Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


VI. Кончилик корхоналарини қуришда маркшейдерлик ишлари


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

VI. Кончилик корхоналарини қуришда маркшейдерлик ишлари
252. Кончилик корхоналари қурилганда қуйидагилар бажарилади: лойиҳа 
чизмаларининг рақамли қийматларини ва график қисмини текшириш; лойиҳанинг
геометрик элементларини натурага кўчириш; лойиҳа билан белгиланган бинолар, 
иншоотлар ва кон лаҳимлари геометрик элементларининг лойиҳа билан ўрнатилган 
ўзаро нисбатига риоя риоя қилинишини назорат қилиш. 
253. Геометрик элементларни натурага кўчириш бўйича маркшейдерлик ишлари 
маркшейдерлик таянч тармоқлари пунктларидан, жойлаштириш тармоқларидан ва шахта 
стволлинининг ўқли пунктларидан бажарилади. 
Жойлаштириш тармоқ лойиҳаси лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади. 
254. Жойлаштириш тармоғнинг қурилиши, шахта стволлари, линия иншоотлари 
трассаларини чиқариш ва маҳкамлаш ишлари буюртмачи-ташкилот (ёки унинг 
топшириғига кўра ихтисослаштирилган ташкилот) томонидан бажарилади, ва улар 
далолатномаси бўйича бош пудратчига топширилади. 
Бинолар, иншоотлар ва технологик жиҳозлар ўқларини чиқариш, монтаж тўр 
чизиқларини қуриш, ер ости лаҳимларига йўналишлар беришни қурилиш 
ташкилотининг маркшейдерлик хизмати бажаради. 
Тоғ-кон корхоналарини фойдаланишга топшириш вақтида саноат майдончасининг 
съёмкаси 
ва 
ҳудудининг 
топографик 
планларини 
янгилаш 
ишларини 


39 
ихтисослаштирилган топография-геодезия ташкилотлари томонидан бажарилишига йўл 
қўйилади. 
255. Бинолар, иншоотларни жойлаштириш ва йўналишлар бериш лойиҳа 
чизмалари бўйича бажарилади. 
Лойиҳа ҳужжати бино ва иншоотлар ишчи чизмаларини бош план билан 
солиштириш, шунингдек мавжуд иншоотларнинг жойлашуви ва жойнинг рельефини 
солиштириш орқали текширилади. 
Лойиҳа чизмаларида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, тузатишлар киритиш 
ва лойиҳани тўғирлаш учун, ташкилот раҳбари бу ҳақида лойиҳа ташкилотини ёзма 
равишда хабардор қилади. 
256. Қурилиш конструкциялари ва технологик жиҳозларнинг лойиҳа низомларидан 
оғишлари белгиланган қийматлардан ошиб кетмаслиги керак. 
257. Жойлаштириш пайтида бажариладиган барча ўлчамлар плантлаштириш 
журналида қайд этилади. Журналда жойлаштириш схемаси, бошланғич нуқталарга 
кирадиган маълумотлар; лойиҳа чизмаларининг рақамлари; объектларни жойлаштириш 
ва саноат майдони ўқларига ёки иншоотларнинг ўқларига нисбатан бажарилган
масофалар ва ўлчамлар келтирилади. Берилган бурчаклар, масофалар, баландлик 
белгиларини натурага кўчирилгандан кейин, назорат ўлчамлари амалга оширилади. 
Объектни жойлаштириш схемасини, жойлаштириш ишларини бажарувчи ёки ушбу 
ишни қабул қилган участка бошлиғи имзолайди. 
258. Муҳандислик коммуникациялар ҳолатини ва сиртининг қурилишини акс 
эттириш учун ижро чизмалари тузилади. 
Пойдеворлар, колонналар, технологик жиҳозлар, кран ости йўллари ва ер ости
коммуникацияларининг ҳолати, оғишлар кўрсатилган ҳолда ишчи чизмаларга 
киритилади. 
Муҳандислик 
коммуникацияларининг 
съёмкаси 
объектларнинг 
қурилиш 
жараёнида (очиқ траншеяларда ва котлованларда) белниланган талабларга риоя қилган 
ҳолда бажарилади. 
259. 
Шахта юзасида технологик комплекснинг қурилишида батафсил 
жойлаштириш ишлари, натурада маҳкамланган шахта стволлари ёки қурилиш 
тўрларининг ўқли линиялари кўринишида барпо этиладиган жойлаштириш тармоғи 
пунктларига нисбатан бажарилади. Жойлаштириш тармоғи пунктлари, уларнинг узоқ 
муддат давомида сақланиши ва вақтинчалик ва доимий иншоотлар ўқларини қуриш учун 
фойдаланиш қулайлиги таъминланадиган жойларда жойлаштирилади. 
260. Жиҳозларни алоҳида биноларда жойлаштириб технологик комплекс 
иншоотлари қурилганда, жойлаштириш ишлари, ствол бартараф этилгунгача 
сақланадиган шахта стволларининг ўқли пунктларидан бажарилади. Шахта стволининг 
маркази ва ўқларидан натурага олиб чиқиш учун, стволдан камида 300 м 
узоқлагтирилган маркшейдерлик таянч тармоғи пунктларидан 2-разряддан паст 
бўлмаган полигонометрик юриш қўйилади. икки карралик аниқланмалардан ствол 
марказининг жойлашиш тафовути 0,1 м ортиқ бўлмаслиги, ствол асосий ўқи дирекцион 
бурчагининг тафовути - 2' ортиқ бўлмаслиги; бошқа ўқнинг (перпендикуляр) 
жойлаштириш хатолиги – асосийсига нисбатан 30'' ортиқ бўлмаслигига қўл қўйилади. 
Стволнинг ҳар бир ўқининг ҳолати стволнинг ҳар бир томонидан учта пункт билан 


40 
маҳкамланиди. Қўшни пунктлар ўртасидаги масофа 50 м кам бўлмаслигига йўл 
қўйилади. ўқли пунктлар ва стволнинг чиқарилган марказининг координатлари 2-
разряддан паст бўлмаган полигонометрия пунктларидан аниқланади. 
261. Мавжуд шахтанинг технологик цикли билан боғлиқ бўлган ствол ўқи ва 
маркази натурага кўчирилганда, стволнинг маркази ва асосий ўқи, шахта мўлжалини 
олганда фойдаланиладиган маркшейдерлик таянч тармоғи пунктларидан, ёки мавжуд 
шахта стволининг ўқли пунктларидан, мазкур Йўриқноманинг 239-бандида келтирилган 
аниқлик бўйича талабларга риоя қилган ҳолда кўчирилади. Мураккаб шароитларда ўқли 
пунктлар ўртасидаги масофани 20 м минимал қийматгача камайтиришга йўл қўйилади. 
262. Шахта юзасининг асосий иншоотлари йирик блокларга технологик жиҳозлар 
билан бирлаштирилган тоғ-кон корхоналарини қуришдан аввал, шахта стволлари 
ўқларига параллел бўлган томонли тўғри бурчаклар тизимлари кўринишидаги 
жойлаштириш (қурилиш) тармоғи барпо этилади. 
263. Жойлаштириш тармоғининг лойиҳаси қурилиш асосий планида тузилади. 
Асосий пунктлар тўғри бурчаклар чўққисида, қўшимчалари эса – асосийлари ўртасидаги 
чизиқда жойлаштирилади; асосий пунктлар ўртасидаги томонларнинг узунлиги 80-350 м 
бўлишига йўл қўйилади. 
264. Жойлаштириш тармоғи қуриладиган пунктлар ва йўналишларни чиқариш, 
шахта стволининг маркази ва ўқларини натурага кўчиришга қўйиладиган талабларга 
биноан бажарилади. 
Жойлаштириш тармоғининг асосий пунктлари бўйича 2-разрядли полигонометрик 
юришлар қўйилади. Тармоқ тенглаштирилади, редукцияланади ва назорат ўлчамлари 
бажарилади. Ўлчанган бурчакларнинг оғишлари 90° ёки 180°дан 30'' ортиқ
бўлмаслигига йўл қўйилади. 
Пунктлар баландлиги IV туркумли нивелир юришлар қўйиш орқали аниқланади. 
265. Бинолар, иншоотлар блоклари ва пойдеворлар асосий ўқларини жойлаштириш
перпендикулярлар ёки қутбли усул билан бажарилади. Бинолар ва пойдеворларнинг 
асосий ўқлари шундай маҳкамланадики, бунда ўқ пунктлари бутун улардан фойдаланиш 
даврида сақланиб қолиши керак. 
Натурада аниқланадиган ўқ пунктларини жойлаштириш тармоғи пунктларидан ёки 
томонларидан 25 м узоқ қилмасдан жойлаштиришга йўл қўйилади; аниқланаётган 
пунктларнинг бошланғичларидан йўналишлари 1'гача, масофа эса – 1 см.гача аниқлик 
билан берилади. Бинолар ўқ пунктларининг баландликлари техник нивелирлаш орқали 
аниқланади. 
266. Жойлаштириш ишларини бажаришдан аввал, бурчаклар, узунликларни ўлчаш
усули, ёки пунктларнинг чизиқларини назорат қилиш йўли билан, жойлаштириш 
тармоғи пунктлари ҳолатининг ўзгармаслиги текширилади. 
267. Нол цикл бўйича ишларнинг таркиби: 
бинолар ва иншоотлар лойиҳавий ўқларини натурага чиқариш; 
ўқларни 
уларга 
туташувчи 
муҳандислик 
коммуникациялари 
ўқларини 
жойлаштириш; 
реперларнинг баландлик белгиларини аниқлаш; 
котлован чуқурлигини назорат қилиш; 
пойдевор таглигининг горизонталлигини, пойдевор ўлчамлари ва шаклини 


41 
текшириш; 
опалубкалар ва анкер тешикларининг тўғри ўрнатилганлигини текшириш. 
268. Ер ишлари ва котлован тубини тозалаш ишлари тугагандан сўнг ижровий 
съёмка бажарилади. Котлован тубига, пойдевор девори ўқларини жойлаштириш амалга 
ошириладиган ствол ўқлари кўчирилади. 
269. Котлован контурини тўғри бурчак шаклидаги лентали пойдевор остида 
жойлаштириш, шунингдек қозиқоёқли ва столбали пойдеворларнинг устки қисмини 
жойлаштириш перпендикулярлар усули бўйича амалга оширилади. Халқали шаклдаги 
лентали пойдевор ҳолатида, ствол ўқларида ётадиган контур нуқталари топилади. 
Олинган лойиҳа контурининг нуқталари вақтинчалик белгилар билан маҳкамланади. 
Қозиқоёқли пойдеворда, котлован тубида, ствол ўқларидан ташқари, ҳар бир ташқи 
қаторнинг ўқи тўрттадан кам бўлмаган белгилаш қозиғи билан маҳкамланади. 
Қозиқ урилгандан сўнг ижро съёмкаси амалга оширилади ва 1:50 масштабли план
тузилади, ва унда қозиқнинг лойиҳавий ва ҳақиқий ҳолати кўрсатилади. 
270. Тушириш қудуқлари қўлланилиб ёки шурфларни кавлаш орқали пойдевор 
қўйилганда, қўшимча равишда тушириладиган қудуқлар ёки шурфлар ўқлари ва 
контурларини жойлаштириш амалга оширилади. Тушириб қўйиладиган қудуқнинг 
контури, кесувчи бошмоқ секциясининг узунлигига тенг бўлган интерваллар орқали 
айлана эгри чизиғ бўйича белгилар билан қайд этилади. Горизонтал текисликдаги 
бошмоқнинг ҳолати, қудуқ ўқи бўйлаб қотирилган марказий шоқулдан секциягача 
бўлган масофанинг ўлчаниши назорат қилади. 
Ҳақиқий масофаларнинг лойиҳавий масофалардан оғиши 15 мм ортиқ 
бўлмаслигига йўл қўйилади. 
271. Тушириладиган қудуқнинг ҳолати бир метрга ботирилиб текширилади. 
272. Столбасимон пойдеворлар қўйилганда, кавлаш ва шурфларни қотириш 
устидан назорат, нол ромга маҳкамланадиган марказий шоқул ёрдамида амалга 
оширилади. Қотирилган шурф деворининг вертикалдан оғиши 50 мм ортиқ 
бўлмаслигига йўл қўйилади. 
Пойдевор асоси ўрнатилгандан сўнг, ижро съёмкаси тузилади, ва унда шурфлар ёки 
қудуқларнинг жойлашуви ва уларнинг ўқлари бўйлаб вертикал кесимлари кўрсатилади. 
273. Йиғма пўлат конструкциялар учун пойдевор қурилганда Ростверкнинг устки 
қисмини бетонлангунга қадар, анкерли болтларнинг ўқлари арматурага чиқарилади. 
Анкерли болтларнинг ўқлари ствол ёки копёрнинг асосий ўқларига нисбатан 
жойлаштирилади. 
Ишлар тугагандан сўнг, пойдевор, анкерли болтлар ва тўлдирма деталларнинг 
ижро съёмкаси бижарилади. Съёмка натижалари пойдевор лойиҳаси ишчи чизмасининг 
нусхасида қайд этилади. 
274. Йиғма пўлат ва темир-бетон конструкциялардан барпо этилган бинолар 
каркасининг колонналарини ўрнатишдан аввал, пойдеворнинг устки плитасида ва унинг 
ташқарисида, колонна ўқларига параллел қилиб монтажлаш тўри жойлаштирилади. 
Монтажлаш тўри томонлари ўртасидаги масофаларнинг лойиҳалиларидан тафовутлари 5 
мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Колонналар монтажлангандан сўнг, улар 
ҳолатининг тўғрилиги текширилади; ўлчамлар натижалари бўйича колонналар 
ўртасидаги лойиҳавий ва ҳақиқий масофалар кўрсатилган ҳолда схема тузилади. 


42 
275. Минорали копёрнинг асосий геометрик элементлари – миноранинг бўйлама 
ўқи, пойдевор ўқлари (копёрнинг ўқлари), деворлар ўқлари ва текислиги. Копёрнинг 
ўқлари шахта стволи ўқларига параллел жойлаштарилади, бунда улардан биттаси ствол 
ўқига мос тушади, бошқаси эса – бироз масофага суриб қўйилади. 
276. Минорали копёр каркасини тўғирлаш теодолитлар ёки вертикал визирлаш 
ускуналари билан бажарилади. Шамолнинг тезлиги 2 м/с паст бўлганда, тўғирлашни 
шоқуллар ёрдамида бежаришга рухсат этилади. Колонна қавати монтажлангандан сўнг, 
ствол ўқларига параллел қурилган вертикал проекциялар кўринишидаги колонналар 
қаторининг чизмалари тузилади. Чизмаларда ҳар бир колоннанинг лойиҳавий ҳолатдан 
оғишлари ва қаватларнинг баландлик белгилари кўрсатилади. 
Бошланғич горизонтдан каркас барпо этилишига қараб, барча монтажлаш 
горизонтларига жойлаштириш ўқлари кўчирилади ва баландлик белгилари кўчирилади. 
277. Монолитли темир-бетондан миноравий копёрлар барпо этилганда, пойдевор 
плитасидаги сирпанувчан опалубканинг тўғри йиғилганлиги текширилади, опалубканинг 
баландлиги бўйича ва минора қуриш планидаги ҳолати назоратдан ўтказилади; 
қаватлараро тўсиқлар, бункерлар ва машина зали мосламалари учун стационар 
опалубкаларнинг ўқлари кўчирилади; технологик жиҳозлар пойдеворларининг ижро 
съёмкаси бажарилади, тўлдирма қисмлар, деталларни ўрнатиш учун ўйиқлар ва 
тирқишларнинг ҳолатини текшириш, копёрнинг чўкиши устидан назорат олиб борилади. 
278. Минорани барпо этиш жараёнида сирпанувчан опалубканинг ҳолати 
опалубкани камида 4 м суриб текширилади. Опалубканинг силжиши миноранинг 
горизонтал кесишуви чизмаларида ёки копёр деворининг профилларида кўрсатилади. 
279. Копёр минораси девори барпо этилганла, оғадиган шкивлар ва машина зали 
горизонтларигача, горизонтларнинг ҳар бири учун монтажлаш ўқлари кўчирилади ва 
темир скобаларнинг тишчалари билан маҳкамланади; тишчалар ўртасидаги икки марта 
олинган тафовутлар 30 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади, машина зали (кўтарма 
машина) асосий ўқлари ўртасидаги тўғри бурчакдан йўл қўйиладиган оғиш - 2' ортиқ 
бўлмаслигига йўл қўйилади. Монтажлаш горизонтларига реперлар тўлдирилади. Икки 
эркин аниқланишлардан биргина репер баланддлик белгиларининг тафовути 20 мм 
ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 
280. Минорали копёрлар (копёр - шахта остида кўтаргични ўрнатиш учун 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling