Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

мўлжалланган қурилма) пойдеворининг чўкиши геометрик нивелирлаш билан 
аниқланади. Чўкишларни аниқлаш учун йўл қўйиладиган хатолик: 
2 мм – қумли ва лойли тупроқларда барпо этиладиган копёрлар учун; 
5 мм – уйма, чўкма ва бошқа кучли сиқиладиган тупроқларда барпо этиладиган 
копёрлар учун. 
Чўкишларни аниқлашдан аввал тупроқли ёки деворли реперлар ётқизилади. Чўкиш 
маркалари пойдевор цокол қисмининг бурчаклари бўйлаб маҳкамланади ва бир ойда 
камида бир марта нивелирлаш ўтказилиб турилади. Чўкишлар устидан кузатувлар, учта 
ўлчаш цикли давомида уларнинг катталиги ўлчамларнинг берилган аниқлиги доирасида 
тебраниш ҳосил қилганида тўхтатилади. Кузатувларнинг ҳар бир цикли маълумотлари 
бўйича ўртача чўкиш ва пойдеворнинг оғиши ҳисоблаб чиқилади.
281. Тиргак копёрлар монтаж қилинганда, копёрости роми ва тиргак 
пойдеворларининг ўқлари жойлаштирилади, шкивости майдончаси, копёр шкивлари ва 


43 
юк тушириш эгри чизиқларининг монтажлаш ўқи кўчирилади.
282. Копёрости ромлари ўқларининг лойиҳавий ҳолатдан йўл қўйиладиган 
оғишлари: 
5 мм – темир копёрлар учун горизонтал текисликда, 20 мм – ёғоч копёрлар учун; 
30 мм – вертикал текисликда, бунда ром бурчакларининг баландлик белгиларининг 
айирмаси қуйидагилардан ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади: 
5 мм – темир копёрлар учун; 
20 мм – ёғоч копёрлар учун. 
Текшириш натижасида оғишларни кўрсатган ҳолда копёрости ромларини ўрнатиш 
бўйича ижро схемаси тузилади. 
283. Шкив ости майдончасида ва горизонтал боғланмаларда тиргаклар ствол 
ўқининг лойиҳавий ҳолати мўлжалланади. 
Кўтарилган копёрнинг шкивости майдончасига ствол ўқлари назоратли 
кўчирилгандан ва шкивости майдончасининг кўчирилган ва лойиҳавий ўқлари ҳолати 
таққосланганидан кейин копёрни маҳкамлашга рухсат этилади. Шкивости майдончаси 
ўқларининг лойиҳавий ҳолатидан йўл қўйиладиган оғишлари қуйдагича: 
25 мм – кўтарма ўқига перпендикуляр йўналишда; 
50 мм – кўтириш ўқига параллел йўналишда. 
бўғинларни кетма-кетлик билан ўстириш орқали копёр монтаж қилинганда, ҳар бир 
монтажлаш бўғинининг тўғри ўрнатилганлиги текширилади.
284. Копёрнинг ствол ва шкив ости майдонига кўтарма ўқлари, стволдан 40-100 м 
узоқлаштирилган шахта стволининг ўқли пунктларидан теодолит билан кўчирилади. 
Теодолит икки марта ўрнатилганда аниқланадиган ўқли хатарлар ўртасидаги масофа 15 
мм ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди. 
285. Копёрли шкивларнинг тўғри ўрнатилганлиги тиргак ва копёр асоси якуний 
қотирилгандан сўнг текширилади. Шкив ребордасидан жойлаштириш ўқигача (кўтарма 
ўқигача) йўл қўйиладиган масофаси лойиҳавийсига нисбатан кўпи билан 10 мм фарқ 
қилади. 
Копёрли шкив валининг горизонталлигини текшириш вал учларининг 1 мм ортиқ 
бўлмаган хатолиги билан бажарилади. 
286. Бўшатиш эгри чизиқлари монтаж қилинганда, уларнинг геометрик 
параметрлари текширилади, жойлаштириш ўқлари ва баландлик белгилари монтажлаш 
горизонтларига кўчирилади, ижро съёмкаси бажарилади. 
Фойдаланганда эгри чизиқли қисм доирасида вертикали бўйлаб ҳар 0,2-0,5 м 
белгиланадиган горизонтларда копёрларнинг ўтказгичларига нисбатан бир номдаги 
нуқталарининг ҳолати текширилади. 
287. Кўтарма машина биноси барпо этилганда, кўтарма ўқлари ва машина асосий 
валининг йўналишлари мустаҳкамланади. Ўқли скобалар машина залининг устки 
қисмида шундай даражада маҳкамланадики, бунда улардан кўтарма машинаси ва назорат 
ўлчамлари монтажланганда фойдаланиш керак. 
Асосий вал ўқи дирекцион бурчагининг қиймати лойиҳавий қийматидан 2' ортиқ 
бўлмаслиги билан фарқ қилиши мумкин; қотирилган ўқлар ўртасидаги бурчак тўғри 
бурчаклилигидан 1' ортиқ бўлмаслиги билан фарқ қилиши мумкин; ствол марказидан 
асосий вал ўқигача масофа лойиҳавий масофадан 100 мм ортиқ бўлмаслиги билан фарқ 


44 
қилиши мумкин; асосий вал ўқи ва ёндама йўналишдаги кўтарма ўқи кесишув 
нуқтасининг силжиши 50 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 
288. Кўтарма машинасини ўрнатишдан аввал, пойдеворнинг ўлчамлари ва ҳолати, 
анкер болтлари учун тешикларнинг жойлашуви текширилади. Текшириш натижалари 
далолатнома билан расмийлаштирилади. 
289. Бир арқонли кўтарма мослама геометрик элементларининг лойиҳавий нисбати 
қуйидаги шартларда таъминланади: копёрли шкивларнинг асосий вали ва валлари 
ўқлари горизонтал; бош арқонларнинг ўқлари вертикал; кўтарма маркази ва кўтарма ўқи 
бир вертикал текисликда ётади; барабанлар ва шкивлардаги кўтарма арқонларининг 
девиация бурчаги йўл қўйиладиган қийматлардан ошиб кетмайди; шкивости 
майдончалари ўқлари ва копёрости роми ўқларининг горизонтал текисликка проекцияси 
ствол ўқларига мос тушади; копёр ўқи вертикал. 
290. Бир арқонли кўтарма мосламалари геометрик элементларининг ўзаро 
нисбатларини баҳолаш учун асосий мезонлар сифатида  барабанлардаги ва  
шкивлардаги кўтарма арқонларининг девиация бурчаги, асосий арқонларнинг икки ўзаро 
перпендикуляр 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling