ҳисоблар журнали ташкилотнинг бош маркшейдери 
томонидан имзоланади. 
408. Тўлдирилиб бориладиган маркшейдерлик график ҳужжат ташкилотнинг 
ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ҳудудининг рельефини ва вазиятини акс эттирувчи 
ер юзасининг планлари, коннинг геологик тузилишини, кон лаҳимларининг фазовий 
ҳолатини, конни очишни, тайёрлашни ва қазиб олишни акс эттирувчи кон 
лаҳимларининг чизмалари ва бошқа чизмаларини (карталар, планлар, вертикал ва 
горизонтал кесимлар, проекциялар ва вертикал текислик ва фазовий проекция ва б.) ўз 
ичига олади. 
409. Ер қаъри бойликлари фойдаланувчилари маркшейдерлик ҳужжатларини, 
мазкур мастшабда съёмка қилиш учун белгиланган талабларга биноан, тўлиқлик ва 
аниқлик билан планларнинг график нусхаларини, уларнинг фрагментларини, 
кесимларини ва бошқа график ҳужжатларни олиш имконини берадиган график асл 
нусхалар (дубликатлар) ва рақамли моделлар кўринишида юритишлари мумкин. 
410. Маркшейдерлик ҳужжатлари бошланғич ва ҳосилали турларга бўлинади. 
Бошланғич турга, съёмка объектлари ва бошқа маълумотларнинг аниқ ва тўлиқ акс 


61 
эттирилиши бўйича мазкур Йўриқноманинг талабларига мос келадиган ер юзасининг 
планлари, кон лаҳимларининг чизмалари (асл нусхалари ва дубликатлари) ва рақамли 
моделлар киради. 
Ҳосилали тури эса, корхона, ташкилотнинг жорий вазифаларини ечиш учун 
бошланғич ҳужжатлар асосида тузилади. Бунда бошланғич маълумотларда берилган 
маълумотларни қисқартириш, умумлаштириш ва махсус мундарижа билан тўлдириш 
мумкин. Агар бирор вазифани ҳал қилиш учун масштабнинг тасвирини съёмка 
масштабига қараганда йирикроқ қилиб тасвирлаш талаб этилса, бундай тасвирларда план 
масштаби ва съёмка масштаби кўрсатилади. 
411. Бошланғич маълумотларни ва рақамли моделларн тузиш, тўлдириш ва 
янгилаш учун, асбобли маркшейдерлик съёмкалари натижаларидан фойдаланилади. 
412. Бошланғич график ҳужжатлар қаттиқ ёки юмшоқ асосга ёпишитирилган олий 
сифатли чизма қоғозда ёки деформацияланмайдиган нозик синтетик материалларда 
тузилади. 
413. Кон лаҳимларининг бошланғич график планлари, белгиланган талабларга риоя 
қилинган ҳолда, квадрат графаларга бўлинган планшетларда тузилади.
Шахта майдони 1км
2
кам бўлган ўлчамлардаги карьерларнинг бошланғич 
планларини, шунингдек ер ости кон лаҳимларининг планларини, координатлар тўр 
чизиғини чизма ромчасига нисбатан ихтиёрий мўлжалини олган ҳолда қулай ўлчамдаги 
варақларда тузишга рухсат этилади. 
414. Маркшейдерлик график ҳужжатлар белгиланган талабларга биноан тузилади 
ва ўчирилади. Очиқ усулдаги кон ишларида ер ости кон лаҳимларининг бошланғич 
чизмалари ва планлари ойига камида бир марта тўлдириб турилади. 
415. Сув босган ва газланган лаҳимлар, тўсатдан чиқариладиган газ ташланмалари, 
кон зарбалари бўйича, хавфли лаҳимлар, тўсиқли ва эҳтиёткорлик целиклари бўйича 
хавфли қазилмалар олдидаги хавфли ҳудудлар яқинида ва чегараларида олиб 
бориладиган ер ости кон қазилмаларининг тасвирлари, планларда тушь билан, съёмка 
тугагандан сўнг бир кеча-кундуз ичида маҳкамланади. Шунингдек, бир кеча-кундуз 
ичида у мавжуд бўлганда рақамли модели (электрон нусхаси) тўлдирилади. 
416. Ер юзасининг, шахталар ва кесимлар кон лаҳимларининг рақамли моделлари 
съёмка ёки график планларни сканерлаш ва векторлаш натижаларини киритиш йўли 
билан яратилади. Бунда шартли белгилар ва шрифтлар белгиланган талабларга биноан 
қўлланилади. 
417. Кон лаҳимлари рақамли моделларининг график нусхалари заруратга қараб 
тайёрланади, узоқ муддат сақланадиган график нусхалар эса – координатлар тўр 
чизиғининг варақ томонларига нисбатан ихтиёрий мўлжал олинадиган форматли 
варақларда синтетик материалларда камида бир йилда бир марта тайёрланади 
418. Ер қаъри бойликларидан фойдаланувчиларнинг зарурий ер юзаси 
чизмаларининг рўйхати мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган. 
419. Ер қаъри бойликларидан фойдаланувчиларининг зарур кон лаҳимлари 
чизмаларининг рўйхати мазкур Йўриқноманинг 16-иловасида келтирилган. 
420. Ер юзасида кончилик корхоналари учун ўзига хос бўлган объектлар: тоғ 
жинслари ва фойдали қазилмалар жисмларининг ер юзасига чиқишлари; кончилик 
корхоналари кон шохобочалари ва ер участкалари қайтаргичларининг чегаралари; ер 


62 
юзасига чиқадиган кон лаҳимларининг оғизлари (шу жумладан геологик қидирув 
қудуқларининг оғизлари), ва улар қошидаги иншоотлар белгиланган талабларга биноан 
тасвирланади. 
421. Фойдали қазилмалар омбори учун ажратилган ер юзаси участкаси планларида, 
съёмка тармоғининг пунктлари тасвирланади, ва унда уларнинг рақамлари ва 
баландликлари, қабул қилиш, тақсимлаш ва юклаш қурилмалари кўрсатилади. 
422. Маркшейдерлик таянч ва геодезия тармоғи пунктларининг жойлашув плани, 
сийраклаштирилган юкланиш билан ер юзаси планининг нусхасида тузилади. Планда: 
гидрография элементлари, асосий алоқа йўллари, қурилган ҳудудлар (умумий контурли), 
шахта стволлари, карьерлар, кон ишларининг таъсир қилиш зоналари, целиклар, 
иаркшейдерлик таянч тармоғи ва зичлаштириш пунктлари, узоқ муддатли маҳкамлаш 
съёмка тармоғи пунктлари, ўлчанган базислар, ўзаро кўриниш йўналишлари. 
Тармоқнинг туркумлари ва разрядлари, шунингдек пунктларнинг ташқи белгилари ва 
марказларининг типлари шартли белгилар билан кўрсатилади. 
423. Шахта стволларини жойлаштириш тармоғи пунктлари ва ўқли пунктларни 
жойлаштириш планида, маркшейдерлик таянч тармоғи пунктларига боғланган стволлар 
ўқлари ва ўқли пунктлари; стволлар ўқларига боғланган ҳолда, бинолар ва 
иншоотларнинг асосий ўқлари; жойлаштириш (қурилиш) тармоғининг асосий ва 
қўшимча пунктлари; бинолар ва иншоотларнинг асосий ўқларига маҳкамланган 
пунктлар; маркшейдерлик таянч тармоғи пунктлари орасидаги ўзаро кўриниш 
масофалари ва йўналишлари. 
424. Карьернинг кон лаҳимлари йиғма планида ва кончилик ишлари горизонтлари 
бўйича кон лаҳимлари планларида, мазкур Йўриқноманинг 88 бандида қайд этиб ўтилган 
съёмка объектлари тасвирланади , ва бундан ташқари, кончилик қайтаргичининг ёки 
карьер майдони техник чегарасининг (мазкур горизонтнинг) техникавий чегараси, ер 
участкаси ажратиш чегаралари, қўшни ҳудуд ер юзасининг рельефи ва вазияти, ер ости 
дранаж ва фойдаланиш лаҳимлари тасвирланади. Кончилик ишлари горизонтлари 
бўйича кон лаҳимлари планларида, шунингдек карьер кон лаҳимлари планларида, 
мазкур Йўриқноманинг 89-90 бандларига биноан белгиланган пикетлар баландликлари 
кўрсатилади. Карьер кон лаҳимларининг йиғма планида, пикетларнинг баландликлари 
сийраклаштирилиб, ўзига хос жойларда кўрсатилади. Кончилик ишлари горизонтлари 
бўйича кон лаҳимлари планларида, экскаваторларнинг съёмка пайтидаги ҳолати, 
уларнинг типлари ва рақамлари кўрсатилиши мумкин. 
425. Сочма конлар кон лаҳимлари планларида мазкур Йўриқноманинг 133-134 
бандларида қайд этиб ўтилган съёмка объектларининг чегаралари, шунингдек кон ва сув 
қайтаргичлари, ер участкалари ва полигонлар қайтаргичлари, баланс орти ва баланс 
заҳиралари контурлари; йўқотишга киритилган йиллар ва целиклар бўйича ишлаб 
чиқилган бўшлиқ чегаралари; кўп йиллик музликлар ва яхликлар эриган зоналар 
тасвирланади. 
426. Фойдали қазилмалар ер ости усулида қазиб олинганда, кон лаҳимларининг 
чизмаларида қуйидагилар кўрсатилади: 
кон қайтаргичларининг чегаралари ёки шахта ва руда майдонларининг техник 
чегаралари; 
амалдаги ва сўндирилган кон лаҳимлари, уларнинг номлари, ойлар ва йиллар 


63 
бўйича силжиш санаси, очиладиган лаҳимлар бўйича мустаҳкамлаш иншоотининг 
материали кўрсатилган ҳолда; 
тозалаш лаҳимларидаги қатламнинг (руда жисми, уюмлар) тушиш бурчаклари ва 
қиялик тайёрлаш лаҳимлари бўйича қиялик бурчаклари 150-300 м кейин ўзига хос 
жойларда; 
тайёрлов лаҳимлари этакларининг 200-500 м кейин, шунингдек профилни эгиш 
жойларида, горизонтал лаҳимлар кесишмаларида, асосий қиялик лаҳимларида қаватли ва 
қават ости горизонтал лоаҳимлари билан бирлашмаларида, стволлар, гезенклар, 
қўзғатувчиларнинг баландлик белгилари; 
фойдали қазилманинг тозалаш забойларида ҳар чоракда, сезиларли ўзгаришларда – 
ҳар ойда тўлиқ ва чиқариб олинадиган қувватлари, агар ушбу маълумотлар чизмалар ўта 
катта миқдорда юклаб қўйилмаса; 
доимий бостирилган лаҳимлар, ҳамда газ ва кон зарбалари, тўсиқли ва 
эҳтиёткорлик целиклари бўйича хавфли саналадиган лаҳимлар олдидаги тасдиқланган 
хавфли зоналар чегаралари; 
ёнғинлар ёки уларнинг рецидивларини бартараф этиш учун профилактик 
лойқаланадиган, доимий бостирилган кон лаҳимлари участкалари; 
ер юзасидаги ўпирилмалар, воронкалар, дарзлар (кенглиги 25 см ортиқ), кон 
лаҳимларидаги карстлар ва қулаган дарахтларнинг қуббалари (баландлиги 1 м ортиқ; 
мазкур кончилик корхонасининг техник чегарасидан 200 метрлик ҳошия доирасида 
жойлашган қўшни шахталар, конларнинг кон лаҳимлари; 
сунъий ва табиий сув ҳавзалари, анҳорлар ва дарёларнинг қуриб қолган ўзанлари, 
агар улар кончилик ишлари учун хавф туҳдирса, сувнинг қирқиш белгилари ва ўзаннинг 
тубини кўрсатган ҳолда; 
суюқ оқмалар, ер ости ва ер юзаси сувлари, жисмлар ағдармалари, ёнғинлар ва ҳ.к. 
ёриб ўтган жойлари; 
тайёрлов лаҳимлари олдида ва ишлаб бўлинган бўшлиқда қолдирилган фойдали 
қазилма целиклари; 
геологик бузилмалар; 
фойдали қазилмаларнинг рўйхатдан чиқарилган ва йўқотилган заҳиралари 
участкалари; 
қудуқлар: қидирув, гидрогеологик (гидрокузатув ва сувни пасайтирувчи), 
дегазацион, бўшатиш, техник, газни ер юзасига бериш учун магистра, гуруҳли 
лойлаштирувчи, электр кабелларини қўйиш, ёғоч ва сочма материлларни тушириш, 
сувни тортиб олиш ва қайта ағдариш, шамоллатиш учун; 
маркшейдерлик таянч тармоғи пунктлари ва реперлари; 
қирқимлар линиялари ва текисликларнинг вертикал текисликка проекцияларининг 
излари; 
амалдаги кон лаҳимларида ўрнатилган изоляцияловчи улагичлари; 
умумшахта аҳамиятига эга бўлган кроссинглар. 
Сувни пасайтирувчи, қидирув, дегазацион ва бўшатиш қудуқларини бурғилашни 
тўр чизиғи 100х100 м паст бўлганда, бошланғич чизмаларда план масштабида 
тасвирланмаслиги мумкин; бундай ҳолатда улар нозик материалда бошланғич план 
масштабида тузилган махсус планга киритилади; бошланғич планда қудуқларни махсус 


64 
чизмага чиқариш ҳақидаги ёзув жойлаштирилади. 
427. Блоклар бўйича кўндаланг ва бўйлама кесимларда, кон лаҳимлари пландарида 
тасвирланган объектлар, бундан ташқари ер юзасининг профиллари, фойдали 
қазилманинг юмшоқ қатламлар ва оксидланиш зонаси чегаралари остиша чиқиш 
контури тасвирланади. 
428. Вертикал ва қия шахта стволлари кесикларида қуйидагилар тасвирланади: 
ствол оғзи, девори ва этаги; доимий мустаҳкамлаш иншооти ва унинг материали, 
забойнинг ва доимий мустаҳкамлаш иншоотининг ҳар ойнинг биринчи кунига ҳолати 
(кавлаганда ва чуқурлаштирилганда); геологик ва гидрогеологик вазият; 1 м ортиқ 
жисмлар уюмлари ва доимий мустаҳкамлаш иншооти ортидаги бўшлиқларни буртараф 
этиш усуллари; ствол атрофи лаҳимлари, юришлар ва каналлар билан бирлашиши. 
Шахта стволлари бўйича кесимлар қўшимча горизонтал ствол бирлашувчи билан 
тўлдирилади, ва унжа стволнинг ўқи, арматураланиши, асосий харининг (кўтарма 
ўқининг) дирекцион бурчаги ва кесимлар линиялари кўрсатилади. 
429. Қаттиқ арматуралаш ўтказгичлари ва шахта стволлари деворларининг 
профилли съёмка материалларида, қаватларнинг рақамларини кўрсатиб, хари қатламлари 
горизонтлари тасвирланади; ҳар бир қатламдаги ўтказгичлар орасида изларнинг 
кенглиги, харилар қатламлари ўртасидаги ўтказгич прллетлари вертикалидан оғишлар ва 
кўтарма идишлар ва ствол мустаҳкамлаш иншооти ўртасидаги тирқишлар кўрсатилади.
Материаллар график кўринишда (ўтказгичлар ва девордар профиллари икки ўзаро 
перпендикуляр – олд ва ён бошлама текисликларда) ҳам, жадвал (рақамли) кўринишда 
ҳам А4 форматдаги қоғоз варақларда ҳам тақдим этилади. Интеграторда ишлов 
берилганда, профилларнинг горизонтал масштаби 1:11:3 тенг қилиб танланади, 
компьютерли ишлов берилганда эса, тақдим этиш кўргазмалилик шартларидан келиб 
чиққан ҳолда, масштаб автоматик тарзда дастурий восита билан белгиланади. 
Профиллар стволнинг ўқи, кўтарма идишлар, ўтказгичларнинг рақамлари ва 
профилларнинг линиялари, арматаралаш элементлари, шоқулларни ствол ўқларига 
боғлаб уларга нисбатан профилли съёмкада, шоқуллардан бошлаб то ўтказгичларнинг 
контакт юзаларигача масофалар ўлчанган йўналишлар кўрсатиладиган стволнинг 
горизонтал кесими билан тўлдирилади. 
430. Ствол атрофи кон лаҳимларининг чизмаларида қуйидагилар тасвирланади: 
турли мақсадлар учун мўлжалланган камераларни ўз ичига олган кон лаҳимлари. 
Доимий маркшейдерлик таянч тармоғи пунктлари ва реперлар; ўзига хос нуқталарнинг 
баландликлари; кавлашда кон лаҳимларининг доимий мустаҳкамлаш иншооти ва 
контурлари; геологик вазият; сув чиқариш насос станциялари ва қувур ўтказгичлар. 
431. Ташиш лаҳимларидаги рельсли йўлларнинг бўйлама профилларида 
йўлларнинг лойиҳавий ва ҳақиқий профили тасвирланади. 
Профиль кон лаҳимининг жадвали ва схемаси билан тўлдирилади. Жадвалда 
лойиҳавий ва ҳақиқий қияликлар, пикетларнинг рақамлари ва улар оралиғидаги 
масофалар, рельс бошчасининг ва пикетлар бўйича лаҳим устки қатламининг ердаги 
лойиҳавий ва ҳақиқий баландлик белгилари, нивелирлаш санаси кўрсатилади. 
Ташиб чиқарувчи лаҳим схемасида таянч тармоғи пунктлари ва реперлари, 
профилни тузишда, бошқа лаҳимлар билан бирлашганда фойдаланилган баландлик 
белгилари, ойлар бўйича қазилма ишлари олиб борилган саналар тасвирланади. 


65 
432. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқлари схемалари кон лаҳимлари 
планларининг 
нусхаларида 
тузилади 
ва 
уларда 
қуйидагилар 
кўрсатилади: 
маркшейдерлик таянч тармоғи; ер ости маркшейдерлик таянч тармоғи; маркшейдерлик 
таянч тармоғини мўлжалга олишда ва марказлаштиришда фойдаланилган таянч 
тармоғининг томонлари ва пунктлари, уларнинг рақамлари кўрсатилган ҳолда; доимий 
пунктлар ва гиротомонлар, шунингдек таянч тармоқлар тенглаштирилганда узелли 
нуқталар. 
План, ҳар бир юриш бўйича бурчакли ва линиявий (ҳақиқий ва йўл қўйиладиган) 
номувофиқликлар, юриш периметри ва ундаги бурчаклар сони, юришларнинг рақамлари, 
ижро этиш санаси, ижрочи кўрсатиладиган жадвал билан тўлдирилади.
433. Бостирилган лаҳимлар олдидаги ва шахта майдонлари орасидаги тўсиқли 
целиклар ҳисоби бўйича чизмаларда қуйидагилар тасвирланади: 
Кон лаҳимлари планларида – шахта майдонлари чегаралари ёки қатлами, 
қаватсимон қатламлари ёки томир бўйича бостирилган лаҳимлар яқинида газ ва тоғ 
зарбалари ташланмалари бўйича хавфли зоналар чегаралари; шахта майдонлари ва 
бостирилган лаҳимлар чегаралар яқинидаги бермалар; кон лаҳимлари ва улардан ўтган 
қудуқлар (эски бостирилган лаҳимларни аниқлаштириш учун); қатлам, уюм ён бош 
юзасининг гипсометрияси; геологик вазият; қатламлар, уюмлар бўйича тўсиқли 
целиклар ва ҳимояланган зоналар чегаралари; 
Вертикал кесимларда (юқорида қайд этиб ўтилган элементлардан ташқари) – 
фойдали қазилма тоғ жинслари ва жисмлари; чегараловчи текисликлар (,  ва ) 
бурчаклари ва уларнинг фойдали фазилма жисмлари билан кесишган нуқталари; 
фойдали қазилманинг тушиш кучлари ва қувватлари. 
434. Туз конлари қазилганда чизмаларда, эритиш услуби билан қуйидагилар 
тасвирланади: чўкиш зоналари, дарзлар ва ўпирилмалар, карст воронкалар ва қулашлар, 
шунингдек уларнинг тампонажи; намоён бўлиш белгилари ва саналари қайд этилган 
ҳолда тўсинларнинг қулашларининг намоён бўлиш горизонтлари; эҳтиёткорлик ва 
камералараро целиклар чегаралари; фойдаланиш, қидирув, кузатув, гидрогеологиск 
қудуқлар; ишлаб бўлинган бўшлиқ контурлари (товуш локацияли, ҳисоб, геофизикавий 
ва бошқа маълумотлар бўйича); ишқорлаш параметрларини асбоб билан аниқлаш санаси; 
қудуқлар технологик колонналарини ўрнатиш белгиси ва санаси; ишқорлаш камерасида 
эримаган қолдиқ ёки бузилган жисмларнинг асбоб билан ёки ҳисоблар бўйича 
аниқланган сатҳи; заҳираларни ҳисоблаш чегаралари; ишлов бериш лойиҳавий 
контурининг чегаралари. 
435. Фойдаланиш қудуқлари бўйича кесимларда қуйидагилар тасвирланади: 
қудуқнинг минораси, устки қавати, каллакланиши ва марзаланиши; қувурлар 
колоннасини мустаҳкамлаш, мустаҳкамлаш-дренажли, босимли, сўрилиш йўналиши ва 
ҳавони ҳайдаш қувурлар колоннаси, кондуктор, фильтрлар, бошмоқ; мустаҳкамлаш 
колоннаси қувурининг ташқи цементлашиши; ер ости сувларининг сатҳи; намуналар 
танлаш жойи; қудуқларнинг эритиш камералари, бўшлиқлар, карстлар билан кесишган 
нуқталари; уларнинг эритиш маҳсулотлари, қулаб тушган жисмлар, тузли эритмалар ва 
қумлар билан тўлдирилганлиги; эритиш камераларининг ҳисоб ўлчамлари. 
436. Ҳужжатда акс эттирилган ишлар тугаган кундан бошлаб уч йил ичида 
сақланиши лозим бўлган ҳужжатлар: 


66 
омборлардаги фойдали қазилма қолдиқларини аниқлаш материаллари; 
бинолар ва иншоотларнинг, коммуникаци асосий технологик комплекси, блоклари 
ва алоҳида саноат майдонларининг лойиҳавий ҳолатини натурага кўчириш бўйича 
чизмалар; 
кон ишларини хавфсиз олиб бориш чегаралари ҳисоблари бўйича чизмалар; 
вертикал шахта стволлари ва минорали копёрларнинг назоратли профиллари; 
ташиб чиқарувчи кон лаҳимларидаги рельсли йўлларнинг назоратли бўйлама 
профиллари; 
ўзанли чиқариш, сув чиқариш ва бошқа капитал траншеялар ва зовурларнинг 
назоратли профиллари; 
барча турдаги ишлар бўйича ўлчамлар журнали. 
Эслатма. Қайд этиб ўтилган чизмаларни тузиш учун асос сифатида хизмат 
қиладиган ҳисоблар журналлари, шунингдек фотограмметрик съёмка материаллари – 
стереомоделлар мўлжалини олиш (тузатиш) учун фойдаланилган таянч нуқталари 
координатларининг тасвирлари (негативлари) ва рўйхатлари. 
437. Алоҳида объектлар тугатилгунига ва кон лаҳимлари сўндирилгунига қадар 
сақланиши лозим бўлган чизмалар:
вертикал шахта стволлари ва минорали копёрларнинг ижровий профиллари; 
вертикал шахта стволлари деворларининг ижровий ва назорат профиллари; 
ташиб чиқарувчи кон лаҳимларидаги рельсли йўлларнинг ижровий бўйлама 
профиллари. 
Эслатма. Ҳозирги вақтгача, номи кўрсатиб ўтилган чизмаларни тузиш учун асос 
сифатида хизмат қиладиган ҳисоблар журналлари сақланади. 
438. Кончилик корхонаси тугатилгунига қадар сақланиши лозим бўлган чизмалар: 
Нокондицион фойдали қазилмалар ағдармаларининг, бойитиш фабрикалари ва 
жинсли ағдармалар қолдиқлари сақланадиган жойларнинг чизмалари
Кончилик ишлари натижасида бузилган ерларни рекультивация қилиш бўйича 
ишлар натижалари акс эттирилган ер юзасининг плани; 
шахта стволлари ўқ пунктларининг схемалари; 
ер ости қазилмалари таъсири остида ер юзаси ва тоғ жинсларининг силжиши 
жараёнларини ўрганиш бўйича ва қўшимча ишлов берилаётган бинолар ва иншоотлар 
устидан кузатувлар бўйича чизмалар; 
карьерларда бортлар, камарлар қияликлари ва ағдармаларнинг деформациялари 
устидан кузатишлар бўйича чизмалар; 
ер ости маркшейдерлик планли таянч тармоқлари ва баландлик асосларининг 
схемаси; 
темир, автомобил, троллей ва осма арқонли йўлларнинг ижровий бўйлама 
профиллари; 
ўзанли чиқариш, сув чиқариш ва бошқа капитал траншеялар ва зовурларнинг 
ижровий профиллари. 
Эслатма. Ҳозирги вақтгача номлари келтириб ўтилган чизмаларни тузиш учун асос 
сифатида хизмат қиладиган ҳисоблар журналлари сақланади. 
439. Доимий сақланиши лозим бўлган (йўқ қилинмайдиган) чизмалар: 
кончилик корхонасининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ҳудуди ер юзасининг 


67 
плани; 
ер юзасининг қурилган қисмининг плани; 
кон қайтаргичси ва унга кесимларнинг плани, ер қайтаргичсининг плани; 
саноат майдончасининг плани; 
ер юзаси ва кон лаҳимлари съёмкалари планшетларининг жойлашиш 
картограммаси; 
кончилик корхонасининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ҳудудидаги 
маркшейдерлик таянч тармоғи ва геодезия тармоғи пунктларининг жойлашиш схемаси, 
реперлар ва пунктлар конструкцияларининг хомаки плани ва схемалари; 
кон лаҳимлари, конни очиш, тайёрлаш ва қазиб олишни акс эттирувчи чизмалар; 
вертикал ва қия шахта стволлари бўйича кесимлар; 
асосий қаватлар қияликлари ва бремсберглар ствол олди кон лаҳимлари ва қабул 
қилиш-жўнатиш майдончаларининг чизмалари; 
бинолар, иншоотлар ва табиий объектлар остидаги эҳтиёткорлик целиклари 
ҳисоблари бўйича чизмалар; 
шахта майдонлари орасидаги тўсиқли целиклар ҳисоблари бўйича чизмалар. 
Эслатма. Ушбу чизмаларни тузиш учун асос сифатида хизмат қилган ҳисоблар 
журналлари доимий равишда сақланади. 
440. Корхона тугатилаётганда сақлаш учун берилаётган зарур график 
ҳужжатларнинг рўйхати мазкур Йўриқноманинг 17-иловасида келтирилган. 
441. Архивга сақлаш учун топшириладиган, электрон кўринишдаги техник 
ҳужжатларнинг тавсия этилаётган рўйхати мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида 
келтирилган. 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling