Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


III. Конларни очиқ усулда қазиб олишда маркшейдерлик ишлари


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

III. Конларни очиқ усулда қазиб олишда маркшейдерлик ишлари
80. Карьерлар, конларнинг (бундан буён – карьерлар) съёмкаси 1:1000 ёки 1:2000 
масштабда, ташқи ағдармалар съёмкаси - 1:2000 ёки 1:5000 масштабда бажарилади. Агар 
йирикроқ съёмка талаб этиладиган бўлса, планлар ва съёмкаларнинг масштаблари 
кўрсатилган ҳолда, планлар анча йирик масштабда тузилади. 
81. Нисбатан яқин атрофда жойлашган маркшейдерлик таянч тармоғи пунктларига 
нисбатан съёмка тармоқлари пунктларини аниқлаш, баландлиги бўйича 0,2 ва планда 


14 
қабул қилинган масштабда 0,4 мм ошмайдиган хатолик билан амалга оширилади. 
82. Экскаваторнинг кириш кенглиги 20 м кам бўлганда, агар съёмка қилиш 
натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш учун чуқурлик ҳажми аниқланадиган бўлса, 
съёмкалаш асосларининг пунктлари 1:1000 масштабли съёмка учун белгиланган 
талабларга биноан белгиланади. 
83. Карьердаги съёмка тармоғи узоқ муддатли сақланиш марказлари ва 
вақтинчалик фойдаланиш марказлари билан бириктирилади. 
84. Фотограмметрик съёмка услубида таянч нуқталари сифатида фойдаланиладиган 
съёмка пунктларининг сони ва жойлашуви лойиҳавий ҳужжатлар билан белгиланади. 
Тахеометрик съёмка услубида съёмка пунктлари белгиланган талабларни ҳисобга 
олган ҳолда жойлаштирилади. 
85. Карьерни съёмка қилиш пунктларининг планли ҳолати, бошланғич пунктлар 
сифатида маркшейдерлик таянч тармоғидан фойдаланган ҳолда, теодолит юришларни 
ётқизиб, юришларни биргаликда ётқизиш ва қутбли усул билан ётқизиш орқали геодезик 
кертиклар билан аниқланади. Пунктларнинг баландлиги техник ва тригонометрик 
нивелирлаш орқали аниқланади. 
Съёмка қилиш тармоғининг планли ва баландлик пунктлари электрон тахеометр 
ёки йўлдош аппаратура, шунингдек таҳлилий фазовий фототриангуляция билан 
аниқланади . 
86. Съёмка тармоқларининг горизонтал бурчаклари теодолитнинг типига қараб, 
бир (икки) усул ёки такрорлашлар билан ўлчанади, бунда усуллар ўртасидаги бурчаклар 
тафовути 45'' ошмаслиги керак. 
87. Аниқланаётган пунктда тўғридан тўғри ва комбинацияланган кертиклар 
линиялари ўртасидаги бурчаклар 30° кам эмас ва 150° ортиқ эмас қилиб қабул қилинади. 
1:1000, 1:2000 ва 1:5000 масштабларда съёмка қилингандаги бошланғич пунктлардан 
бошлаб аниқланаётган пунктларгача бўлган масофа, тегишлинча 1, 2, 3 км ортиқ эмас 
қилиб қабул қилинади. 
88. Қутбли усул билан съёмка қилиш тармоғининг пунктлари аниқланганда, 
уларгача 3 км ортиқ бўлмаган масофа қабул қилинади. Бурчаклар икки бошланғич 
йўналишларда ўлчанади; аниқланаётган пунктдаги йўналишнинг дирекцион бурчаклари 
ўртасидаги тафовут 45'' ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 
Масофа ёруғлик ўлчаш асбоби (электрон тахеометр) билан 0,1 м ортиқ бўлмаган 
ўртача квадратик тафовут билан ўлчанади. Ўлчанган масофаларга қиялик учун 
тузатишлар, шунингдек ускунанинг паспортида назарда тутилган тузатишлар 
киритилади. 
89. Бошланғич пунктлар ўртасидаги учбурчаклар занжирларининг чегаравий 
узунлиги 1:1000, 1:2000, 1:5000 масштабларда тегишлигича съёмка қилинганда 1,5; 3,6 
ва 6,0 км ортиқ бўлмасдан қабул қилинади. Учбурчаклар занжирларида 7тадан ортиқ
бўлмаган пунктларни аниқлашга йўл қўйилади; учбурчакнинг томони 1000 м ортиқ 
бўлмасдан қабул қилинади. Учбурчаклардаги бурчакларнинг ўзаро боғлиқлиги 1ортиқ 
бўлмаслигига йўл қўйилади. 
90. Кертиклар услуби билан аниқланадиган пунктлар координатлари, икки 
учбурчакдан 
ҳисобланади. 
Тескари 
кертикларда 
аниқланаётган 
пунктнинг 
координатлари кертикнинг икки вариантини ечиш орқали ҳисобланади. Уларнинг ўртача 


15 
қиймати якуний координатлар сифатида қабул қилинади. Съёмка масштабининг 
планида кертикнинг икки вариантидан пункт ҳолатига нисбатан тафовути 0,6 мм ортиқ 
бўлмаслигига йўл қўйилади. 
Учбурчаклар занжирлари алоҳида усуллар билан тенглаштирилади. Ҳар бир 
учбурчакдаги бурчак номувофиқликлари бурчакларга тенг бўлинади, координатлардаги 
номувофиқлик эса–бошланғич пунктлар ўртасидаги юриш линиялари бўйича 
томонларнинг узунликларига мутаносиб тарзда бўлинади. 
91. Маркшейдерлик таянч тармоғи пунктлари оралиғига теодолит юришлар 
ётқизилади ёки ёпиқ полигонлар кўринишида қурилади. Бошланғич пунктларда эса 
теодолит юришининг томонлари ва маркшейдерлик таянч тармоғи пунктига икки 
йўналиши ўртасидаги бурчак ўлчанади. Теодолит юриш томонларининг узунлиги одатда 
400 м ортиқ эмас бўлмасдан, 100 м кам бўлмасдан қабул қилинади. Юришнинг узунлиги 
тегишлинча 1:1000, 1:2000 ва 1:5000 масштабларда съёмка қилинганда 1,8; 3,0 ва 6 км 
ортиқ бўлмасдан қабул қилинади. Зарурат туғилганда, алоҳида нуқтани қутбли усул 
билан аниқлашга йўл қўйилади, унгача бўлган масофа 400м ортиқ эмас қилиб қабул 
қилинади. 
92. Теодолит юришларнинг томонлари ёруғлик узоқлигини ўлчагич, тахеометрлар, 
насадкалар, рулеткалар ва ўлчамларнинг талаб этиладиган аниқлигини таъминловчи 
бошқа ускуналар билан ўлчанади. Линиянинг икки ўлчами оралиғидаги тафовут унинг 
узунлигидан 1:1500 ортиқ бўлмасдан йўл қўйилади. 
Линиявий ўлчаш натижаларига ишлов бериш, ускуналардан фойдаланиш бўйича 
қўлланмага биноан бажарилади. 
93. Теодолит юришдаги бурчакли номувофиқликлар 45"
ортиқ бўлмаслигига йўл 
қўйилади, ва бунда n – юришдаги ўлчанган бурчакларнинг сони. Теодолит юришлардаги 
линиявий номувофиқликлар юриш узунлигидан 1:3000 ортиқ бўлмаслигига йўл 
қўйилади.
Теодолит юришлар барча бурчакларга тенг қилиб бурчакли номувофиқлигини 
тақсимлаш орқали тенглаштирилади, координатлар ўқлари бўйича номувофиқликлар эса 
томонларнинг узунлигига мутаносиб тарзда тенглаштирилади. 
94. Съёмка қилиш тармоғи барпо этилганда ўлчамларнинг анча юқори аниқлигини 
таъминловчи ўлчамлар услублари ёки ускуналаридан фойдаланилганда, съёмка қилиш 
тармоқларининг қуриш параметрларини ўзгартиришга йўл қўйилади, бунда 
аниқлигининг дастлабки баҳоланиши бўйича олинган пунктлар ҳолатларининг 
тафовутлари, белгиланган катталикалардан ошиб кетмаслиги керак. 
95. Теодолит юриши томонларини ўлчаш учун Т гуруҳга мансуб ёруғлик 
олислигини ўлчагичлардан ва электрон тахеометрлардан фойдаланилганда, юриш 
томонларининг чегаравий узунлиги ўрнатилмайди, юришдаги томонларнинг сони эса 
1:5000 ва 1:2000, 40 ва 20 – тегишлинча 1:1000 ва 1:500 масштабларда съёмка қилишда 
50 ортиқ бўлмаган қилиб қабул қилинади. 
Бундай юришларда бурчакли номувофиқликлар 20
катталикдан ортиқ 
бўлмаслигига йўл қўйилади, бунда n – юришдаги ўлчанган бурчакларнинг сони, 
линиявий номувофиқликлар – съёмка масштабидаги планда - 0,4 мм. 
96. Съёмка тармоғи тўғри бурчакли тўр чизиғи кўринишида қурилганда, асосий 
фигуранинг чўққиси маркшейдерлик таянч тармоғи пунктидан кертиклар, қутбли усул 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling